Файзуллаев Азиз Ҳусан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Афғонистон ва Туркия Республикаси ўртасидаги давлатлараро муносабатлар (2001-2023 йй.)”, 07.00.05 – Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tar1149
Илмий раҳбар: Хайдаров Абдусамат Ахатович сиёсий фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/31/01/2024/Tar.21.03  Расмий оппонентлар:
Рахимов Мирзохид Акромович, тарих фанлари доктори, профессор.
Рашидов Рустам Расулович, ҳарбий фанлар доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 2001-2023 йиллар оралиғидаги Афғонистон-Туркия давлатлараро муносабатларининг шаклланиш ва ривожланиш тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Туркиянинг Афғонистон билан тарихий алоқалари, диний муштараклиги, унинг Афғонистонда амалга оширган иқтисодий лойиҳалари аҳамияти, қолаверса, Туркиянинг НАТО даги ролидан келиб чиқиб, Ғарб давлатлари ва Толибон ўртасида музокараларни йўлга қўйиш учун Туркийа энг мақбул номзод эканлиги асослаб берилган.
Афғонистон иқтисодини қайта тиклаш ва уни халқаро тан олинишига эришишда жаҳоннинг йирик куч марказлари ва минтақа давлатлари ўртасида ягона консенсус ишлаб чиқишда Туркийанинг ташаббуси билан ташкил қилинган ва ҳозирда тўхтаб қолган, “Осийо юраги – Истанбул жарайони” номли йирик минтақавий тузулма фаолийатини қайта тиклаш зарурлиги унинг тарихий муваффақиятлари билан далилланган.
Афғонистон Толиб ҳйкумати билан ҳар томонлама самарали ва прагматик йондашувларни ишлаб чиқишида Ўзбекистон ўзининг “юмшоқ куч” стратегияларини яратиши ва бу борада Туркийанинг ТИКА (ижтимоий лойиҳалар), Юнус Эмро институти (турк тили ва маданиятини тарғиб қилиш), “Маориф” (таълим тизими) фондларининг амалий тажрибаларидан фойдаланиш самарали натижаларга олиб келиши асослаб берилган.
Замонавий халқаро муносабатларнинг мураккаб контекстида Афғонистон масаласида Туркийа ва туркий дунйонинг бошқа асосий давлатлари билан “Туркий давлатлар ташкилоти ва Афғонистон” (“6+1”) форматидаги хавфсизлик, сийосий, иқтисодий ва маданий-гуманитар интеграцийа алоқаларини таъминлаш ва ривожлантириш бўйича томонлар ўртасида диалогларни йўлга қўйиш лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Афғонистоннинг Туркийа Республикаси билан давлатлараро муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Туркиянинг Афғонистон билан тарихий алоқалари, диний яқинлиги, унинг Афғонистонда тинч ҳаётни тиклаш борасида амалга оширган лойиҳаларининг аҳамияти, қолаверса, Туркиянинг НАТО даги иштирокидан келиб чиқиб, Ғарб давлатлари ва Толибон ўртасида музокараларни йўлга қўйиш учун Туркийа энг мақбул номзод эканлиги каби хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот-таҳлилий ҳужжатларини таййорлашда фойдаланилган. (Ташқи ишлар вазирлигининг 2024-йил 31-майдаги 01-18-18/8427-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацийада билдирилган илмий хулосалар ва таклифлар соҳага оид ахборот-таҳлилий базани такомиллаштиришга ва амалда қўллашга хизмат қилган.
Афғонистон иқтисодини қайта тиклаш ва уни халқаро тан олинишига эришишда жаҳоннинг йирик куч марказлари ва минтақа давлатлари ўртасида ягона консенсус ишлаб чиқишда Туркийанинг ташаббуси билан ташкил қилинган ва ҳозирда тўхтаб қолган, “Осийо юраги – Истанбул жарайони” номли йирик минтақавий тузулма фаолийатини қайта тиклашга эҳтиёж сезилаётганлигига оид илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанийасиннинг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанийасиннинг “Ўзбекистон тарихи” телеканали томонидан берилган 2024-йил 15-июлдаги 06-28-846-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатув Туркийанинг Афғон можаросини ҳал қилиш бўйича тарихий ва замонавий стратегик фаолийатлари, Туркийанинг минтақадаги “юмшоқ куч” сийосатининг кўлами ҳамда унинг мазмун-моҳийатини кенг жамоатчилик ва аҳолига илмий тарзда етказишга хизмат қилган.
Афғонистон Толиб ҳукумати билан ҳар томонлама самарали ва прагматик йондашувларни ишлаб чиқишида Ўзбекистон ўзининг “юмшоқ куч” стратегияларини яратиши ва бу борада Туркийанинг ТИКА (ижтимоий лойиҳалар), Юнус Эмро институти (турк тили ва маданиятини тарғиб қилиш), “Маориф” (таълим тизими) фондларининг амалий тажрибаларидан фойдаланиш самарали натижаларга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Маданийат вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг илмий-амалий конференсийа ва семинарларини ташкил этишда фойдаланилган. (Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2024-йил 12-июлдаги 14-07-1165-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқотда келтирилган хулоса ва таклифлар Қўмитанинг Ўзбекистон турк миллий маданий маркази билан ҳамкорликдаги маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишга хизмат қилган.
Афғонистон масаласида Туркийа ва туркий дунйонинг бошқа асосий давлатлари билан “Туркий давлатлар ташкилоти ва Афғонистон” (“6+1”) форматидаги хавфсизлик, сийосий, иқтисодий ва маданий-гуманитар интеграцийа алоқаларини таъминлаш ва ривожлантириш бўйича томонлар ўртасида диалогларни йўлга қўйиш лозимлиги ҳақидаги илмий хулосалар ва уни амалга ошириш борасидаги таклиф ва тавсиялари Тошкент давлат шарқшунослик университетида бажарилган “Марказий ва Жанубий Осийо ўзаро боғлиқлигининг барқарор ривожланиш омиллари ва истиқболлар (Ўзбекистоннинг ташаббуслари асосида)” амалий ташаббускор лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Тошкент давлат шарқшунослик университети ИЛ-5221091507 “Марказий ва Жанубий Осийо ўзаро боғлиқлигининг барқарор ривожланиш омиллари ва истиқболлар (Ўзбекистоннинг ташаббуслари асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳанинг 2024-йил 28-июндаги 01-04-01/1448-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган маълумотлар лойиҳа доирасида чоп этилган таҳлилий материалларни таййорлашга ва тегишли ташкилотларга тақдим этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish