Убайдова Дилафруз Саддиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Носпесифик ярали колитнинг оғирлик даражасини баҳолаш ва уни даволашни оптималлаштиришда ситокинларнинг клиник ва диагностик аҳамияти”, 14.00.05 – Ички касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3509.
Илмий раҳбар: Исматова Мехринисо Насридиновна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, PhD.04/30.09.2020.Tib.123.01.
Расмий оппонентлар: Жаббаров Озимбай Отаханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зохидова Машҳура Зияматовна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бошкирдистон давлат тиббиёт университети (Россия).
Диссертасия йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: Ярали колит билан оғриган беморларнинг қон зардобидаги яллиғланиш чақирувчи ситокинлар даражасини баҳолаш ва бу кўрсаткичларнинг йўғон ичакдаги яллиғланиш жараёнининг оғирлиги билан боғлиқлигини ўрганишда диагностика усулларини такомиллаштириш ва амалиётга боғлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
носпесифик ярали колитнинг турли клиник кечиш даражаларини баҳолашда ИЛ-6, ИЛ-17А, алфа-ФНО ва фекал калпротектиннинг ташхисий аҳамияти асосланган;
ИЛ-6, ИЛ-17А, алфа-ФНО ва фекал калпротектин орасидаги корреляцион боғлиқлик носпесифик ярали колит билан касалланган беморларда касаллик клиник кечиш даражасининг прогностик маркёри эканлиги исботланган;
носпесифик ярали колит клиник даражалари ва асоратларини башоратлашга мўлжалланган ситокинетик-лаборатор маркёрлар (ИЛ-6, ИЛ-17А, алфа-ФНО ва фекал калпротектин) асосида модификацияланган баҳолаш мезони ишлаб чиқилган;
носпесифик ярали колит клиник кечиш даражаларига мос ҳолда стандарт давога асосланган 2 ва 3 поғонали даволаш алгоритми ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Носпесифик ярали колитнинг оғирлик даражасини баҳолаш ва уни даволашни оптималлаштиришда ситокинларнинг клиник ва диагностик аҳамияти» мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 26 августдаги 05/30-сон хулосаси олинган.
биринчи илмий янгилик: носпесифик ярали колитнинг турли клиник кечиш даражаларини баҳолашда ИЛ-6, ИЛ-17А, алфа-ФНО ва фекал калпротектиннинг ташхисий аҳамияти асосланган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўтказилган тадқиқотларда носпесифик ярали колит билан оғриган беморларда касаллик оғирлик даражасини баҳолашда яллиғланиш чақирувчи ситокинларнинг аҳамияти ўрганилган бўлиб, бу НЯКни ташхислашда колоноскопия усулини амалга ошириш имкони бўлмаганда ноинвазив усулда ташхислаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: НЯК билан оғриган беморлар қонидаги ситокинлар миқдори кўрсаткичларидан фойдаланиш орқали беморларнинг стационар мурожаати 3 мартага камаяди, мутахассис кўриги ва стандарт бўйича бажариладиган бошқа лаборатор ва инструментал текширувлар сони 2 мартага қисқариши ҳисобидан ҳар 1 нафар беморга бир йилда буджет ҳисобидан 70300 сўм, буджетдан ташқари 160200 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилинган. Хулоса:НЯК билан оғриган беморларда касаллик оғирлик даражасини баҳолашда ситокинлар миқдори аниқлаш асосида ишлаб чиқилган ноинвазив диагностик усулдан фойдаланиб эрта ташхислаш ҳисобидан ҳар 1 нафар бемордан 230500 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: ИЛ-6, ИЛ-17А, алфа-ФНО ва фекал калпротектин орасидаги корреляцион боғлиқлик таҳлили НЯК билан касалланган беморларда касаллик клиник кечиш даражасининг прогностик маркёри эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўтказилган тадқиқотларда носпесифик ярали колит билан оғриган беморларда касаллик оғирлик даражасини баҳоловчи ситокинлар ИЛ-6, ИЛ-17А,алфа ФНО ва фекалкалпротектин орасида мусбат корреляцион боғлиқлик борлиги исботланган. Ўтказилган лаборатор мезонлар асосида ташхислаш орқали 75-80% ҳолларда НЯКни дастлабки даражаларда даволаш, касаллик асоратланишини олдини олиш, ногиронликни олдини олишга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: носпесифик ярали колит оғирлик даражасини аниқлашда яллиғланиш чақирувчи ситокинлар кўрсаткичлари ўртасидаги корреляцион боғлиқликларга асосланиб, касаллик эрта даврларда аниқланганда беморларнинг амбулатор мурожаати 3 мартага камаяди, мутахассис кўриги ва стандарт бўйича бажариладиган такрорий лаборатор таҳлиллар сони 2 мартага қисқариши ҳисобидан ҳар бир нафар беморга бир йилда буджет ҳисобидан 65800 сўм, буджетдан ташқари 158200 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Носпесифик ярали колит оғирлик даражасини баҳолашда беморлар қонидаги яллиғланиш чақирувчи ситокинлари ўртасидаги исботланган корреляцион боғлиқликлар асосида прогностик маркёр сифатида фойдаланиб, эрта ташхислаш ҳисобидан ҳар бир нафар бемордан 224600 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: НЯК клиник даражалари ва асоратларини башоратлашга мўлжалланган ситокинетик лаборатор маркёрлар асосида модификацияланган баҳолаш тизими ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ситокин кўрсаткичларига асосланган НЯК оғирлик даражасини баҳоловчи мезон беморларга ноинвазив усулда ташхис қўйиш, такрорий колоноскопияга бўлган талабни камайтириш, даволаш динамикасини баҳолаш, касаллик оғирлик даражасига мос даво усулини танлаш орқали беморларнинг ҳаёт сифати даражаси ошишига олиб келган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: НЯК билан оғриган беморларга яратилган ноинвазив усул орқали ташхис қўйиш, касалликнинг эрта босқичларида ташхислаш, даволаш самарадорлигини баҳолаш натижасида беморларнинг амбулатор шароитда даволаниш имкони бўлиши ва стационар даволаниш эҳтиёжининг камайиши ҳисобидан ҳар бир нафар бемор учун сарфланадиган харажатлар 750 800 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: НЯК оғирлик даражасини эрта ноинвазив усулда аниқлаш, даволаш самарадорлигини баҳолашда яллиғланиш маркёрлари кўрсаткичларидан фойдаланиш касалликни эрта босқичларида ташхислаш ва асоратлар олдини олиш орқали бемор учун сарфланадиган амбулатор ва стационар харажатлардан ҳар бир нафар бемор учун буджет ҳисобидан 78200 сўм, буджетдан ташқари маблағлардан эса 820000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: НЯК клиник кечиш даражаларига мос ҳолда стандарт давога асосланган 2 ва 3 поғонали даволаш алгоритми тузилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Яратилган даволаш алгоритми НЯК билан оғриган беморларга касаллик кечиш даражасига мос даво усулини танлаш, дори воситаларининг берилиш шакли, давомийлигини тўғри танлаш имконини беради. Бу эса ремиссиянинг узайиши ва касаллик асоратланишини олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: НЯК билан беморларни даволашда ишлаб чиқилган даволаш алгоритмидан фойдаланиш орқали полипрогмазиянинг олдини олиш ва дори воситалар учун сарфланадиган харажатларни, касаллик асоратланиши ва ногиронликни камайишига эришилган. Хулоса:НЯК билан оғриган беморларни даволашда ишлаб чиқилган даво алгоритмидан фойдаланиш беморларнинг амбулатор ва/ёки стационар шароитда даволанишда ортиқча дори воситалар учун сарфланадиган харажатлардан ҳар бир нафар бемор учун буджет ҳисобидан 70200 сўм, буджетдан ташқари маблағлардан эса 320000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.