Олимжонов Зарифжон Зоиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат қарзини самарали бошқариш йўналишлари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2583.
Илмий раҳбар:Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмуродов Шохжахон Ғайрат ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат қарзларини бошқариш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат қарзларидан самарали фойдаланишнинг ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида қарзлар ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатларни консолидациялашган бюджети харажатларида акс эттириш таклифи асосланган;
корхоналар молиявий ҳолатига кўра тоифалаш асосида қарзлар бўйича чегаравий миқдорларни белгилашда акциядорлик жамиятлари томонидан ташқи қарзларни жалб қилишда юзага келиши мумкин бўлган рискларни минималлаштириш ва олдиндан баҳолаш механизми ишлаб чиқилган;
давлат қарзлари портфелида миллий валютани бошқа валюта бирликларига нисбатан қадрсизланиши натижасида қарзлар юкини ошиб кетишини олдини олиш, хорижий кредиторлар олдидаги мажбуриятларни ва қарзлар бўйича хизмат кўрсатиш харажатларини ўз вақтида бажариш мақсадида “Кафолат жамғармаси”ни ташкил этишнинг илмий асослари яратилган;
давлатнинг ички молиявий имкониятлари ва қарзлар бўйича хизмат кўрсатиш харажатлари прогнозини баҳолаш асосида ташқи ва ички қарзлар бўйича ҳар йиллик чекланган миқдорларни белгилаш тартиби ишлаб чиқилган;
халқаро амалиёт тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда давлат қимматли қоғозларини инвестицион жозибадорлиги ва бошқа муқобил инструментларга нисбатан даромадлилигини ошириш мақсадида инфляцияга боғланган турларини жорий этиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижасида диссертант давлат қарзларини самарали бошқариш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий натижалар асосида:
Давлат қарзларидан самарали фойдаланиш, хусусан қарзлардан фойдаланишнинг ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида қарзлар ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатларни консолидациялашган бюджети харажатларида акс эттиришга доир таклифи Молия вазирлиги томонидан давлат бюджети тўғрисидаги қонунни давлат қарзларини бошқаришга доир моддаларини такомиллаштиришда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги №07/-38-32/10764-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида, Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб қилинадиган кредитлар (қарзлар) ҳисобидан амалга ошириладиган, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қайтариладиган ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларига йўналтириладиган маблағлар бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети харажатларида акс эттириш имконини берди.
Акциядорлик жамиятлари томонидан ташқи қарзларни жалб қилишда юзага келиши мумкин бўлган рискларни минималлаштириш ва олдиндан баҳолаш механизмини жорий этиш мақсадида корхоналар молиявий ҳолатига кўра тоифалаш асосида қарзлар бўйича чегаравий миқдорларни белгилашга доир таклифи амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги №07/-38-32/10764-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги “Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 107-сонли қарорида ўз аксини топган бўлиб, хусусан ташқи қарзларни жалб қилиш ва ташқи қарзга хизмат кўрсатишни тартибга солиш мақсадида 28 та давлат иштирокидаги корхоналар, молиявий ҳолатига кўра, “паст хатарли”, “ўрта хатарли” ва “юқори хатарли” тоифаларига ажратиш тартиби жорий этилди ва улар бўйича қарзларни жалб қилиш, улардан фойдаланиш ва уларнинг миқдорини мақбуллаштириш устидан назорат қилиш механизми жорий этилди.
Давлат қарзлари портфелида миллий валютани бошқа валюта бирликларига нисбатан қадрсизланиши натижасида қарзлар юкини ошиб кетишини олдини олиш, хорижий кредиторлар олдидаги мажбуриятларни ва қарзлар бўйича хизмат кўрсатиш харажатларини ўз вақтида бажариш мақсадида “Кафолат жамғармаси” маблағларидан фойдаланишга доир таклифи амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги №07/-38-32/10764-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2020 йил 21 сентябрдаги қарор билан амалиётга жорий этиш натижасида, Ўзбекистон Республикаси номидан чет эл валютасида жалб қилинган давлат ташқи қарз маблағларини миллий валюта ҳамда чет эл валютасида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш натижасида юзага келадиган валюта курси хатарларининг олдини олиш учун. Бунда чет эл валютасида жалб қилинган ва миллий валюта ҳамда чет эл валютасида берилган кредитларнинг фоиз тўловлари ўртасидаги ижобий фарқ Кафолат жамғармасида жамланади ва валюта курси ўзгариши таъсирида юзага келадиган тафовутлар ушбу маблағлар ҳисобига қоплаш имконияти яратилди.
Давлатнинг ички молиявий имкониятлари ва қарзлар бўйича хизмат кўрсатиш харажатлари прогнозини баҳолаш асосида ташқи ва ички қарзлар бўйича ҳар йиллик чекланган миқдорларни белгилашга доир таклифи давлат қарзларини бошқаришга доир қонунчилик асосларини мустаҳкамлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги №07/-38-32/10764-сонли маълумотномаси). Таклифни амалиётга жорий этиш орқали, 2020 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунлар билан, Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида ички ва ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган миқдорларини белгилаш механизми жорий этилди.
Халқаро амалиёт тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда давлат қимматли қоғозларини инвестицион жозибадорлиги ва бошқа муқобил нструментларга нисбатан даромадлилигини ошириш мақсадида инфляцияга боғланган турларини жорий этиш бўйича таклифи амалиётга жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги №07/-38-32/10764-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида, давлат қимматли қоғозлари купон ставкали (қатъий белгиланган фоиз даромадли), ноль купон ставкали (дисконт облигациялар), инфляцияга боғланган ва бошқа турларда чиқарилишини таъминлашга эришилди.