Жўрақулова Насиба Шамуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Ўзбек мумтоз адабиётида эр ва эран образи (ХИ-ХВ асрлар)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2022.2.PhD/Fil2434.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий раҳбар: Асадов Мақсуд Ҳусенович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор; Қобилов Усмон Уралович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХИ–ХВ аср ўзбек мумтоз адабиётида қўлланган эр ва эран образининг шаклланиши, тарихий такомили ва ғоявий-бадиий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эр, эран образининг туркий, хусусан, ўзбек мумтоз адабиётида тутган ҳаётийлик, аниқлик, табиийлик каби ижтимоий, йўлбошчилик, халқчиллик, эрксеварлик, юртпарварлик сингари маънавий ўрни ёритилиб, халқ оғзаки ижоди намуналари, хусусан, қўшиқ, мақол, достонлар ва илк ёзма ёдгорликлар, “Авесто”, “Девони луғотит турк”, “Ҳибат ул-ҳақойиқ”, “Қисаси Рабғузий” асарлари билан алоқадор тарихий илдизлари ва ғоявий-бадиий хусусиятлари аниқланган;
эр ва эран сўзларининг адабий матн таркибидаги бадиий образга айланиш тамойиллари, хусусан, туркий халқларнинг катталарга ҳурмат кўрсатиш, кичикларга шафқатли бўлиш, улуғ инсонларнинг суҳбатига интилиш, ота-онага меҳрибонлик қилиш каби турмуш маданияти ҳамда қатъиятлилик, чўрткесарлик, бирсўзлилик, ваъдага содиқлик сингари ахлоқий қиёфаси билан боғлиқ жиҳатлари исботланган;
ирфоний адабиётда соқий, ринд, ориф, муршид, ошиқ каби камолот даражалари ва қаҳрамонларнинг ҳол мақомини белгилашда эр ва эранлик фазилатларининг алоҳида мавқе эгаллагани асосланиб, образнинг жўмард, тўғрисўз, танти, одил, жасур, сахий сингари характер хусусиятлари ҳамда образлилик, тасвирийлик, ассосиативлик каби бадиий ифода имкониятлари очиб берилган;
эр ва эран образининг адабий матн моҳиятини юзага чиқаришдаги аҳамияти, жумладан, ижодкор услуби, бадиий маҳорати ва адабий анъаналардан фойдалана олиш иқтидори билан боғлиқ жиҳатлари асосланиб, ўзбек мумтоз адабиётидаги энг қадимги даврлардан ХВИ асргача бўлган тараққиёт босқичлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбек мумтоз адабиётида эр ва эран образи (ХИ-ХВ асрлар)” мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
эр, эран образининг туркий, хусусан, ўзбек мумтоз адабиётида тутган ҳаётийлик, аниқлик, табиийлик каби ижтимоий, йўлбошчилик, халқчиллик, эрксеварлик, юртпарварлик сингари маънавий ўрни ёритилиб, халқ оғзаки ижоди намуналари, хусусан, қўшиқ, мақол, достонлар ва илк ёзма ёдгорликлар, “Авесто”, “Девони луғотит турк”, “Ҳибат ул-ҳақойиқ”, “Қисаси Рабғузий” асарлари билан алоқадор тарихий илдизлари ва ғоявий-бадиий хусусиятлари аниқлангани ҳақидаги илмий хулосалардан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида амалга оширилган ОТ-Ф1-77 рақамли “Ўзбек адабиёти дурдоналари 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” (2017-2020) фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда муштарак ва ўзига хос жиҳатларни илмий баҳолашда фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2023-йил 7-апрелдаги 3/1255-728-сон маълумотномаси). “Лирик ифода ва тасвирдаги ўзига хослик” (“Алишер Навоий адабий ва илмий меросини ўрганиш масалалари (68)” мавзусидаги халқаро конференция материаллари, 2023-йил 8-феврал), “Лисон ут-тайр”да эр ва эран образи” (Ўзбек тили ва адабиёти, 2023-йил, 1-сон), “Аҳмад Югнакий ижодида эр ва эран образи” (Адабий ахборот, 2023-йил 4-сон) сингари мақолалардаги маълумотлар лойиҳанинг мазмунан бойитилишига хизмат қилган;
эр ва эран сўзларининг адабий матн таркибидаги бадиий образга айланиш тамойиллари, хусусан, туркий халқларнинг катталарга ҳурмат кўрсатиш, кичикларга шафқатли бўлиш, улуғ инсонларнинг суҳбатига интилиш, ота-онага меҳрибонлик қилиш каби турмуш маданияти ҳамда қатъиятлилик, чўрткесарлик, бирсўзлилик, ваъдага содиқлик сингари ахлоқий қиёфаси билан боғлиқ жиҳатлари исботланганига оид янгиликларидан Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида 2022-2023-йилларда бажарилган ЎА-22-23 рақамли “Ўзбек-озарбайжон адабий алоқалари” мавзусидаги фундаментал лойиҳа ишини бажаришда фойдаланилган (Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг 2022-йил 25-августдаги 30 Узб сон маълумотномаси). Илмий натижалар “Халқ достонларида эр образининг бадиий талқини” (“Маданиятлараро мулоқотда шарқ тилларининг аҳамияти” халқаро илмий-амалий анжуман материаллари, 2020-йил ноябр), “Халқ оғзаки ижодиётида эр ва эран образининг маънавий-бадиий хусусиятлари” (ЎзА электрон журнали, 2021-йил феврал), “Қутадғу билиг” асарида эр ва эран образи такомили ҳамда комиллик талқини” (Наманган давлат университети илмий ахборотномаси, 2021-йил, 9-сон) мавзуларидаги илмий мақолаларнинг асосини ташкил этган;
ирфоний адабиётда соқий, ринд, ориф, муршид, ошиқ каби камолот даражалари ва қаҳрамонларнинг ҳол мақомини белгилашда эр ва эранлик фазилатларининг алоҳида мавқе эгаллагани асосланиб, образнинг жўмард, тўғрисўз, танти, одил, жасур, сахий сингари характер хусусиятлари ҳамда образлилик, тасвирийлик, ассосиативлик каби бадиий ифода имкониятлари очиб берилган ҳамда эр ва эран образининг адабий матн моҳиятини юзага чиқаришдаги аҳамияти, жумладан, ижодкор услуби, бадиий маҳорати ва адабий анъаналардан фойдалана олиш иқтидори билан боғлиқ жиҳатлари асосланиб, ўзбек мумтоз адабиётидаги энг қадимги даврлардан ХВИ асргача бўлган тараққиёт босқичлари далиллангани хусусидаги таҳлиллардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг адабий танқид кенгаши фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил мартдаги 01-03/789-сон маълумотномаси). Бу орқали ёш ижодкорларда адабиёт назарияси, поетик образ яратиш маҳорати хусусида билим ва кўникмалар ҳосил қилинган.