Саматов Дилшодбек Тохиржоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон олий таълим муассасаларида фалсафа фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (фалсафа) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Ped451.
Илмий маслаҳатчи: Каххарова Матлуба Манофовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Саифназаров Исмоил, фалсафа фанлари доктори, профессор; Азимова Зиёда Эргшевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қурбонова Бахтихон Қўчқарбаевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон олий таълим муассасаларида фалсафа фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фалсафа фанини ўрганишнинг мазмун ва моҳияти абстракт ғоялар ва назарияларни аксиологик баҳолаш орқали кундалик ҳаётий фаолиятда инсоннинг мавжудлигини олам ва одам прогрессив ривожланиш динамикасини тушунишга қаратилган глобал танқидий фикрлашни шакллантириш имкониятларига устоворлик бериш асосида очиб берилган;
олий таълим тизимида фалсафа фанининг педагогик аспектлари талабаларнинг фалсафий билим тафаккурини шакллантириш контекстида “фалсафа-таълим” муносабатларининг интенсив ривожланишини таъминлашга қаратилган “педагогик-антропологик”, “педагогик-гносеологик”, “педагогик-аксиологик”, “педагогик-логик” компонентларини мутахассислик билимларига интеграциясиялаш асосида аниқланган;
олий таълимда фалсафа фанини ўқитишнинг анъанавий методикаси умумий ва хусусий фалсафий қоидаларни дидактик жараён мазмунига мослаштириш, мавзу ва муҳитга мос методларни (фалсафий қуиз, фалсафий билд уп, фалсафий сторйтеллинг, фалсафий бинго) ишлаб чиқиш, ноанъанавий ва инновацион технологияларнинг уйғунлигини таъминлашга қаратилган муаммоли-мантиқий машқларни (фалсафа қаерда, марслик файласуфлар, фалсафий тушлик) киритиш ҳамда фалсафий билим элементларини эмпирик баҳолаш асосида такомиллаштиришган;
талабаларда фалсафанинг асосий категориялари ва терминларини аниқлай олиш ва тушуниш механизмлари когнитив ва ижтимоий-эмоционал компонентларга фаолият натижаларини прогностик жараёнларнинг интеграл уйғунлигини эмпирик баҳолаш индикаторларининг ички ва ташқи таъсирларига барқарорлигини таъминлашда фанни ўқитиш траекториясини фалсафий билимдан фалсафий тафаккурга қараб экспрессив ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг фалсафий билим ва тафаккурига оид компетентлигини ривожлантиришнинг стратегик тузилмаси компетенсиявий мезонларни (ижтимоий, касбий, адаптив, рефлексив) замонавий ИТ ресурслари (ким файласуф бўлмоқчи платформаси) нинг имкониятлари ҳамда касбий фаолиятга тайёрлашнинг функсионал (дидактик, методик, диогностик) тамойиллари билан ўзаро даражасини интеграллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон олий таълим муассасаларида фалсафа фанини ўқитиш методикасини такомиллаштишга оид тадқиқотда олинган илмий натижалар асосида:
фалсафа фанини ўрганишнинг мазмун ва моҳияти абстракт ғоялар ва назарияларни аксиологик ўрганиш орқали кундалик ҳаётий фаолиятда инсоннинг мавжудлигини олам ва одам прогрессив ривожланиш динамикасини тушунишга қаратилган глобал танқидий фикрлашни шакллантириш имкониятларига устоворлик бериш асосида очиб берилган илмий хулоса ва таклифлари педагогик олий таълим талабалари учун тайёрланган “Фалсафа” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғига асосан берилган 3910278-рақамли рухсатномаси). Натижада олий таълим талабаларининг фалсафий билимларни эгаллаш самарадорлиги бўйича методик таʻминот аниқланган;
олий таълим тизимида фалсафа фанининг педагогик аспектлари талабаларнинг фалсафий билим тафаккурини шакллантириш контекстида “фалсафа-таълим” муносабатларининг интенсив ривожланишини таъминлашга қаратилган “педагогик-антропологик”, “педагогик-гносеологик”, “педагогик-аксиологик”, “педагогик-логик” компонентларини мутахассислик билимларига интеграциясиялаш асосида аниқланган илмий хулоса ва таклифларидан педагогик олий таълим талабалари учун тайёрланган “Фалсафа” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғига асосан берилган 3910278-рақамли рухсатномаси). Натижада олий таълим талабаларининг фалсафий янги билимларни ўзлаштиришнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилишга эришилган;
олий таълимда фалсафа фанини ўқитишнинг анъанавий методикаси умумий ва хусусий фалсафий қоидаларни дидактик жараён мазмунига мослаштириш, мавзу ва муҳитга мос методларни ишлаб чиқиш, ноананавий ва инновацион технологияларнинг уйғунлигини таъминлашга қаратилган муаммоли-мантиқий машқларни киритиш ҳамда фалсафий билим элементларини эмпирик баҳолаш асосида такомиллаштиришга ҳамда талабаларда фалсафанинг асосий категориялари ва терминларини аниқлай олиш ва тушуниш механизмлари когнитив ва ижтимоий-эмоционал компонентларга фаолият натижаларини прогностик жараёнларнинг интеграл уйғунлигини эмпирик баҳолаш индикаторларининг ички ва ташқи таъсирларига барқарорлигини таъминлашда фанни ўқитиш траекториясини фалсафий билимдан фалсафий тафаккурга қараб экспрессив ривожлантириш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилиги “Педагогик илмий тадқиқотлар методологияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғига асосан берилган 548326-рақамли рухсатномаси). Натижада, бакалавриат таълим йўналишининг ўқув жараёни мазмуни замонавий талаблар даражасида ишлаб чиқилишига эришилган;
талабаларнинг фалсафий билим ва тафаккурига оид компетентлигини ривожлантиришнинг стратегик тузилмаси компетенсиявий мезонларни (ижтимоий, касбий, адаптив, рефлексив) замонавий ИТ ресурслари (ким файласуф бўлмоқчи платформаси) нинг имкониятлари ҳамда касбий фаолиятга тайёрлашнинг функсионал (дидактик, методик, диогностик) тамойиллари билан ўзаро даражасини интеграллаш асосида такомиллаштирилган илмий янгилиги педагогик олий таълим магистратура талабалари учун тайёрланган “Педагогик илмий тадқиқотлар методологияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғига асосан берилган 548326-рақамли рухсатномаси). Натижада педагогик таълим магистратура мутахассислиги талабаларининг фалсафий билимларини илмий тадқиқот билан интеграциялашувини амалга ошириш мазмуни бойитилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish