Далиев Шухратжон Латибжоновичнинг

диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинасининг таркибли қозиқли барабанини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш», 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Т359.

Илмий раҳбар: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор.

Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.T.08.01.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани тозалаш машиналари учун қайишқоқ элементли қозиқли барабан конструкциясини ишлаб чиқиш, ишлаш режимлари ва параметрларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш ҳисобига тозалаш самарасини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинасининг янги самарали конструкцияси ишлаб чиқилган (№IAP 05616-2018 й., №FAP 01272-2018 й.); 

тавсия этилган ресурстежамкор, қайишқоқ элементли қозиқли барабаннинг йўл, тезлик, тезланишини ифодаловчи аналитик ифодалар, ҳаракат қонуниятлари ва боғланишлари ишлаб чиқилган; 

тажрибавий усулда бош валнинг айланишлар сони, буровчи моменти, бурчак тезланиши, қайишқоқ элементнинг тебраниш частотаси аниқланган ва боғланишлари олинган, параметрлари асосланган;

тўлиқ омилли тажрибалар асосида пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинасида тозалаш самарасини оширишни таъминлайдиган мақбул қийматлари ишлаб чиқилган.

IV. Ихтирога патенти: «Пахта тозалаш агрегатининг тозалаш секцияси», (№IAP 05616-2018 й.) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2018 йил 18 июндаги 02-11/1660-сон хулосаси.

V. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинасининг қозиқли барабан конструкциясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:

таркибида қайишқоқ элементи бўлган таркибли қозиқли барабан конструктрукцияси “Ўзпахтасаноат” уюшмаси тизимидаги корхоналарда, хусусан “Бўз пахта тозалаш” АЖга жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” уюшмасининг 2018 йил 11 июлдаги 02-11/4177-сон маълумотномаси). Натижада пахтани майда ифлосликлардан тозалаш самарадорлиги 7,8%га ошириш имконини берган;

янги қайишқоқ элемнтли ўрнатилган пахта тозалаш қозиқли барабанининг тўлиқ омилли тажрибавий тадқиқотнинг мақбул қийматлари “Ўзпахтасаноат” уюшмаси тизимидаги “Бўз пахта тозалаш” АЖга жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” уюшмасининг 2018 йил 11 июлдаги 02-11/4177-сон маълумотномаси). Натижада пахта тозалаш самарадорлигини ошириш ва толанинг синфларини кўтариш имконини берган;

пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинасининг янги қайишқоқ элементли втулка ўрнатилган қозиқли барабани “Ўзпахтасаноат” уюшмаси тизимидаги корхоналарда, хусусан “Пойтуг пахта тозалаш” АЖга жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” уюшмасининг 2018 йил 11 июлдаги 02-11/4177-сон маълумотномаси). Натижада пахта хомашёсининг тозалаш самарадорлигини 32,1%дан 39,9%га, пахта толасининг сифат кўрсаткичини 15,0%дан 21,1%га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish