Алимардонова Малика Ботир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ёзув малакаларини такомиллаштиришда баҳолаш хусусиятлари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2836.
Илмий раҳбар: Боқиева Гуландом Ҳисамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, PhD.03/07.06.2024.Ped.27.02.
    Расмий оппонентлар: Исроилова Дилдора Мухторовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Алимов Фарҳод Шарабиддинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг академик ёзув малакаларини баҳолаш методи асосида такомиллаштиришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак инглиз тили о'қитувчиларининг ёзув малакалари аналитик баҳолаш жараёнига объектив таъсир кўрсатадиган педагогик омилларнинг ёзма нутқ, ифоданинг график тизими, фикрларни график тарзда ифодалаш, нутқий саводхонликни ривожлантириш каби дискурсив компетенсия компонентларига идентивлигини фронтал аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчилари ёзув малакаларини такомиллаштиришда баҳолашнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини изчил ривожлантиришга қаратилган жорий баҳолаш (ассессмент фор леарнинг), якуний баҳолаш (ассессмент оф леарнинг), мустақил баҳолаш (ассессмент ас леарнинг) шаклларининг натижадорлигини таъминлашда касбий омилларнинг ўзаро интеграциялашув жараёнларига лингвистик-когнитив компонентни диагностика қилиш самарадорлиги аниқланган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг академик ёзув малакасини такомиллаштиришда назорат қилиш жараёнини тизимли баҳолаш модели “Ўқиш ва ёзиш” модулини ўқитиш жараёнини тўғри ташкил қилишда рецептив, ижодий, продуктив, синов машқлар тизимини киритиш орқали интерфаол моделлаштириш имкониятларини очиб бериш орқали такомиллаштирилган;
онлайн ҳамда оффлайн таълим шаклида “Хорижий тил ва адабиёти” йўналиши юқори босқич талабаларининг чет тилида ёзув малакаларини такомиллаштиришга қаратилган баҳолаш ҳамда назорат қилиш жараёни методик таъминоти машқларнинг мураккаблик даражаси ҳамда баҳолаш усуллари интеграциясини ўз ичига олган ташкилий ва жорий этиш, мустаҳкамлаш, самарали ва илмий қўллаш, рефлексив-баҳолаш каби тўрт босқичли тизимга асосланган ҳолда такомиллаштирилган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ёзув малакаларини такомиллаштиришда баҳолаш хусусиятларига доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак инглиз тили о'қитувчиларининг ёзув малакалари аналитик баҳолаш жараёнига объектив таъсир кўрсатадиган педагогик омилларнинг ёзма нутқ, ифоданинг график тизими, фикрларни график тарзда ифодалаш, нутқий саводхонликни ривожлантириш каби дискурсив компетенсия компонентларига идентивлигини фронтал аниқлаш асосида такомиллаштирилиши ҳамда бўлажак инглиз тили ўқитувчилари ёзув малакаларини такомиллаштиришда баҳолашнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини изчил ривожлантиришга қаратилган жорий баҳолаш (ассессмент фор леарнинг), якуний баҳолаш (ассессмент оф леарнинг), мустақил баҳолаш (ассессмент ас леарнинг) шаклларининг натижадорлигини таъминлашда касбий омилларнинг ўзаро интеграциялашув жараёнларига лингвистик-когнитив компонентни диагностика қилиш самарадорлиги аниқланишига оид илмий-назарий хулосалардан Қўқон давлат педагогика институти, Жиззах давлат педагогика институти, Шахрисабз давлат педагогика институтитлари “Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили)” йўналишининг ўқув жараёнига татбиқ қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 23-январдаги 02/01-0102-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот жараёнида фан, техника ҳамда ижтимоий соҳа ютуқларини инобатга олган ҳолда, ишлаб чиқилган тавсиялар “Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили)” таълим йўналиши ўқув дастур ва малака талабларини ишлаб чиқишга ҳамда ўқув-услубий таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
онлайн ҳамда оффлайн таълим шаклида “Хорижий тил ва адабиёти” йўналиши юқори босқич талабаларининг чет тилида ёзув малакаларини такомиллаштиришга қаратилган баҳолаш ҳамда назорат қилиш жараёни методик таъминоти машқларнинг мураккаблик даражаси ҳамда баҳолаш усуллари интеграциясини ўз ичига олган ташкилий ва жорий этиш, мустаҳкамлаш, самарали ва илмий қўллаш, рефлексив-баҳолаш каби тўрт босқичли тизимга оид таклиф ва тавсиялардан “Республика бўйича масофавий таълим бериш учун яратилган онлайн ҳамда оффлайн шаклда ишлайдиган ахборот-методик таъминот платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг 2022-йил 9-ноябрдаги А-01-870-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган электрон ресурслар ва ўқув қўлланманинг мазмун-моҳияти бойитилган;    
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг академик ёзув малакасини такомиллаштиришда назорат қилиш жараёнини тизимли баҳолаш модели “Ўқиш ва ёзиш” модулини ўқитиш жараёнини тўғри ташкил қилишда рецептив, ижодий, продуктив, синов машқлар тизимини киритиш орқали интерфаол моделлаштириш имкониятларини очиб бериш орқали такомиллаштирилиши хусусидаги таклифлардан “Республика бўйича масофавий таълим бериш учун яратилган онлайн ҳамда оффлайн шаклда ишлайдиган ахборот-методик таъминот платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг 2022-йил 9-ноябрдаги А-01-870-сон маълумотномаси). Натижада хорижий тил ва адабиёти йўналиши талабаларининг инглиз тилида ёзув малака ва кўникмаларини баҳолаш тартибининг такомиллашувига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish