Раджабова Гулноза Гиёсиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корпус технологиялари (CОCА) талабаларнинг ёзув компетенсиясини такомиллаштиришда аутентик материаллар манбайи сифатида (инглиз тили мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped3616.
Илмий раҳбар: Мурадкасимова Камола Шухратовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари унIVерситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар унIVерситети, PhD.03/07.06.2024.Ped.27.02.
Расмий оппонентлар: Исроилова Дилдора Мухторовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Саматова Барнохон Равшанхоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий унIVерситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг ёзма компетенсиясини такомиллаштиришда CОCА корпус технологиясини аутентик (ҳақиқий) материал манбайи сифатида қўллашнинг илмий асосланган методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III.     Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СWОТ таҳлили методи ёрдамида такомиллаштирилган корпус технологиясининг кўп тиллик, контекцтуаллик, динамиклик, алгоритмлик, кўп жанрлик, саралаш имконияти ва гиперматнлик каби дидактик хусусиятларидан талабалар ёзув компетенсиясини такомиллаштириш концептуал асоси сифатида корпус технологияларининг методик функсиялари ишлаб чиқилган;
талабаларнинг ёзув компетенциясини такомиллаштириш методикаси CОCА корпуси дискрипторлари, уч босқичли  маълумотларни танлаш, саралаш ва таҳлил қилишни ўз ичига олган восита ва усуллар интеграцияси асосида мақсадли, назарий, технологик ва баҳо-натижавий блокларни қамраб олган функсионал модели ишлаб чиқилган;
корпусга асосланган CОCА технологиясининг самарадорлиги Блоом таксономиясинининг олти босқичли когнитIV даражалари ҳамда талабаларнинг ёзув компетенциясини такомиллаштиришга қаратилган кириш, фаоллаштирувчи, аппликатIV ва продуктIV машқларни интеграция қилиш орқали самарадорлиги исботланган;
талабаларнинг ёзув компетенциясини   баҳолаш мезони дискрипторлари юзув компетенцияси компонентлари бўлган лингвистик, эвристик, структуравий ва инструментал компонентлари ҳамда педагогик квалиметриянинг таркиби ўз ичига олган паст, ўрта ва юқори даражадаги кўрсаткичларни вертикал равишда интеграция қилиш асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корпус технологиялари (CОCА) талабаларнинг ёзув компетенсиясини такомиллаштиришда аутентик материаллар манбайи сифатида тадқиқ қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:  
корпус технологиялари (CОCА)нинг кўп тиллик, контекцтуаллик, динамиклик, алгоритмлик, кўп жанрлик, саралаш имконияти ва гиперматнлик каби дидактик хусусиятлари такомиллаштирилгани ҳамда улар асосида талабалар ёзув компетенсиясини янада рIVожлантиришнинг илмий негизи сифатида корпус технологияларининг функсиялари ишлаб чиқилгани ва кенгайтирилгани тўғрисидаги таклифлар АҚШ элчихонаси ҳомийлигида ва АҚШ консуллиги томонидан маъмурлаштирилган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари унIVерситети ҳамда АҚШ давлат департаменти СУЗ80021ГР3106-сон “Тҳе Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” томонидан 2022-2024-йилларда амалга оширишга мўлжалланган “Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълим тизимини жараёнларини модернизациялаш ва компютер саводхонликни ошириш” мавзусидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари унIVерситетининг 2022-йил 19-декабрдаги 01/754-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасидаги дастур ресурсларини бойитиш орқали ишнинг амалий қиймати янада ошган;
тилларни корпусли ёндашув негизида ўқитишга асосланган ва ташхислаш-мақсадли, назарий, технологик ҳамда баҳолаш-натижавий блоклардан иборат корпусли технологиялар    (CОCА) воситасида талабалар    ёзув компетенсиясини такомиллаштиришнинг функсионал модели модернизациялашганига оид таклифлардан Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида ИCМ, КА-107 – Интернатионал Cредит Мобилитй бетwеен Эуропеан Унион анд Узбекистан ҲЕИс, тҳроугҳ стафф анд студент мобилитй эхчанге прожеcц бетwеен Узбекистан Стате УнIVерситй оф Wорлд ЛангуаГЭС анд Руҳр УнIVерситй Бочум (Германй) – 2020-1-ДЕ01-КА107-005433 рақамли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари унIVерситетининг 2023-йил 5-октябрдаги 01/565-сон маълумотномаси). Натижада ишнинг қиймати халқаро миқёсда ҳам долзарблик касб этиши ўз исботини топган;
кириш, фаоллаштириш, аппликатIV ва продуктIV турдаги машқлардан иборат аутентик материаллар манбайи сифатида корпус технологиялари (CОCА) асосида талабалар ёзув компетенсиясини такомиллаштириш бўйича машқлар тизими ишлаб чиқилгани борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий унIVерситетида 2021–2022-йилларда бажарилган А-ОТ-2021-419 рақамли “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ошириш курсининг электрон платформасини яратиш (Пре-счоол ПДП)” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий унIVерситетининг 2023-йил 17-апрелдаги 04/11-2195-сон маълумотномаси). Натижада ёзув компетенсиясини баҳолаш борасидаги янгиликларнинг аҳамияти янада ошган;  
контекстуаллик ва алгоритмлик таркибий қисмлари ҳамда талабалар ёзув компетенсиясининг Б2 даражасини баҳолаш юзасидан лингвистик, эвристик ва тузилмавий блоклардан иборат инструментал блокни интеграциялаш ёрдамида мезонли аппарат дескрипторлари модификация қилингани хусусидаги илмий-назарий мулоҳазалардан Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида Латвиянинг Резекна технологиялар Академияси, Англиянинг Лондон Метрополитен унIVерситети билан ҳамкорликда бажарилган “561624-ЭПП-1-1-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП ИМЕП”  мавзусидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари унIVерситетининг 2023-йил 20-сентябрдаги 06/515-сон маълумотномаси). Натижада халқаро кредит, шунингдек, кадрлар ва талабалар алмашинуви масаласи бўйича ишлаб чиқилган дастур мазмунан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish