Мардонова Гулжахон Амоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Ўзбек никоҳ тўйи маросими фолклорининг генезиси, жанрлар тизими ва поетикаси”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Fil454.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Ачилов Насим Камолович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.02.
Расмий оппонентлар: Шомусаров Шорустам Гиясович, филология фанлари доктори, профессор; Қаюмов Олим Самариддинович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Раҳматов Ёʻлдош Ғайбуллаевич, филология фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек никоҳ тўйи маросим қўшиқларининг ўзига хос  хусусиятлари, жанрлар таркиби ва образлар тизими, композицион тузилиши ва бадииятини аниқлаш ва фолклоршунослик учун муҳим бўлган умумлашма назарий хулосалар чиқаришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек никоҳ тўйи маросими фолклорининг илмий ўрганилиши илк маротаба улуғ мутафаккирлар, жаҳон фани эътироф этган туркийшунос, шарқшунос олимлар, ўзбек қадимшунос, этнолог ва фолклоршунослари томонидан яратилган монографик манбаларда илгари сурилган ғояларни тарихий-қиёсий, тарихий-типологик, этнофолклористик усулларга устуворлик бериш асосида очиб берилган;
ўзбек никоҳ тўйи маросими фолклорининг совчи қўшиқ-айтимлари, “Ўлан”, “Лапар”, “Ёр-ёр”, “Келин салом” жанрларининг локал хусусиятлари ва ўзига хослиги фолклоршуносликка доир илмий нашрларда илгари сурилган назарий ғоялар ҳамда никоҳ тўйи маросими фолклорига дахлдор манбалардаги намуналар асосида аниқланган;
никоҳ тўйи маросими фолклорининг образ ва тамсиллари учун тарихий-фолклорий жараёнда тотемистик, шомонийлик, зардуштийлик эътиқодлари, исломий дунёқараш, қадим аждодларимизнинг тасаввур+тушунча+эътиқод+ишонч бирлиги ҳамда турли магик-ритуал ҳаракатлар генезис вазифасини ўтаганлиги, миф ва маросим, миф ва урф-одатларнинг никоҳ тўйи маросими қўшиқлари мазмунидан ўрин олишида халқимиз тарихидаги ижтимоий, иқтисодий, маданий-маиший жараёнларда никоҳга бўлган муносабат муҳим рол ўйнаганлиги исботланган;
ўзбек никоҳ тўйи маросими фолклорининг ижро жараёни, ўрни ва вақтига оид масалалар: тўйгача, тўй куни ва тўйдан кейин амал қилинадиган турли-туман удумлар, расм-русумлар чоғи ижро этиладиган турғун айтим-олқиш ва фолклор жанрларида илгари суриладиган ижобий мотивлар, ғояларнинг ҳозирги кундаги қадр-қиммати, бадиий-эстетик вазифаси, ижтимоий-психологик аҳамияти, яшовчанлигининг сабаблари мантиқийлик асосида аниқланган;
ўзбек никоҳ тўйи маросими фолклорининг мазмуни, тили, тузилиши, образлар таркиби, уларнинг матнидаги ўрнини таҳлил қилишда бадиий сўз санъатининг муболаға, ўхшатиш, рамз, тимсол, ҳажв, бўрттириш, жонлантириш каби бадиий-тасвирий воситаларидан фойдаланишнинг аҳамияти асосланган;
никоҳ тўйи маросими фолклори жанрларининг композицияси, поетик хусусиятлари, кўчимларнинг бадиий қиймати, ўзига хос рамзий ифодаларини баҳолаш жараёнида ҳазил-мутойиба, кесатиқ, киноя, пичинг, қочирим каби тасвир элементларининг образлиликни кучайтириш ва таъсирчанликни оширишдаги роли бадиий маҳорат мезонларига асосланган ҳолда исботланган.
IV. Тадқиқот натижалапининг жопий қилиниши. Ўзбек никоҳ тўйи маросими фолклорининг генезиси, жанрлар тизими ва поетикаси бўйича олинган натижалар қуйидаги ёʻналишларда жорий қилинган:
ўзбек никоҳ тўйи маросими фолклорининг локал хусусиятлари ва ареал тадқиқи, ритуал-мифологик табиати ҳамда ўзига хослиги илмий-назарий асосда аниқланганлиги, қадимий эътиқодлар билан боғлиқ маросим, урф-одат ва удумларнинг никоҳ тўйи маросим қўшиқлари сюжет тизими пайдо бўлиши, уларнинг ёзиб олиниши, таҳлил ва тадқиқ учун амалий аҳамият касб этиши масаласига доир қарашлардан Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида бажарилган ОТ-Ф1-76-рақамли “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни “Текстологик ўрганиш масалалари” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 21-ноябрдаги 3/1255-2593-сон маълумотномаси). Натижада никоҳ тўйи маросими қўшиқларини ёзиб олиш, текстологик матнини тайёрлаш, чоп этиш ва тадқиқ этилишига доир илмий қарашларни такомиллаштириш бўйича методик кўрсатмалар ишлаб чиқилган;
ўзбек никоҳ тўйи маросими фолклорининг ўрганилишида совчи қўшиқ-айтимлари, “Ўлан”, “Лапар”, “Ёр-ёр”, “Хуш келдингиз”, “Келин салом” жанрларининг локал белгилари масаласига доир назарий қарашлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7-мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли фармонининг иккинчи иловаси “2022 – 2026-йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича миллий дастур”нинг 66-банди “Қизларни энг гўзал фазилатлар, билим ва одоб соҳибалари этиб тарбиялашда нуроний онахонлар имкониятидан самарали фойдаланиш”, 67-банди “Бувижонлар маърифати” мавзусида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш, 68-банди “Ўзбек қадриятлари ва урф-одатлари бувижонлар талқинида” мавзусида оммавий ахборот воситалари учун мақолалар ва телерадиодастурларида туркум кўрсатув, эшиттириш ва маърифий материаллар тайёрлаш ва кенг ёритиш борасида ишларни амалга ошириш жараёнида фойдаланилди ҳамда тўй маросимларини миллий қадриятлар асосида, камхарж, дабдабасиз ўтказиш борасидаги тарғибот ишларида, қўмита томонидан ўзбек миллий никоҳ тўйлари тарғиботи билан боғлиқ тадбирлар режасини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2023-йил 3-октябрдаги 02-01/1324-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек никоҳ тўйи маросими фолклори миллий қадрият намунаси, ёш авлод, айниқса, қизларимизнинг тарбиявий иммунитетини юксалтиришга қаратилган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган;
ўзбек никоҳ тўйи маросими фолклори жанрларининг мазмуни, тили, тузилиши, поетик хусусиятлари, композицияси, йлардаги образлар таркибининг бадиий матндаги аҳамияти, кўчимларнинг бадиий қиймати, ижро жараёни, ўрни ва вақтига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022–2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИИИ ёʻналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” 40-банди “Жамиятда ва оилада хотин-қизларнинг мавқиени кўтариш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, маънавий соғлом муҳитни шакллантириш, фарзандлар тарбиясида аёлларнинг масъуллигини ошириш, хотин-қизлар ўртасида боқимандалик ҳолатлари кўпайишининг олдини олиш, қизларда соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш  юзасидан “Шарқ аёли маърифати” тарғибот тадбирларини кучайтириш” мавзусига доир тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 23-июлдаги 329-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалардан оилада маънавий соғлом муҳитни шакллантириш, қизларни миллий қадриятлар воситасида тарбиялаш, Шарқ аёли маърифатини  юксалтириш, унинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини оширишга доир вазифалар ижросини таъминлашда  фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish