Нуралиева Умида Мустафаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тажрибада тимэктомиянинг йўғон ичак микрофлораси ҳолатига таъсирини баҳолаш ва истиқболни белгиловчи иммун-микробиологик мезонларни ишлаб чиқиш” ихтисосликлар шифри: 14.00.36 – Аллергология ва иммунология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2582.
Илмий раҳбар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Суяров Акром Амирқулович, тиббиёт фанлари доктори; Ахмедова Халида Юлдашевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибада тимэктомиянинг йўғон ичак микрофлораси ҳолатига таъсирини баҳолаш ва истиқболни белгиловчи иммун-микробиологик мезонларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тажриба ҳайвонларида тимэктомиядан 1 ой ўтгач, махсус бўлмаган резистентлик омиллари, туғма иммунитет, йўғон ичак индиген ва факултатив микроорганизмларининг ишонарли даражада пасайиши ва транзитор микрофлора кўпайиши иммун тизими фаолиятининг пасайиши (тимэктомия) билан узвий боғлиқлиги исботланган;
илк бор иммун тизими бошқарувчи вазифасининг пасайиши (тимэктомия) натижасида йўғон ичак микрофлораси факультатив вакиллари (Streptococcus spp, Staphylococcus spp, Enterobacter spp, Proteus spp) колонизацион қобилияти ва фаоллиги етакчи ўринни эгаллаши сабабли тимэктомиядан кейин уларнинг тирик қолиши хамда миқдорий тикланиши исботланган;
илк бор лаборатория ҳайвонлари тимэктомиясидан сўнг тажрибанинг барча даврларида (1, 3, 6 ой) иммун тизими фаолияти пасайиши сабабли (тимэктомия) микроорганизмларнинг ошқозон-ичак трактидан организм паренхиматоз аъзоларига ўтиш хусусияти сезиларли даражада ошганлиги исботланган;
тажрибанинг барча даврларида индиген микроорганизмлар камайиши, тимэктомиядан 3 ой ўтгач махсус бўлмаган резистентлик омиллари, туғма иммунитет, факултатив микроорганизмлар миқдори тикланиши, йўғон ичак меъёрий микрофлораси вакиллари камайиши фонида гемолитик Streptococcus spp ва E.coli нинг униши, иммун тизимининг йўғон ичак микробиоценозига таъсир даражасини аниқлаш имконини берувчи прогностик иммуно-микробиологик мезонлари эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тажрибада тимэктомиянинг йўғон ичак микрофлораси ҳолатига таъсирини баҳолаш ва истиқболни белгиловчи иммун-микробиологик мезонларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилиги: тажриба ҳайвонларида тимэктомиядан 1 ой ўтгач, махсус бўлмаган резистентлик омиллари, туғма иммунитет, йўғон ичак индиген ва факултатив микроорганизмларининг ишонарли даражада пасайиши ва транзитор микрофлора кўпайиши иммун тизими фаолиятининг пасайиши (тимэктомия) билан узвий боғлиқлиги исботланганлиги бўйича «Тажрибада тимэктомиядан кейин лаборатория ҳайвонлари йўғон ичаги микрофлорасини ўрганиш натижаларини баҳолаш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 16 апрелдаги 24-m/025-сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги санитария-эпидемиология назорати бўйича 02.04.2024 йилдаги 27-сонли хамда Бухоро вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 16.04.2024 йилдаги 60-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 8 июлдаги 02/24-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлик: олинган натижалар дисбиоз шаклидаги йўғон ичак микофлораси таркибий мувозанатининг бузилишини аниқлашга имкон беради, бу эса патология олди ҳолатни ўз вақтида аниқлаш ва касалликлар ташҳисини ўтказишда аҳамиятли бўлиб, беморларни даволаш тактикасини танлашга имкон яратади. Иқтисодий самарадорлик: илмий натижаларнинг Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги санитария-эпидемиология назорати ва Бухоро вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси амалий фаолиятига жорий этилиши тимектомиядан сўнг лаборатория тажриба ҳайвонлари (оқ зотсиз каламушлар) нинг йўғон ичак микрофлорасидаги ўзгаришларни баҳолаш усули микобиологик текширишларни оптималлаштиш ҳисобига ҳар бир тажриба гуруҳи (n=6) учун сарфланадиган маблағлардан 200000 сўм тежалишини таъминлайди. Хулоса: тимэктомиядан 1 ой ўтгач, махсус бўлмаган резистентлик омиллари ва туғма иммунитет фаолияти, йўғон ичак индиген ва факултатив микроорганизмлар миқдори ишонарли даражада пасайиши ва транзитор микрофлора миқдори кўпайиши билан кечиши асосланган.
иккинчи илмий янгилиги: илк бор иммун тизими бошқарувчи вазифасининг пасайиши (тимэктомия) натижасида йўғон ичак микрофлораси факультатив вакиллари (Streptococcus spp, Staphylococcus spp, Enterobacter spp, Proteus spp) колонизацион қобилияти ва фаоллиги етакчи ўринни эгаллаши сабабли тимэктомиядан кейин уларнинг тирик қолиши хамда миқдорий тикланиши исботланганлиги бўйича «Тажрибада тимэктомиядан кейин лаборатория ҳайвонлари йўғон ичаги микрофлорасини ўрганиш натижаларини баҳолаш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 16 апрелдаги 24-m/025-сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги санитария-эпидемиология назорати бўйича 02.04.2024 йилдаги 27-сонли хамда Бухоро вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 16.04.2024 йилдаги 60-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 8 июлдаги 02/24-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлик: олинган натижалар дисбиоз шаклидаги йўғон ичак микофлораси таркибий мувозанатининг бузилишини аниқлашга имкон беради, бу эса патология олди ҳолатни ўз вақтида аниқлаш ва касалликлар ташҳисини ўтказишда аҳамиятли бўлиб, беморларни даволаш тактикасини танлашга имкон яратади. Иқтисодий самарадорлик: илмий натижаларнинг Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги санитария-эпидемиология назорати ва Бухоро вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси амалий фаолиятига жорий этилиши тимектомиядан сўнг лаборатория тажриба ҳайвонлари (оқ зотсиз каламушлар) нинг йўғон ичак микрофлорасидаги ўзгаришларни баҳолаш усули микобиологик текширишларни оптималлаштиш ҳисобига ҳар бир тажриба гуруҳи (n=6) учун сарфланадиган маблағлардан 200000 сўм тежалишини таъминлайди. Хулоса: айрим микоорганизмларнинг колонизацион қобилияти ва фаоллиги, бактериал транслокация феноменларининг ривожланиш механизмига аҳамият бериш даволаш усули ва тактикасини танловини енгиллаштиради. Тимэктомия натижасида иммун тизими фоалияти пасайиши фонида йўғон ичак микрофлораси факультатив вакилларининг тирик қолиши хамда миқдорий тикланишига ахамият беришни таъкидлайди.
учинчи илмий янгилиги: илк бор лаборатория ҳайвонлари тимэктомиясидан сўнг тажрибанинг барча даврларида (1, 3, 6 ой) иммун тизими фаолияти пасайиши сабабли (тимэктомия) микроорганизмларнинг ошқозон-ичак трактидан организм паренхиматоз аъзоларига ўтиш хусусияти сезиларли даражада ошганлиги исботланганлиги бўйича «Тажрибада тимэктомиядан кейин лаборатория ҳайвонлари йўғон ичаги микрофлорасини ўрганиш натижаларини баҳолаш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 16 апрелдаги 24-m/025-сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги санитария-эпидемиология назорати бўйича 02.04.2024 йилдаги 27-сонли хамда Бухоро вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 16.04.2024 йилдаги 60-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 8 июлдаги 02/24-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлик: олинган натижалар дисбиоз шаклидаги йўғон ичак микофлораси таркибий мувозанатининг бузилишини аниқлашга имкон беради, бу эса патология олди ҳолатни ўз вақтида аниқлаш ва касалликлар ташҳисини ўтказишда аҳамиятли бўлиб, беморларни даволаш тактикасини танлашга имкон яратади. Иқтисодий самарадорлик: илмий натижаларнинг Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги санитария-эпидемиология назорати ва Бухоро вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси амалий фаолиятига жорий этилиши тимектомиядан сўнг лаборатория тажриба ҳайвонлари (оқ зотсиз каламушлар) нинг йўғон ичак микрофлорасидаги ўзгаришларни баҳолаш усули микобиологик текширишларни оптималлаштиш ҳисобига ҳар бир тажриба гуруҳи (n=6) учун сарфланадиган маблағлардан 200000 сўм тежалишини таъминлайди. Хулоса: тимэктомиядан сўнг тажрибанинг барча даврларида иммун тизими фаолияти пасайиши сабабли микроорганизмларнинг ошқозон-ичак трактидан организмни паренхиматоз аъзоларига транслокация хусусияти сезиларли даражада ортиши асосланган.
тўртинчи илмий янгилиги: тажрибанинг барча даврларида индиген микроорганизмлар камайиши, тимэктомиядан 3 ой ўтгач махсус бўлмаган резистентлик омиллари, туғма иммунитет, факултатив микроорганизмлар миқдори тикланиши, йўғон ичак меъёрий микрофлораси вакиллари камайиши фонида гемолитик Streptococcus spp ва E.coli нинг униши, иммун тизимининг йўғон ичак микробиоценозига таъсир даражасини аниқлаш имконини берувчи прогностик иммуно-микробиологик мезонлари эканлиги асосланганлиги бўйича «Тажрибада тимэктомиядан кейин лаборатория ҳайвонлари йўғон ичаги микрофлорасини ўрганиш натижаларини баҳолаш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 16 апрелдаги 24-m/025-сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги санитария-эпидемиология назорати бўйича 02.04.2024 йилдаги 27-сонли хамда Бухоро вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 16.04.2024 йилдаги 60-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 8 июлдаги 02/24-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлик: олинган натижалар дисбиоз шаклидаги йўғон ичак микофлораси таркибий мувозанатининг бузилишини аниқлашга имкон беради, бу эса патология олди ҳолатни ўз вақтида аниқлаш ва касалликлар ташҳисини ўтказишда аҳамиятли бўлиб, беморларни даволаш тактикасини танлашга имкон яратади. Иқтисодий самарадорлик: илмий натижаларнинг Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги санитария-эпидемиология назорати ва Бухоро вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси амалий фаолиятига жорий этилиши тимектомиядан сўнг лаборатория тажриба ҳайвонлари (оқ зотсиз каламушлар) нинг йўғон ичак микрофлорасидаги ўзгаришларни баҳолаш усули микобиологик текширишларни оптималлаштиш ҳисобига ҳар бир тажриба гуруҳи (n=6) учун сарфланадиган маблағлардан 200000 сўм тежалишини таъминлайди. Хулоса: иммун тизимининг йўғон ичак микробиоценозига таъсир даражасини аниқлаш имконини берувчи прогностик иммуно-микробиологик мезонлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish