Асқаров Дилмурод Мўсажон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Амирий ва Қўқон адабий муҳити мухаммаснавислик анъанаси, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2428.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Асадов Мақсуд Ҳусенович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Ғайипов Дилшод Қадамбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Болтаева Гулчеҳра Шокировна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Амирий ва ўзбек адабиёти, хусусан, Қўқон адабий муҳити вакиллари ижодида мухаммас жанри намуналарининг ғоявий-бадиий хусусиятларини адабий таъсир, анъана ва ўзига хослик тамойиллари асосида атрофлича очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Амирий ва  Қўқон адабий муҳити вакиллари, хусусан, Увайсий, Нодира, Хон, Муқимий, Фурқат, Ёрий, Дилшоди Барно, Анбар отин, Фироқий, Рожий мухаммасларининг мавзу кўлами, маъно қамрови, образлар тизими, лирик қаҳрамон характери каби ғоявий-бадиий хусусиятлари  очиб берилган;
Амирий мухаммасларининг мусажжаъ, таржеъ композицион усулларини қўллаш билан боғлиқ услубий имкониятлари, талмеҳ, тазод, ташбеҳ, ружуъ, ташхис каби поетик санъатларни ишлатишга доир бадиий ўзига хослиги бошқа ижодкорларга эргашиб ёзилган, яъни тахмис ва мустақил тарзда яратилган табъи худ мухаммаслари асосида исботланган;
Амирий ва Феруз мухаммасларидаги ошиқ, маъшуқа, рақиб, ринд, ориф, соқий, фақир каби образлар талқинидаги ўзаро ўхшашлик, шоирларнинг Алишер Навоий, Лутфий, Фузулий сингари салафлари ижодидан самарали таъсирлангани ва мухаммаслар ички структурасида шакл ҳамда мазмуннинг мутаносиблиги далилланган;
ХВИИИ-ХИХ асрлар ўзбек мумтоз шеъриятида яратилган мухаммасларнинг марсия-мухаммас, саёҳатнома-мухаммас, мушаира-мухаммас, мадҳия-мухаммас каби жанр хусусиятлари, ифода, образ, лирик қаҳрамон характери каби муштарак ва мавзу, маъно, бадиий тасвир сингари фарқли жиҳатлари Амирийнинг Қўқон ҳамда Хоразм адабий муҳити вакиллари, жумладан, Огаҳий, Табибий, Рожий Хоразмий, Ниёзий ижодига адабий таъсири орқали очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Амрий ва Қўқон адабий муҳитида мухаммаснавислик анъанаси” мавзуси  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Амирий ва  Қўқон адабий муҳити вакиллари, хусусан, Увайсий, Нодира, Хон, Муқимий, Фурқат, Ёрий, Дилшоди Барно, Анбар отин, Фироқий, Рожий мухаммасларининг мавзу кўлами, маъно қамрови, образлар тизими, лирик қаҳрамон характери каби ғоявий-бадиий хусусиятлари очиб берилгани ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида амалга оширилган ОТ-Ф1-77 “Ўзбек адабиёти дурдоналари 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” (2017–2020) фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2023-йил 5-апрелдаги 3/1255-710-сон маълумотномаси). Натижада мумтоз ижодкорлар лирикасида учрайдиган “мусаммат”, “мухаммас”, “адабий анъана”, “ўзига хослик” тушунчалари таҳлил қилиниб, мазкур атамаларнинг луғавий маъноси; мухаммас адабий шаклининг тараққиёт тамойиллари, мухаммас шакли орқали юзага чиқаётган ғоявий-бадиий хусусиятларини ифодалашда қўлланилган тазод, ташхис, ташбиҳ, талмеҳ, ирсоли масал каби шеърий санъатларнинг роли каби масалалар илмий далиллар асосида очиб берилган;
Амирий мухаммасларининг мусажжаъ, таржеъ композицион усулларини қўллаш билан боғлиқ услубий имкониятлари, талмеҳ, тазод, ташбеҳ, ружуъ, ташхис каби поетик санъатларни ишлатишга доир бадиий ўзига хослиги бошқа ижодкорларга эргашиб ёзилган, яъни тахмис ва мустақил тарзда яратилган таъби худ мухаммаслари асосида исботлангани билан боғлиқ хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” (2021–2024) фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 6-июндаги 01/6-1467-сон маълумотномаси). Натижада Амирий ва Феруз мухаммаслари образлар талқинидаги анъанавийлик, салафлари ижодидан самарали таъсирланганлиги, мухаммаслар ички структурасида шакл ва мазмуннинг мутаносиблиги ҳамда асар ғояси билан уйғунликдаги ўзига хослиги каби масалалар илмий далиллар асосида юзага чиқарилган;
Амирий ва Феруз мухаммасларидаги ошиқ, маъшуқа, рақиб, ринд, ориф, соқий, фақир каби образлар талқинидаги ўзаро ўхшашлик, шоирларнинг Алишер Навоий, Лутфий, Фузулий сингари салафлари ижодидан самарали таъсирлангани ва мухаммаслар ички структурасида шакл ҳамда мазмуннинг мутаносиблиги далилланганига доир хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг адабий танқид кенгаши ҳисобот йиғилишларида, Амирий таваллудининг 110 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбирларда, ёш ижодкорлар тўгараги, маҳорат дарсларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 11-мартдаги 01-03/279-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорларда адабиёт назарияси, адабий тур ва жанрлар юзасидан билим ва кўникмалар ҳосил қилинган;
ХВИИИ-ХИХ асрлар ўзбек мумтоз шеъриятида яратилган мухаммасларнинг марсия-мухаммас, саёҳатнома-мухаммас, мушаира-мухаммас, мадҳия-мухаммас каби жанр хусусиятлари, ифода, образ, лирик қаҳрамон характери каби муштарак ва мавзу, маъно, бадиий тасвир сингари фарқли жиҳатлари Амирийнинг Қўқон ҳамда Хоразм адабий муҳити вакиллари, жумладан, Огаҳий, Табибий, Рожий Хоразмий, Ниёзий ижодига адабий таъсири орқали очиб берилганига оид хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ томонидан тайёрланган “Гʻазал бўстони”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастурларнинг  ссенарийларида  2022–2023-йил ҳамда  2024-йил январ, феврал ойлари  сонларида фойдаланилган (Ўзбекистон” телерадиоканали” ДМнинг 2024-йил 6-мартдаги 04-36-342-сон маълумотномаси). Натижада Амирий, Феруз, Нодира, Увайсий, Хон, Муқимий, Фурқат, Ёрий ижодидаги ўрни ва мумтоз анъаналар доирасида қилинган таҳлиллар радиотингловчилар учун муҳим аҳамият касб этишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish