Сабирова Раъно Азаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қовушқоқ-эластик цилиндрик қобиқда гармоник тўлқинлар тарқалиш  хусусиятлари (Свойства распространения гармонических волн в вязкоупругой цилиндрической оболочке)”, 01.02.04–Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика-математика фанлари). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/FM676
Илмий раҳбар: Болтаев Зафар  Ихтиёрович физика-математика фанлари доктори(DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Мавланов Тўлқин Мавлонович техника фанлари доктори, профессор; Мирзаев Ибрахим физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қовушқоқ-эластик цилиндрик қобиқда гармоник тўлқин тарқалиши ва сўнишини, частота ва тўлқин узунликларининг кенг оралиғида ўзгариш тизимини ҳисобга олиб ўрганиш ва солиштирма баҳо беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юпқа цилиндрик қобиқда тўлқин тарқалиши масаласи икки хил: уч ўлчовли қовушқоқ-эластиклик ва қобиқ назарияларининг чизиқли муносабатлари ва тенгламалари асосида қўйилган, Ламе ва қобиқ назарясининг гипотезалари орқали олинган тенгламалар воситасида Фуренинг интеграл алмаштиришлари, Мюллер, Лопласс ва Гаусс усуллари ёрдамида ечиш методикаси ва алгоритми ишлаб чиқилган;
узун қовушқоқ-эластик тўлдирувчили юпқа цилиндрик қобиқда тўлқин тарқалиши хусусиятлари эластиклик назарясининг Ламе ва қобиқ назарясининг Кирхгоф - Ляв тенгламалари асосидаги дисперсион мунносабатларни Мюллер, Лопллас ва Гаусс усулари орқали аниқлаш методикаси ва алгоритми ишлаб чиқилган;
қовушқоқ-эластик юпқа цилиндрик қобиқда тўлқин тарқалиши масалаларини ечишда комплекс фаза тезлиги, частотаси ва тебранишлар формаси бўйича олинган сонли натижалар асосида мураккаб уч ўлчовли назария ўрнига, анча содда бўлган икки ўлчовли Крихгоф Ляв ва Тимошенко гипотезаларига таяниб қобиқ назарияларидан фойдаланиш мумкинлиги аниқланган;
Кирхгоф-Ляв ва С.П.Тимошенко гипотезалари асосида олинган тенгламаларни узун қовушқоқ-эластик юпқа цилиндрик қобиққа татбиқ этиш чегаралари топилиб, узун тўлқинлар соҳасида фаза ва гуруҳ тезликлари, сўниш коеффициентлари ҳамда комплекс частоталари 15% гача фарқ қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотдаги қовушоқ-эластик цилиндрик қобиқнинг динамик кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳисоблаш усуллари ва алгоритми бўйича олинган натижалар асосида:
цилиндрик қобиқда сирт тўлқинларининг тарқалиши ва сўнишини характерловчи дисперсион муносабатлардан Урганч давлат университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф4-04(05) “Материал ночизиқли эволюцион тенгламаларни ечишнинг спектрал усулини қоъллаш. Юрак томир системаси биомеханикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Урганч давлат университетининг 2024-йил 9-октябрдаги 04-04/01-11/4345-сонли маълумотномаси). Натижада юпқа қовушқоқ эластик қон томирлардан суюқлик оқиши натижасида деворларда ҳосил бўладиган кучланишларни ҳисоблаш имконини берган;
биринчи тартибли бир жинсли хусусий ҳосилали дифференциал тенгламаларни ечиш методикасидан Тошкент кимё-технология институти Давлат илмий-техника дастури  доирасида 2016-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф4-01 “Қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар таъсирида чизиқли бўлмаган динамик кучланиш-деформация ҳолатини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш ва назариясини ривожлантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тошкент кимё-технология институтининг 2024-йил 18-майдаги 1/01-1424-сонли маълумотномаси). Натижада коъп қатламли суюқлик оқувчи ер ости эгри чизиқли қувурга сейсмик ва ташқи кучлари таъсиридаги кучланиш-деформация ҳолатини ҳисоблаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish