Избасарова Замира Эргашевнанинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимоя ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқлим ўзгариши шароитида тўғриқанотли ҳашаротни тарқалишини моделлаштириш” 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий русурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т1380.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Пулатов Бахтиёр Алимович, техника фанлари доктори, доцент.
Халиллаев Шерзод Алимбоевич, биология фанлари фалсафа доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий- тадқиқот институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти” ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.18/30.11.2022.Т.153.01 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мирзаева Гулнара Саидарифовна  биология фанлари доктори, профессор Унгалов Акмал Наврузович   техника фанлари фалсафа доктори
Етакчи ташкилот – Жиззах  политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молий.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иқлим ўзгариши шароитида тўғриқанотли ҳашаротларнинг ГАТ технологиялари асосида тарқалишини моделлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон шароитида иқлим ўзгариши шароитида Жиззах вилоятида тўғриқанотли ҳашоротларни атроф-муҳитга таъсирини мониторинг қилишда Глобал П-Лоcуст модели яратилган;
Глобал П-Лоcуст моделини мослаштириш ҳарорат, ёғингарчилик, шамол тезлиги ва ўсимлик қоплами ва минтақага хос атроф-муҳит маълумотларини инобатга олган ҳолда 1998 йилдан 2023 йиллар учун чигриткаларнинг тарқалиши моделлаштирилган;
шамол тезлиги 5 м/с дан 30 м/с гача ортиши билан чигирткалар сонининг мос равишда кўпайиши корреляцион боғланиш асосида исботланган;
иқлим ўзгариши шароитида ва ўсимлик қопламининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда Жиззах вилояти бўйича тўғриқанотли ҳашаротларнинг 100 м2 майдонда 86 дан 126 тагача тарқалиш харитаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Иқлим ўзгариши шароитида тўғриқанотли ҳашаротни тарқалишини моделлаштириш” мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
иқлим ўзгариши шароитида тўғриқанотли ҳашаротларнинг тарқалишини ГАТ технологияларини қўллаган ҳолда Глобал Г-Лоcуст модели илк бор интеграция қилиш асосида Жиззах вилоятида чигирткаларнинг тарқалиши моделлаштирилган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Жиззах бошқармаси тизимида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2024 йил 27 июндаги 03-03/3-6255-сон маълумотномаси). Натижада мослаштирилган модел асосида ишлаб чиқарилган хариталари Жиззах вилояти бўйлаб чигиртка хавфи зоналарининг батафсил визуализацияси таъминланган. Чигриткаларнинг интеграциялашган атроф-муҳит ўзгарувчилари асосида паст ва ўта хавфли ҳудудларни белгилаш имконияти яратилган.
    тўғриқанотли ҳашаротларнинг Жиззах вилояти ҳудудида ҳаво ҳарорати, шамол тезлиги, нисбий намликларнинг ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар бўйича тарқалишини моделаштирилган Ўзбекистон Республикаси Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Жиззах вилояти бошқармасида амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2024 йил 27 июндаги 03-03/3-6255-сон маълумотномаси). Натижада Жиззах вилоятида тарқалган тўғриқанотли ҳашаротларнинг ўсимлик қоплами ва шамол йўналиши, ҳаво ҳароратининг ўзгариши натижасида уларнинг кенг миқёсда тарқалиши асосланган.
    тўғриқанотли ҳашаротлар экофаунасининг замонавий ҳолати таҳлил қилинган, тўғриқанотлиларнинг ҳудуд иқлимига мослаш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Жиззах вилояти бўлими амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2024 йил 27 июндаги 03-03/3-6255-сон маълумотномаси). Натижада Жиззах вилояти тўғриқанотли ҳашаротларнинг камёб, доимий яшовчи, индикатор ва қишлоқ хўжалиги учун зараркунанда турларининг тарқалишини акс эттирувчи ГАТ харитасини яратиш, популясиясининг мавсумий динамикасини аниқлаш ва Жиззах вилояти тўғриқанотли ҳашаротлар юзасидан кадастр ма'лумотлари ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish