Ким Дмитрий Львовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тажрибада илиокавал сегмент тромбозларида ўпка артерияси тромбоэмболиясининг олдини олишда янги технологияларни ишлаб чиқиш», 14.00.40 – Шошилинч тиббиëт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3245.
Илмий раҳбар: Муминов Шухрат Манапович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ëрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бахтиёр Зияевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шарипова Висолат Хамзаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Жанубий-Урал давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади: илиокавал сегмент тромбози бўлган беморларда ўпка артериясини тромбоэмболиясини профилактикаси учун маҳаллий биомувофиқ сўрилувчан кава-клипса ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пастки кавак вена бўшлиғини қисман торайтириш учун сўрилувчан "полигликолидлактид" материалидан кава-клипса модели яратилган бўлиб, унинг конструкцияси қон оқимини сақлаш ва йирик тромбоэмболиялар миграциясини олдини олиш имконини бериши хамда уни 3D моделлаштириш ва 3D-принтерда чоп этиш технологияси ишлаб чиқилган;
сўрилувчан кава-клипсани мустаҳкамлигини йўқотмаган ҳолда узилиш кучини аниқлаш билан микробиологик тадқиқотларнинг салбий натижалари ҳисобига этилен-оксидли (газли) стерилизациялаш усулининг самарадорлиги асосланган;
полигликолидлактиддан тайёрланган сўрилувчан кава-клипсанинг ўртача летал дозасини, қўзғатувчи, кумулятив ва сенсибилизацияловчи таъсирини ўрганган ҳолда, токсикологик хавфсизлик кўрсаткичларини баҳолашнинг экспериментал модели асосланган ва унинг хавфсизлик талабларига мувофиқлиги исботланган;
экспериментал ҳайвонларда кава-клипсалар экспериментал намуналарининг сўрилиш хусусиятлари ва самарадорлиги пастки кавак вена деворлари ва унинг атрофидаги тўқималар қаватларининг шиши йўқлиги, эндотелий тузилишининг сақланиб қолганлилиги ва деворга ёпишган тромбозлар йўқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 26 августдаги 5/04-сонли йиғилиш баённомаси асосида берилган илмий-тадқиқот иши натижаларини амалиётга қўллаш тўғрисидаги хулосага кўра:
биринчи илмий янгилик: пастки кавак вена бўшлиғини парциал торайтириш учун сўрилувчи полигликолидлактид материалидан кава-клипса моделини яратиш ва уни 3D моделлаштириш ва 3D-принтерда чоп этиш орқали тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш "Additive Technology" МЧЖнинг амалий фаолиятига жорий этилган (25.03.2023 й.). Ижтимоий самарадорлиги: сўрилувчан кава-клипса тайёрлашнинг ишлаб чиқилган технологияси тайёрлаш муддатларини қисқартириш, ишлаб чиқаришни стандартлаштириш ва жарроҳликнинг турли соҳаларида қўллаш учун бошқа имплантларни ишлаб чиқиш имконини беради. Жорий этиш натижалари керакли материални танлаш бўйича комплекс баҳолаш ва янги технологияларни қўллаган ҳолда тайёрлаш усулини ишлаб чиқиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: тақдим этилган сўрилувчан кава-клипса тайёрлаш технологиясидан фойдаланиш стандартлаш ва ишлаб чиқариш вақтини қисқартириш имконини беради ва сарфланган материал ва тайёрлаш жараёни қиймати 255043 сўмни, титан кава-клипса нархи 510400 сўмни ташкил қилади, бу эса ўпка артерияси тромбоэмболиясининг жарроҳлик профилактикасига муҳтож 100 нафар бемор ҳисобига бир бемор учун йилига 255257 сўм ва 25535690 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради. Хулоса: шундай қилиб, тақдим этилган сўрилувчан кава-клипса ишлаб чиқариш технологиясидан фойдаланиш ишлаб чиқариш вақтини стандартлаш ва қисқартириш имконини беради ва ишлаб чиқилган сўрилувчан кава-клипса моделини ишлаб чиқариш учун сарфланган материал қиймати ва ишлаб чиқариш жараёни йилига 25695690 сўмни тежаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: стериллиги микробиологик тадқиқотлар ўтказилиши билан тасдиқланган сўрилувчан кава-қисқичларни этилен оксидли (газли) стерилизациялаш усулининг ижобий таъсири ва кава-қисқичларнинг мустаҳкамлиги узилиш кучини аниқлаш билан физик-механик синовлар орқали тасдиқланган " Astess Atramatik Steril Jarrohlik Iplari" МЧЖ нинг амалий фаолиятига жорий этилган (15.03.2023 й.). Ижтимоий самарадорлиги: сўрилувчан кава-қисқичларни стерил қадоққа қадоқлашгача бўлган даражада стерилизациялаш усули кейинчалик илиокавал сегмент тромбози бўлган беморларда ўпка артерияси тромбоэмболиясининг жарроҳлик профилактикаси учун клиник амалиётга кенг жорий этиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: жорий қилинган сўрилувчан кава-қисқичларни стерил қадоқлашгача бўлган стерилизациялаш усулининг иқтисодий самарадорлиги биринчи илмий янгилик учун кўрсатилган усул билан бир хил. Хулоса: тақдим этилган сўрилувчан кава-клипса тайёрлаш технологиясидан фойдаланиш орқали стерил қадоқлашгача йилига 25695690 сўм иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: полигликолидлактиддан тайёрланган сўрилувчан кава-қисқичларнинг ўртача летал дозасини, қўзғатувчи, кумулятив ва сенсибилизацияловчи таъсирини ўрганиш орқали токсикологик хавфсизлик кўрсаткичларини баҳолашнинг экспериментал модели асосланди ва хавфсизлик талабларига мувофиқлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: токсикологик хавфсизлик кўрсаткичларини баҳолашни ўтказиш методикаси келгусида тиббиётда фойдаланиш учун шунга ўхшаш полимер материалларни ўрганиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ҳисоблаш унинг экспериментал хусусиятини назарда тутмайди. Хулоса: сўрилувчан кава-қисқичларнинг токсикологик хавфсизлик кўрсаткичларини баҳолашнинг асосланган экспериментал модели туфайли ушбу усул келгусида тиббиётда фойдаланиш учун шунга ўхшаш полимер материалларни ўрганиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: экспериментал ҳайвонларда пастки кавак вена деворлари ва унинг атрофидаги тўқималар қаватларининг ўзгаришларини ўрганиш натижасида кава-клипс экспериментал намуналарининг сўрилиш хусусиятлари, эндотелий тузилишининг сақланиб қолганлиги ва деворга яқин тромбозларнинг йўқлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: экспериментал ҳайвонларда имплант ўрнатиш зонасидаги тўқималарнинг морфологик тадқиқотларини ўтказиш усули келажакда тиббиётда фойдаланиш учун шунга ўхшаш полимер материалларни ўрганиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ҳисоблаш унинг экспериментал хусусиятини назарда тутмайди. Хулоса: экспериментал ҳайвонларда имплант ўрнатиш зонасидаги тўқималарнинг морфологик текшируви туфайли ушбу усул кейинчалик тиббиётда фойдаланиш учун шунга ўхшаш полимер материалларни ўрганиш имконини беради.