Ауезова Рая Тилеубаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак  ўқитувчиларнинг мустақил таълимини веб-квест технологияси асосида ташкил этиш методикасини такомиллаштириш (Информатика ва рақамли технология фани мисолида)”, 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped1637.
Илмий раҳбар: Мирсанов Уралбой Мухаммадиевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Сеитназаров Куанишбай Кенесбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Чоршанбиев Зафар Эсонпўлатович, педагогика фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг мустақил таълимини веб-квест технологияси асосида ташкил этиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:     
бўлажак ўқитувчиларнинг мустақил таълимини ташкил этишнинг педагогик шартлари ўқув фаолиятида илмий ахборотлар билан ишлашни услубий ёндашувларини, визуал лойиҳалар тайёрлаш технологияларини фаоллаштириш, муаммоли, креатив фикрлаш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатиш ва когнитив даражали топшириқлардан фойдаланиш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг мустақил таълимини веб-квест таълим технологийаси йордамида ташкил етишнинг методик имкониятлари ва мазмунли, жараёнли, ташкилий, интегратив компонентлари мустақил таълим олиш компетенсиясига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувсҳиларни “Информатика ва рақамли технологийа” фанидан мустақил таълимини баҳолаш методикаси кредит-модул тизимида баҳолаш омилларини ҳисобга олиш ва “тескари алоқа”ни проектив-рекурсив таъминотини ўрнатиш билан ҲЕМИС муҳитида педагог ва талабаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятининг продуктивлик даражасини мунтазам диагностика қилиб боришни  таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувсҳиларни мустақил таълимини ташкил етиш педагогик моделининг технологик компоненти “Информатика ва рақамли технология” фанини ўқитишга доир уч босқичли веб-квест таълим технологиясини қўллаш тамойиллари тизимли-фаолият, муаммоли, когнитив ёшдашувлар  асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларнинг мустақил таълимини веб-квест технологияси асосида ташкил этиш методикасини такомиллаштириш  (Информатика ва рақамли технология фани мисолида) бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг мустақил таълимини ташкил этишнинг педагогик шартлари ўқув фаолиятида илмий ахборотлар билан ишлашни услубий ёндашувларини, визуал лойиҳалар тайёрлаш технологияларини фаоллаштириш, муаммоли, креатив фикрлаш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатиш ва когнитив даражали топшириқлардан фойдаланиш орқали аниқлаштиришга доир  таклиф ва тавсиялардан “Компютер графикасı ҳáм wеб дизайн пáнинен лаборатория жумıсларı” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи, 594159-рақамли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг мустақил таълимини ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг мустақил таълимини веб-квест таълим технологийаси йордамида ташкил етишнинг методик имкониятлари ва мазмунли, жараёнли, ташкилий, интегратив компонентлари мустақил таълим олиш компетенсиясига устуворлик бериш орқали такомиллаштириш ҳамда бўлажак ўқитувсҳиларни мустақил таълимини ташкил етиш педагогик моделининг технологик компоненти “Информатика ва рақамли технология” фанини ўқитишга доир уч босқичли веб-квест таълим технологиясини қўллаш тамойиллари тизимли-фаолият, муаммоли, когнитив ёшдашувлар  асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан И-ХТ-0-19929-рақамли “Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш (математика, информатика)” мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришга фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил  30-майдаги 11-05-3067/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак математика ва информатика ўқитувчиларининг рақамли технологияларга оид компетентлигини ривожлантиришга эришилган;
бўлажак ўқитувсҳиларни “Информатика ва рақамли технологийа” фанидан мустақил таълимини баҳолаш методикаси кредит-модул тизимида баҳолаш омилларини ҳисобга олиш ва “тескари алоқа”ни проектив-рекурсив таъминотини ўрнатиш билан ҲЕМИС муҳитида педагог ва талабаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятининг продуктивлик даражасини мунтазам диагностика қилиб боришни  таъминлаш орқали  такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий университетида бажарилган ФЗ-2017-0929789 рақамли “Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” (2018-2020 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 30-майдаги 11-05-3067/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак математика ва информатика ўқитувчиларининг “Информатика ва рақамли технология” фанидан талабаларнинг мустақил таълимини самарали ташкил этиш ва баҳолаш ишларини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish