Рихсиев Аброр Зикировичга
патентлар мажмуаси асосида Диссертасия ҳимоясисиз ихтиро патентлари асосида техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Технеций-99м радионуклиди асосида Радиофармацевтик тўпламларни олиш технологийаларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш”, 01.04.01 – экспериментал физиканинг асбоблари ва усуллари (техника фанлари бўйича фан доктори).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Т606
Илмий маслаҳатчи: Садиков Илхам Исмаилович, техника фанлари доктори, профессор, академик
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ядро физикаси институти, “Радиопрепарат” Давлат Корхонаси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.33.01.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббий амалиётда касалликларни ташхис қилишда қўлланилиши хавфсиз ва юқори самарадорликни та'минлайдиган технеций-99м радионуклиди асосида истиқболли ва иқтисодий асосланган Радиофармацевтик тўпламларни олиш технологиясини ва унинг сифатини назорат қилиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буйрак ташхиси учун ишлатиладиган Радиофармацевтик препаратларга қўйиладиган талабларига жавоб берадиган юқори сифатли Радиофармацевтик ДМСА-Сн(ИИ) тўпламини ва ДМСА-99мТc препаратини олиш технологияси ишлаб чиқилган;
лиофилизат кўринишидаги ДМСА-Сн(ИИ) Радиофармацевтик тўпламни олишда энг мақбул шароитлар танланган, бу қалай хлоридининг эритмасини комплекс ҳосил қилувчи димеркаптоянтар кислотаси эритмасига тез қўшиб аралаштириш, сўнгра эритмани қадоқлаш, тўплам эритмасини суюқ азотли идишга ботириш орқали музлатиш ва 14 соат давомида, 0,16 Па (1,25х10-3 мм см.уст.) вакуум остидаги босимда, бошланғич ҳарорат -50 0С дан + 15 ± 2 0С гача, ҳароратни ҳар 30 дақиқада 5 0С га ошириб лиофилизасия қилишдан иборат;
лиофилизат кўринишидаги ДМСА-Сн(ИИ) Радиофармацевтик тўпламини синтез қилишда асосий модда (лиганд-димеркаптоянтар кислота) ва қайтарувчи агент (икки валентли қалай) нинг оптимал миқдорий нисбатлари аниқланган, улар 1,2-1,3 мг/флакон ва 0,12 мг/флакон ни ташкил этади, ушбу тўпламдан ДМСА-99мТc Радиофармацевтик препарати тайёрланганда радиокимёвий тозалиги 99,0%дан юқори эканлиги аниқланган;
юрак ташхиси учун ишлатиладиган Радиофармацевтик препаратларга қўйиладиган талабларига жавоб берадиган юқори сифатли МИБИ-Сн(ИИ) Радиофармацевтик тўпламини ва МИБИ99мТc препаратини олиш технологияси ишлаб чиқилган;
лиофилизат кўринишидаги МИБИ-Сн(ИИ) Радиофармацевтик тўпламини синтез қилишда асосий модда (лиганд-2-метоксиизобутилизонитрила-тетрафторборатнинг мис(И) тузи) ва қайтарувчи агент (икки валентли қалай) нинг оптимал миқдорий нисбатлари аниқланган, улар 1,0±0,2 мг/мл ва 0,06±0,001 мг/млни ташкил этади, ушбу тўпламдан МИБИ99мТc Радиофармацевтик препарати тайёрланганда радиокимёвий тозалиги 99,0 %дан юқори эканлиги аниқланган;
ўпка ташхиси учун ишлатиладиган Радиофармацевтик препаратларга қўйиладиган талабларига жавоб берадиган юқори сифатли МАА-Сн(ИИ) Радиофармацевтик тўпламини ва МАА-99мТc препаратини олиш технологияси ишлаб чиқилган;
лиофилизат кўринишидаги МАА-Сн(ИИ) Радиофармацевтик тўпламини синтез қилишда асосий модда МАА (лиганд-албумин макроагрегати) ва қайтарувчи агент (икки валентли қалай) нинг оптимал таркибий нисбати аниқланган, бу 2,0±0,2 мг/мл ва 0,2 ±0,1 мг/мл ни ташкил этиши, ўз навбатида ушбу тўплам асосида олинган МАА99мТc Радиофармацевтик препаратини радиокимёвий тозалиги 99,0 % дан юқори бўлиши аниқланган;
лиофилизат шаклида МАА-Сн(ИИ) Радиофармацевтик тўпламини синтез қилиш жараёнида пора ўлчамлари 25,0 мкм ва 45,0 мкм бўлган стерил мембранали филтрлардан фойдаланиш заррачаларнинг бир хил ўлчамдаги 25-45 мкм оралиғидаги албумин макроагрегатини олинишини таъминланиши аниқланган, бу ўз навбатида тўпламда албумин макроагрегатининг бошқа ўлчамдаги заррачалари йўқлиги ва тиббий амалиётда хавфсиз фойдаланишни кафолатлайди.
тозалаш хроматографик (таркибида 100-200 меш заррачали ва кумуш билан сингдирилган 16 г силикагелдан бўлган) колонкаси ва д3хҳ50 мм ўлчамидаги консентрлаш хроматографик (таркибида 0,25 г алюминий оксиди бўлган) колонкаси орқали паст консентрациядаги натрий пертехнетат 99мТc эритмасини кетма-кетликда ўтказиш, натрий пертехнетат 99мТc эритмасининг консентрацияси 10 бараварга ошиши ва радиокиёвий маҳсулот унуми 97% дан кўп бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Технеций-99м асосидаги Радиофармацевтик тўпламларни олиш технологиясини ишлаб чиқишда олинган натижаларга асосланиб:
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан № ИАП 03502-сонли “Ташҳис қилиш воситасини тайёрлаш учун реагентлар олиш усули” га ихтиро патенти олинган (“Радиопрепарат” давлат корхонасининг 2024-йил 15-октябрдаги 1-1/192-сонли далолатномаси асосидаги ЎзР Фанлар академиясининг 2024-йилнинг 11-ноябрдаги №2/1255-2497-сонли хати). Ихтиродан фойдаланиш натижасида бутун сақлаш муддати давомида фармакопея мақоласи талабларига жавоб берадиган хусусиятларни сақлаб, техник натижага эришишни таъминлайдиган - соддалаштирилган, тезлаштирилган, асосий таркибий моддаларнинг йўқотилишини олдини олиш имконини берувчи доимий юқори сифат кўрсаткичларига эга бўлган тўпламни ишлаб чиқариш имконияти яратилган;
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан № ИАП 06543-сонли “Диагностика воситасини тайёрлаш учун фармасевтик субстанция олиш усули” га ихтиро патенти олинган (“Радиопрепарат” давлат корхонасининг 2024-йил 15-октябрдаги 1-1/192-сонли далолатномаси асосидаги ЎзР Фанлар академиясининг 2024-йилнинг 11-ноябрдаги №2/1255-2497-сонли хати). Ихтиродан фойдаланиш натижасида сублимасия жараёнида икки валентли қалайнинг оксидланишини ва комплекс ҳосил қилувчи модданинг йўқолишини минималлаштириш имконини берувчи доимий юқори сифат кўрсаткичларига эга бўлган тўпламни ишлаб чиқариш мконияти яратилган;
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан МИБИ-Сн(ИИ) лиёфилизат кўринишидаги Радиофармацевтик тўпламни ишлаб чиқариш учун № ФАП № 02119-сонли “Диагностика воситасини тайёрлаш учун 2-метокси-изобутилизонитрил-тетрафторборатнинг (МИБИ) мис тузи лиганди билан икки валентли қалай асосида технетиум-99м генератори учун субстанция олиш усули” фойдали моделга патент олинган. Ихтирони қўллаш натижасида маҳаллий ва хорижий тиббиёт клиникаларида кенг қўллаш учун “МИБИ-99мТc” Радиофармацевтик препаратини ишлаб чиқариш имконияти яратилган;
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан МАА-Сн(ИИ) лиофилизат шаклидаги Радиофармацевтик тўпламини ишлаб чиқариш учун №ФАП 02120-сонли “Диагностика воситасини тайёрлаш учун макроагрегатланган албумин билан икки валентли қалай МАА-Сн асосида технеций-99м генератори учун субстанция олиш усули” фойдали моделга патент олинган. Ихтиродан фойдаланиш натижасида “МАА99мТc” Радиофармацевтик препаратини ишлаб чиқариш ва уни маҳаллий ва хорижий тиббиёт клиникаларида қўллаш имкони яратилган, бу эса экспорт ҳажмини оширишга ёрдам берган;
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан №ИАП 07463-сонли “Нурлатилган бойитилган молибден-98 дан тайёрланган технеций-99м генераторидан натрий пертехнетатнинг консентрланган эритмасини ( 99мТc) олиш усули”га ихтиро патенти олинган (“Радиопрепарат” давлат корхонасининг 2024-йил 15-октябрдаги 1-1/192-сонли далолатномаси асосидаги ЎзР Фанлар академиясининг 2024-йилнинг 11-ноябрдаги №2/1255-2497-сонли хати). Ихтиродан фойдаланиш натижасида нурлатилган бойитилган молибден-98 дан тайёрланган барча номиналдаги технеций-99м генераторларидан олинган натрий пертехнетат (99мТc) эритмаси консентрациясини ошириш, юқори консентрациядаги натрий пертехнетатни(99мТc) талаб қилувчи Радиофармацевтик препаратларни тайёрлашда барқарор фойдаланишни таʼминлаш учун имконият яратилган.
Технеций-99м радионуклиди асосида Радиофармацевтик тўпламларни ишлаб чиқаришнинг ишлаб чиқилган усуллари саноатда ишлаб чиқариш учун синовдан ўтказилган, юқори сифат кўрсаткичларига эга ҳамда истеъмолчилар талабларига тўлиқ мос келадиган маҳсулотлар хорижий компанияларга экспорт қилинган.