Худайбердиев Икром Илхомжоннинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХИ асрнинг биринчи чорагида Афғонистон Покистон муносабатлари”, 07.00.05 – Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.3.PhD/Tar.1148.
Илмий раҳбар: Хайдаров Абдусамат Ахатович, сиёсий фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/31/01/2024/Tar.21.03  Расмий оппонентлар:
Рахимов Мирзоҳид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор.
Акмалов Шаислом Икрамович, сиёсий фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХИ асрнинг биринчи чорагида Афғонистон ва Покистон муносабатларининг ривожланиш тарихи, хусусиятлари ва ривожланиш динамикаси ҳамда унга таъсир этувчи омилларни ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
2020-йилда АҚШ ва Толибон келишувининг тузилиши, 2021-йилда АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши ушбу минтақанинг геосиёсий ва хавфсизлик манзарасини ўзгартириши, Покистон толибларга бевосита таъсир ўтказа олувчи давлат сифатида ушбу геосиёсий вазиятнинг марказида турганлиги, бу ўз навбатида, Афғонистон билан икки томонлама муносабатларни қайта кўриб чиқиш ва янги хавфсизлик стратегияларини ишлаб чиқишни талаб этиши далилланган;
Афғонистонда Толибоннинг ҳокимиятга қайтиши Покистон билан муносабатларида янги низоли динамикани юзага келтирганига қарамасдан Толибон режимининг халқаро миқёсда тан олиниши ва қўллаб-қувватланишига интилишида уларнинг позицияларини яхши тушинадиган мамлакат сифатида расмий Исломобод асосий рол ўйнаши исботланган;
Мамлакатлар ўртасидаги тўлақонли иқтисодий ҳамкорлик ва савдо имкониятларини янги минтақавий ташаббуслар ва келишувлар, хусусан, Хитой (Бир камар, бир йўл), Ўзбекистон (Трансафғон темир йўли) ва бошқалар контекстида қайта кўриб чиқиш мумкин эканлиги, инфратузилма ва транспорт йўлакларини ривожлантириш икки қўшни давлат ўртасидаги ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий алоқаларни яхшилашга хизмат қилиши аниқланган;
Афғонистон-Покистон муносабатларидаги этник ва ҳудудий чегараланиш борасидаги мавжуд муаммолар бир қатор асосий ташқи омиллар, ўзгарувчан геосиёсий контекст, ҳар икки мамлакатдаги ички сиёсат ва хавфсизлик эволюцияси, минтақавий ва глобал динамика билан боғлиқ эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХИ асрнинг биринчи чорагида Афғонистон ва Покистон муносабатларининг ривожланиш хусусиятларини тадқиқ этиш жараёнида олинган натижалар асосида:
2020-йилда АҚШ ва Толибон келишувининг тузилиши, 2021-йилда АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши ушбу минтақанинг геосиёсий ва хавфсизлик манзарасини ўзгартириши, Покистон толибларга бевосита таъсир ўтказа олувчи давлат сифатида ушбу геосиёсий вазиятнинг марказида турганлиги, бу ўз навбатида, Афғонистон билан икки томонлама муносабатларни қайта кўриб чиқиш ва янги хавфсизлик стратегияларини ишлаб чиқишни талаб этилиши далилланган. Муаммолар юзасидан келтирилган таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот-таҳлилий ҳужжатларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ташқи ишлар вазирлигининг 2024-йил 24-июндаги 01-18-18/8427-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда билдирилган илмий хулосалар ва таклифлар соҳага оид ахборот-таҳлилий базани такомиллаштиришга ва амалда қўллашга хизмат қилган.
Афғонистонда Толибоннинг ҳокимиятга қайтиши Покистон билан муносабатларида янги низоли динамикани юзага келтирганига қарамасдан Толибон режимининг халқаро миқёсда тан олиниши ва қўллаб-қувватланишига интилишида уларнинг позицияларини яхши тушинадиган мамлакат сифатида расмий Исломобод асосий рол ўйнаши исботланган. Ушбу маълумотлар Тошкент давлат шарқшунослик университетининг “Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлигининг барқарор ривожланиш омиллари ва истиқболлар (Ўзбекистоннинг ташаббуслари асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида бажарилган. (Тошкент давлат шарқшунослик университети ИЛ-5221091507 “Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлигининг барқарор ривожланиш омиллари ва истиқболлари (Ўзбекистоннинг ташаббуслари асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳанинг 06.28.2024 йилдаги мажлиси 01-04-01/1447-сонли маълумотномасидан кўчирма). Натижада тадқиқотда илгари сурилган маʼлумотлар лойиҳа доирасида чоп этилган таҳлилий материалларни тайёрлашга ва тегишли ташкилотларга тақдим этишга хизмат қилган.
Мамлакатлар ўртасидаги тўлақонли иқтисодий ҳамкорлик ва савдо имкониятларини янги минтақавий ташаббуслар ва келишувлар, хусусан, Хитой (Бир камар, бир йўл), Ўзбекистон (Трансафғон темир йўли) ва бошқалар контекстида қайта кўриб чиқиш мумкин эканлиги, инфратузилма ва транспорт йўлакларини ривожлантириш икки қўшни давлат ўртасидаги ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий алоқаларни яхшилашга хизмат қилиши аниқланган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлар аро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2024-йил 12-июлдаги 14-07-1165-сон маʼлумотномаси) Мазкур диссертация ишидаги илмий хулоса ва амалий тавсиялардан Қўмитанинг Ўзбекистон ва хорижий маданий марказлари билан ҳамкорликдаги маданий-маʼрифий тадбирларини ташкил этишда, Ўзбекистон – Покистон, Ўзбекистон – Афғонистон, дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришда фойдаланилган.
Афғонистон-Покистон муносабатларидаги этник ва ҳудудий чегараланиш борасидаги мавжуд муаммолар бир қатор асосий ташқи омиллар, ўзгарувчан геосиёсий контекст, ҳар икки мамлакатдаги ички сиёсат ва хавфсизлик эволюцияси, минтақавий ва глобал динамика билан боғлиқ эканлиги очиб берилган. Келтирилган таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот-таҳлилий ҳужжатларини тайёрлашда фойдалнилган. (Ташқи ишлар вазирлигининг 2024-йил 24-июндаги 01-18-18/8427-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда билдирилган илмий хулосалар ва таклифлар соҳага оид базани такомиллаштиришга ва амалда қўллашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish