Бердиев Жасур Қўлдошевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Минтақада меҳмонхона хўжаликлари самарадорлигини баҳолаш механизмини такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида), 08.00.12-“Минтақавий иқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1629
Илмий раҳбар: Эргашев Рахматулла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD 03/29.12.2022.I.111.01
Расмий оппонентлар: Очилов Акрам Одилович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Матякубов Умиджон Рахимович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада меҳмонхона хўжаликлари самарадорлигини баҳолаш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
минтақа меҳмонхона хўжаликлари томонидан кўрсатиладиган сервис хизматларнинг Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида  жойлашган меҳмонхоналарининг мижозлар мамнунлик ва ҳақиқий бандлик  M_(h.b.d.)=(M_(ya.m.s.)-M_(b.b.x.s.))/M_(i.o.m.s.)   ∙100           даражасига кўра қўшимча даромадининг ўсиш имкониятларини ва уларнинг сифат ва самарадорлигини ифодалайдиган кўрсаткичлар таснифи асослаб берилган;
минтақа меҳмонхоналар томонидан туристларга кўрсатиладиган хизматларнинг турларини чегарадан кутиб олиб, чегарагача кузатишни қамраб оладиган битта субектнинг хусусий мулкига асосланган бошқаришнинг энг самарали йўлларидан бири – “Меҳмондорчилик кластери”ни шакллантириш таклифи асосланган ва рентабеллик даражаси 104 фоизга ошган;
Қашқадарё минтақаси меҳмонхона хўжаликларининг иқтисодий салоҳияти самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар таркиби ва “Меҳмонхона хўжалиги хизматларини рақамлаштириш Маркази”ни ташкил қилиш асосланиб, унинг ташкилий-иқтисодий  механизмлари  ишлаб  чиқилган  ва  натижада  рентабеллик  даражаси
12,88 фоизга ошган.
меҳмонхона хўжаликлари самарадорлигини оширишнинг бевосита малакали кадрларга боғлиқлиги, ҳар бирига қўйиладиган талаблар, уларнинг ўзини сафарбар қилиш орқали меҳнат самарадорлигини 6,8 фоизга ошириш имкониятлари  ва меҳмонхона назорат тизимини халқаро стандартлар асосида яхшилашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада меҳмонхона хўжаликлари самарадорлигини баҳолаш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий  натижалар асосида:
минтақа меҳмонхона хўжаликлари томонидан кўрсатиладиган сервис хизматларнинг Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида  жойлашган меҳмонхоналарининг мижозлар мамнунлик ва ҳақиқий бандлик M_(h.b.d.)=(M_(ya.m.s.)-M_(b.b.x.s.))/M_(i.o.m.s.)   ∙100           даражасига кўра, қўшимча даромадининг ўсиш имкониятларини ва уларнинг сифат ва самарадорлигини ифодалайдиган кўрсаткичлар таснифи асослабланган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 1-мартдаги “Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 112-сон  Қарори ва “Қашқадарё вилоятини 2024-2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харита”сини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда Қашқадарё вилояти ҳудудий туризм бошқармаси амалиётига жорий этилган. (Қашқадарё вилоят туризм бошқармасининг 2024-йил 24-октябрдаги 02-03/825-сон маълумотномаси). Илмий таклифдан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан республикада туризмни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 31-октябрдаги 03-12-17-7444-сон маълумотномаси). Натижада  Қашқадарё минтақасида  таклифдан фойдаланиш мижозларнинг такрорий келиши, меҳмонхона дўстлари, танишлари ва бошқаларга тавсия қилиши асосида меҳмонхоналарнинг қўшимча даромадини ўсишига меҳмонхона хўжаликларида кўрсатиладиган хизматлар самарадорлигига аниқ баҳо бериш ва уни ошириш бўйича таъсирчан бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини  берган;
 минтақа меҳмонхоналар томонидан туристларга кўрсатиладиган хизматларнинг турларини чегарадан кутиб олиб, чегарагача кузатишни қамраб оладиган битта субектнинг хусусий мулкига асосланган бошқаришнинг энг самарали йўлларидан бири  –  “Меҳмондорчилик  кластери”ни  шакллантириш  ва  рентабеллик  даражаси
104  фоизга  ошган  таклифидан  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2023 - йил
14-декабрдаги “Қашқадарё вилоятини 2024-2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-389-сон қарорининг ижросини таъминлашда фойдаланилган ҳамда Қашқадарё вилояти туризм бошқармаси амалиётига жорий этилган, (Қашқадарё вилоят туризм бошқармасининг 2024-йил 24- октябрдаги 02-03/825-сон  маълумотномаси). Илмий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан республикада туризмни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 31-октябрдаги 03-12-17-7444-сон  маълумотномаси). Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан Республикада туризмни ривожлаштириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида туризм соҳасидаги тадбиркорлар туристларга кўрсатиладиган хизматларнинг барча жараёнларини ўзлари ҳисобидан хусусий мулк асосида ташкил қилиш орқали юқори самарадорликни оширишга қаратилган бўлиб, бевосита меҳмонхоналар учун уларнинг доимий мижозлар сонини оширишга хизмат қилган;
Қашқадарё минтақаси меҳмонхона хўжаликларининг иқтисодий салоҳияти самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар таркиби ва меҳмонхона хўжалиги хизматларини рақамлаштириш Маркази”ни ташкил қилиш асосланиб, унинг ташкилий-иқтисодий  механизмлари  ишлаб  чиқилган  ва  натижада  рентабеллик  даражаси
12,88 фоизга  ошган  таклифидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 - йил
14-декабрдаги “Қасҳқадарё вилоятини 2024-2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-389-сон қарорининг ижросини таъминлашда фойдаланилган ҳамда Қашқадарё вилояти туризм  бошқармаси амалиётига жорий этилган, (Қашқадарё вилоят туризм бошқармасининг 2024-йил 24- октябрдаги 02-03/825-сон  маълумотномаси). Илмий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан республикада туризмни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 31-октябрдаги 03-12-17-7444-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш меҳмонхона хўжалигида рақамли сервисларни ривожлантириш истиқболда меҳмонхоналар фаолиятига янги ресурслар, воситалар ва ўзаро алоқа каналларидан фойдаланиш имкониятини ошириш имконияти яратилган;
 меҳмонхона хўжаликлари самарадорлигини оширишнинг бевосита малакали кадрларга боғлиқлиги, ҳар бирига қўйиладиган талаблар, уларнинг ўзини сафарбар қилиш орқали меҳнат самарадорлигини 6,8 фоизга ошириш имкониятлари  ва меҳмонхона назорат тизимини халқаро стандартлар асосида яхшилашнинг мақсадга мувофиқлиги таклифидан  “Қашқадарё вилоятини 2024-2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “Йўл харита”сини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда Қашқадарё вилояти ҳудудий туризм бошқармаси амалиётига жорий етилган. (Қашқадарё вилоят туризм бошқармасининг 2024-йил 24-октябрдаги 02-03/825-сон маълумотномаси). Илмий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан республикада туризмни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 31-октябрдаги 03-12-17-7444-сон маълумотномаси). Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан Республикада туризмни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклифдан фойдаланиш фаолиятнинг иқтисодий ва коммуникатив самарадорлигини баҳолаш механизмини такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, бевосита меҳмонхоналар учун уларнинг доимий мижозлар сонини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish