Эшқобилова Наргиза Менгнаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Минтақа транспорт-логистика тизими самарадорлигини ошириш йўллари (Сурхондарё вилояти мисолида),
08.00.12- “Минтақавий иқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2516
Илмий раҳбар: Эргашев Рахматулла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD 03/29.12.2022.I.111.01
Расмий оппонентлар: Навруз-Зода Бахтиёр Негматович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Джураев Бекзод Бегматович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада транспорт-логистика тизимлари самарадорлигини ошириш йўллари ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
минтақада транспорт-логистика тизимларини миқдор ва сифат жиҳатдан ривожланиш даражасини баҳолаш услубияти соҳага кирувчи субектларга талаб ва иқтисодиёт тармоқларида яратилаётган маҳсулотлар турларини ҳисобга олган ҳолда кўрсаткичларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
минтақада транспорт-логистика тизимлари соҳаси субектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун “Транспорт-логистика тизимлари самарадорлигини ўлчаш ва мониторинг қилиш кластер маркази” ва “Миллий транспорт-логистика тизимлари портали”ни унинг функсия ва вазифаларига кўра қайта ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
минтақа транспорт-логистика тизимларининг дунё сув йўлларига чиқишдаги халқаро ташиш ва сақлашда асосий экспорт ва импорт ҳамкорлар билан “ўзаро ҳамкорлик”дан самарали “рақобатли ҳамкорлик” ка ўтиш таклифи асосланган;
минтақа саноат ишлаб чиқариш ҳажми, ташиш ва сақлашда бандлар сони, транспорт тармоғи зичлиги таъсирини ҳисобга олган ҳолда минтақада транспорт-логистика фаолияти самарадорлиги 1000 кишига ошиши саноат ишлаб чиқариш ҳажмнини 103,4 млн сўмга, транспорт хизматлари импортини 1169 млн сўмга ошишига таъсир қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа транспорт-логистика тизимлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақада транспорт-логистика тизимларини миқдор ва сифат жиҳатдан ривожланиш даражасини баҳолаш услубияти соҳага кирувчи субектларга талаб ва иқтисодиёт тармоқларида яратилаётган маҳсулотлар турларини ҳисобга олган ҳолда кўрсаткичларни киритиш асосида такомиллаштириш бўйича илмий-услубий тавсиялар Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ташкилотларининг фаолиятида фойдаланилган ва амалиётга жорий этилган (Сурхондарё вилояти транспорт бошқармасининг 2024 йил 6-ноябрдаги 06-04/35-сон ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 11 декабрдаги 4/9253-сон маълумотномалари). Ушбу таклифлардан фойдаланиш мавжуд салоҳият ва йўқотилган имкониятларини, тизим ва хизматлар самарадорлигини ҳудудлар кесимида кузатиб бориш ва яширин потенсиални аниқлаш имконини берган;
минтақада транспорт-логистика тизимлари соҳаси субектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун “Транспорт-логистика тизимлари самарадорлигини ўлчаш ва мониторинг қилиш кластер маркази” ва “Миллий транспорт-логистика тизимлари портали”ни унинг функсия ва вазифаларига кўра қайта ташкил этиш таклифи Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ташкилотларининг фаолиятида фойдаланилган ва амалиётга жорий этилган (Сурхондарё вилояти транспорт бошқармасининг 2024- йил 6-ноябрдаги 06-04/35-сон ва ЎзбекистонРеспубликаси Транспорт Вазирлигининг 2024-йил 11-декабрдаги 4/9253-сон маълумотномалари). Ушбу таклифлар ягона расмий тўлиқ транспорт-логистика тизимларини кўрсатувчилар миллий каталогини яратиш, мавжуд сайтларда давлат расмий идоралари реестирини шакллантириш, жисмоний шахслар томонидан кўрсатиладиган юкларни ташиш, етказиб бериш хизматлари ҳисобини юритиш, олинган ҳар йиллик патент асосида бундай хизматларни кўрсатишни тартиблаш орқали хизматлар сифатини ошириш, иқтисодиётда ўзини-ўзи банд қилганлар сифатида ҳисобга олиш имконини берган;
минтақа транспорт-логистика тизимларининг дунё сув йўлларига чиқишдаги халқаро ташиш ва сақлашда асосий экспорт ва импорт ҳамкорлар билан “ўзаро ҳамкорлик”дан самарали“рақобатли ҳамкорлик”ка ўтиш бўйича таклифи Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ташкилотларининг фаолиятида фойдаланилган ва амалиётга жорий этилган (Сурхондарё вилояти транспорт бошқармасининг 2024 йил 6-ноябрдаги 06-04/35-сон ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 11- декабрдаги 4/9253-сон маълумотномалари). Ушбу таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони 365-бандининг ижросини таъминлашда фойдаланилган;
минтақа саноат ишлаб чиқариш ҳажми, ташиш ва сақлашда бандлар сони, транспорт тармоғи зичлиги таъсирини ҳисобга олган ҳолда минтақада транспорт-логистика фаолияти самарадорлиги ҳудудлар кесимида аниқлаш таклифи Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ташкилотларининг фаолиятида фойдаланилган ва амалиётга жорий этилган (Сурхондарё вилояти транспорт бошқармасининг 2024 йил 6-ноябрдаги 06-04/35-сон ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирликнинг 2024-йил 11 декабрдаги 4/9253-сон маълумотномалари). Ушбу таклифлар асосида транспорт-логистик тизимлар соҳасининг истиқболли режасини ишлаб чиқишда фойдаланилиб, ташиш ва сақлашда банд ходимлар сонининг 1000 кишига ошиши саноат ишлаб чиқариш ҳажмнини 103,4 млн. сўмга, транспорт хизматлари импортини 1169 млн. сўмга ошишига таъсир қилиши аниқланган.