Қодиров Ғайрат Ўроқбоевичнинг
фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эвристик топшириқлар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларда касбий компетенсияларни ривожлантириш механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Ped579.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти
Илмий маслаҳатчи: Ибраимов Холбой Ибраимович, педагогика фанлари доктори, академик.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, PhD.03/30.09.2023.Ped.173.01.
Расмий оппонентлар: Зарипов Лочин Рустамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қодиров Ҳаёт Шарипович, педагогика фанлари доктори, профессор; Юлдашев Мақсуд Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эвристик топшириқлар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эвристик топшиқлар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг назарий асослари шахснинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, мустақиллик, креативлик, креатив фаолият тажрибасига эга бўлишга интилиш ҳамда касбий компетенсияларни тизимли ривожлантиришга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
эвристик топшиқлар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ўқув модулларини эвристик ёндашув асосида бойитиш, таълим жараёнига эвристик топшириқларни бажариш имконини берадиган индукия, дедукия, мантиқий фикрлаш изчиллигини таъминлаш, моделлаштириш, трансформиялаш, ғояларни генерсиялашга оид ўқув фаолиятини босқичма-босқич ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
эвристик топшиқлар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш мазмуни, методлари, технологиялари ижтимоий тажрибани фаоллаштириш, образли кўриш, рамзий кўриш, қиёслаш, эвристик тадқиқот, фаразларни илгари суриш, прогнозлаш, инверсия, синертика методлар ва эвристик таълим , лойиҳалаш, муаммоли-модулли ўқитиш, моделлаштириш ҳамда шахсга йўналтирилган, интерактив, репродуктив, мотиватсион характердаги педагогик технологияларни қўллаш асосида ишлаб чиқилган;
эвристик топшиқлар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш дастлабки эвристик фаолиятни амалга ошириш, ижодий лойиҳалаш, рефлексив тадқиқотчилик ва эвристик таълим босқичлари ҳамда функсионал-мақсадли таҳлил, илмий ахборотлардан фойдаланиш, баҳоловчи ҳукмлар чиқариш, қарорлар қабул қилиш стратегияларини қўллаш имкониятларини кенгайтиришни назарда тутган ҳолда ўқув жараёнининг таркибий тузилиши такомиллаштирилган;
эвристик топшиқлар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш модели когнитив, креатив, прогматик характердаги эвристик топшириқларни қўллаш методлари, технологияларини ўзида мужассамлаштирган модулли жараённи қамраб олишни назарда тутган ҳамда мезон индикаторларининг самарадорлигини аниқлаш, эвристик топшириқлар ва методларнинг репрезинтативлигини статистик баҳолашлар ёрдамида кўрсатиб бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эвристик топшириқлар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларда касбий компетенсияларни ривожлантиришга доир натижалар асосида:
эвристик топшиқлар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг назарий асослари шахснинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, мустақиллик, креативлик, креатив фаолият тажрибасига эга бўлишга интилиш ҳамда касбий компетенсияларни тизимли ривожлантиришга устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид таклифлардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида бажарилган ФЗ-2016-0909111822 - рақамли “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 14-майдаги 11-05-2166/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчининг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, мустақиллик, креативлик, креатив фаолият тажрибасига эга бўлишга интилиш, касбий компетенсияларни тизимли ривожлантирилишига эришилган.
эвристик топшиқлар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ўқув модулларини эвристик ёндашув асосида бойитиш, таълим жараёнига эвристик топшириқларни бажариш имконини берадиган индукия, дедукия, мантиқий фикрлаш изчиллигини таъминлаш, моделлаштириш, трансформиялаш, ғояларни генерсиялашга оид ўқув фаолиятини босқичма-босқич ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган Ф1-ХТ-1-31247-рақамли “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси” (2012-2016 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 14-майдаги 11-05-2166/04-сон далолатномаси). Натижада таълим жараёнига эвристик топшириқларни бажариш имконини берадиган индуксия, дедуксия, мантиқий фикрлаш изчиллигини таъминлаш, моделлаштириш, трансформатсиялаш, ғояларни генератсиялашга оид ўқув фаолияти ривожлантирилган;
эвристик топшиқлар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш мазмуни, методлари, технологиялари ижтимоий тажрибани фаоллаштириш, образли кўриш, рамзий кўриш, қиёслаш, эвристик тадқиқот, фаразларни илгари суриш, прогнозлаш, инверсия, синертика методлар ва эвристик таълим, лойиҳалаш, муаммоли-модулли ўқитиш, моделлаштириш, шахсга йўналтирилган, интерактив, репродуктив, мотиватсион характердаги педагогик технологияларни қўллаш асосида ишлаб чиқилган таклифлардан Ф1ХТ-1-55237-рақамли “Педагогик атамалар мазмунини модернизатсиялаш ва унификатсиялаш параметрлари” мавзусида лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 14-майдаги 11-05-2166/04-сон далолатномаси. Натижада эвристик топшириқлар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги ортган;
эвристик топшиқлар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг дастлабки эвристик фаолиятни амалга ошириш, ижодий лойиҳалаш, рефлексив тадқиқотчилик каби эвристик таълим босқичлари ҳамда функсионал-мақсадли таҳлил, илмий ахборотлардан фойдаланиш, баҳоловчи ҳукмлар чиқариш, қарорлар қабул қилиш стратегияларини қўллаш имкониятларини кенгайтиришга оид тавсиялардан ФЗ-2016-090911182-рақамли “Дарслик ва ўқув адабиётлар мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 14-майдаги 11-05-2166/04-сон далолатномаси). Натижада эвристик топшириқлар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш тарихий-назарий босқичлари ва стратегияларини аниқлашга эришилган;
эвристик топшиқлар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш модели когнитив, креатив, прогматик характердаги эвристик топшириқларни қўллаш методлари, технологияларини ўзида мужассамлаштирган модулли жараённи қамраб олишни назарда тутган ҳамда мезон индикаторларининг самарадорлигини аниқлаш, эвристик топшириқлар ва методларнинг репрезинтативлигини статистик таҳлиллар ёрдамида кўрсатиб бериш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ф1ХТ-1-55237-рақамли “Педагогик атамалар мазмунини модернизатсиялаш ва унификатсиялаш параметрлари” мавзусида лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 14-майдаги 11-05-2166/04-сон далолатномаси). Натижада эвристик топшириқлар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш жараёнининг модел ва уни амалиётга татбиқ этиш механизмлари самарадорлигини аниқлаш имкони яратилган.