Халманов Дилшод Хушвактовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида электротехника фанларини ўқитишни компетентли ёндашув асосида такомиллаштириш”, 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (энергетика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped5218.
Илмий раҳбар: Бегматов Шавкат Эрнестович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03 рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Таслимов Абдираҳим Деҳқонович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасаларида электротехника фанларини ўқитишни компетентли ёндашув негизида такомиллаштириш асосида таълим сифатини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника олий таълим муассасаларида электротехника фанларини ўқитишнинг методик модели мақсадли, мазмунли, технологик-жараёнли ва диагностик-натижа компонентларининг ўзаро боғлиқлигида ҳамда компетентли, тизимли фаолиятга асосланган ёндашувлар ҳамда умумдидактик тамойилларга устуворлик бериш натижасида ривожлантирилган;
электротехника фанларини ўқитиш методикаси компетентли ёндашув асосида педагогик интерфаол усуллар (Венн диаграммаси, кластер усули) ва рақамли технологиялар (МУЛТИСИМ, МатҳCад, “эасй Қуиззй”, мобил илова) ёрдамида кўргазмали тақдимотлар ва графиклардан фойдаланиш ҳамда педагогик ва дастурий аппаратларни таълим жараёнига самарали мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасаларида электротехника фанларини компетентли ёндашув асосида ўқитиш ва мобил илова ёрдамида мустақил ўрганиш шарт-шроитларини яратиш орқали талабаларнинг касбий тайёргарлик даражалари - репродуктив, продуктив ва рефлексив, когнитив, мотивацион, фаолиятли мезонлар асосида баҳоланиб, ушбу мезонлар компетентлилик компонентларининг портфолиоси ҳамда профессиограммаси ишлаб чиқиш натижасида такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасаларида электротехника фанларини ўқитишда педагогик, ташкилий-педагогик, педагогик-психологик, услубий-дидактик шарт-шароитлар таълим жараёнини рақамли мобиллаштириш (мобил илова) ва методик таъминотни мазмунан бойитиш ҳамда ривожлантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида электротехника фанларини ўқитишни компетентли ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
техника олий таълим муассасаларида электротехника фанларини ўқитишнинг методик модели мақсадли, мазмунли, технологик-жараёнли ва диагностик-натижа компонентларининг ўзаро боғлиқлигида ҳамда компетентли, тизимли фаолиятга асосланган ёндашувлар ҳамда умумдидактик тамойилларга устуворлик бериш натижасида ривожлантирилганлиги ҳамда техника олий таълим муассасаларида электротехника фанларини ўқитишда педагогик, ташкилий-педагогик, педагогик-психологик ва услубий-дидактик шарт-шароитларни таъминлаш, таълим жараёнини рақамли мобиллаштириш ва методик таъминотни мазмунан ривожлантиришга ва такомиллаштиришга оид таклифлар “Электротехника ва электроника” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат техника университетининг 2023 йил 8 июндаги 01/9-05-383-сон буйруғига биноан берилган гувоҳнома). Натижада яратилган педагогик шарт-шароитлар талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
электротехника фанларини ўқитиш методикаси компетентли ёндашув асосида педагогик интерфаол усуллар (Венн диаграммаси, кластер усули) ва рақамли технологиялар (МУЛТИСИМ, МатҳCад, “эасй Қуиззй”, мобил илова) ёрдамида кўргазмали тақдимотлар ва графиклардан фойдаланиш ҳамда педагогик ва дастурий аппаратларни таълим жараёнига самарали мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар “Электротехника ва электроника” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат техника университетининг 2023 йил 8 июндаги 01/9-05-383-сон буйруғига биноан берилган гувоҳнома). Натижада методик модел талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга ва электротехника фанларини чуқур ўзлаштириши учун хизмат қилган;
техника олий таълим муассасаларида электротехника фанларини компетентли ёндашув асосида ўқитиш ва мобил илова ёрдамида мустақил ўрганиш шарт-шроитларини яратиш орқали талабаларнинг касбий тайёргарлик даражалари - репродуктив, продуктив ва рефлексив, когнитив, мотивацион, фаолиятли мезонлар асосида баҳоланиб, ушбу мезонлар компетентлилик компонентларининг портфолиоси ҳамда профессиограммаси ишлаб чиқиш натижасида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар “Электротехника ва электроника” дарслиги мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сонли буйруғига биноан берилган гувоҳнома). Натижада ушбу методика ва баҳолаш мезонлари ҳам талабаларнинг касбий компетентлигининг ривожланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish