Вафаев Ойбек Шукурлаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Нефт ва газ саноати учун самарали депрессор қўшимчалар, махсус сурков мойлари ва коррозияга қарши қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Т699.
Илмий маслаҳатчи: Джалилов Абдулахат Турапович, кимё фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассасар номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.K/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Бердиев Санжар Алланазарович, техника фанлари доктори; Каримов Масъуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори, профессор; Адизов Бобиржон Замирович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро мухандислик - технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида нефть ва газ саноати учун самарали депрессор қўшимчалар, махсус сурков мойлари ва коррозияга қарши қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида янги самарали депрессор қўшимчалар, махсус сурков мойлари ва коррозияга қарши қопламалар синтез қилинган ва синтез жараёнининг мақбул шароитлари ишлаб чиқилган;
иккиламчи полиэтилентерефталат асосидаги депрессор қўшимчаси дизель ёқилғисининг паст ҳароратли хусусиятларига ҳамда дизель ёқилғисининг физик-кимёвий ва эксплуатацион хоссаларини таъминлайдиган концентрация диапазонлари аниқланган;
таркибида литий сақлаган махсус зичлаштирувчи сурков мойларининг физик-кимёвий, термик барқарорлик ва эксплуатацион хоссалари аниқланган;
синтез қилинган депрессор қўшимча дизель ёқилғисига 0,1% қўшилганда дизель ёқилғисининг музлаш ҳарорати минус 100С дан минус 330С га тушириши исботланган;
эпоксиполиуретан асосидаги антикоррозион қопламалар олиш технологияси ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг агрессив муҳитларга чидамлилик, адгезион, деформацион-мустаҳкамлик хоссалари аниқланган;
иккиламчи полиэтилентерефталат асосидаги депрессор қўшимчаси қозонхона ёқилғисига 0,1% қўшилганда қозонхона ёқилғисининг музлаш ҳарорати плюс 150С дан минус 150С га тушириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарали депрессор қўшимчалар, махсус сурков мойлари ва коррозияга қарши қопламалар ишлаб чиқариш ва уларни қўллаш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
қозонхона ёқилғиси учун ккиламчи полиэтилентерефталат ва глицерин асосидаги депрессор қўшимчалар “Petromaruz Uzbekistan” хорижий корхонасининг қозонхона ёқилғиси тайёрлаш жараёнида амалиётга жорий қилинган (“Petromaruz Uzbekistan” МЧЖ ХК нинг 2023-йил 11-декабрдаги маълумотномаси). Натижада, депрессор қўшимча қозонхона ёқилғисига 0,1% қўшилганда қозонхона ёқилғисининг музлаш ҳароратини плюс 15 0С дан минус 15 0С га тушириш имконини берган;
дизел ёқилғиси учун гидроксил сақловчи олигомерлар асосидаги депрессор қўшимчалар “Petromaruz Uzbekistan” хорижий корхонасининг ёқилғи ишлаб чиқариш цехда амалиётга жорий қилинган (“Petromaruz Uzbekistan” МЧЖ ХК нинг 2023-йил 11-декабрдаги маълумотномаси). Натижада, депрессор қўшимча дизель ёқилғисига 0,1% қўшилганда дизель ёқилғисининг музлаш ҳароратини минус 10 0С дан минус 33 0С га тушириш имконини берган;
маҳаллий хомашёлар асосидаги депрессор қўшимчалар олиш технологияси “Petromaruz Uzbekistan” хорижий корхонасида амалиётга жорий қилинган (“Petromaruz Uzbekistan” МЧЖ ХК нинг 2023-йил 11-декабрдаги маълумотномаси). Натижада, турли ёқилғиларга мўлжалланган, импорт ўрнини босувчи депрессор қўшимчалар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish