Абдуқахоров Улуғбек Абдуғаниевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини молиялаштиришни такомиллаштириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1583. Илмий раҳбар: Атаниязов Жасур Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент иқтисодиёт унверситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент иқтисодиёт унверситети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шахри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жисмоний тарбия ва спорт соҳасини молиялаштиришни такомиллаштириш йўллари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Параосиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун истиқболли спортчиларни саралаш (селекция), тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини ошириш, улар орасидан мамлакат терма жамоаларининг сифатли спорт заҳираси ва таркибини шакллантиришнинг самарали тизимини яратиш мақсадида хориж тажрибаларини ўрганган ҳолда Олимпия ва паралимпия спорт турларига ихтисослаштирилган марказларни ташкил этиш таклиф этилган;
давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг натижадорлигини таъминлаш мақсадида спорт мактабларидаги гуруҳлар контингентини асосан олимпия ва паралимпия спорт турилари бўйича шакллантириш ҳамда спорт мактабининг айрим ходимлари ва тренерларига тўланадиган устамаларни олимпия ва ноолимпия спорт турлари бўйича таснифлаш таклиф этилган;
спорт соҳасини босқичма-босқич рақамлаштириш, инсон омилини янада қисқартириш ҳамда тренерларга тўланаётган устамаларни натижадорлигини таъминлаш мақсадида ягона электрон платформани жорий этиш таклиф этилган.
нодавлат спорт муассасаси томонидан жисмоний тарбия ва спорт хизматларини кўрсатиш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини 50 фоизга камайтириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини молиялаштиришни такомиллаштириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Параосиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун истиқболли спортчиларни саралаш (селексия), тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини ошириш, улар орасидан мамлакат терма жамоаларининг сифатли спорт заҳираси ва таркибини шакллантиришнинг самарали тизимини яратиш мақсадида хориж тажрибаларини ўрганган ҳолда Олимпия ва паралимпия спорт турларига ихтисослаштирилган марказларни ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги “Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 731-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Молия вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 05/28-32/107-сон маълумотномаси). Натижада, 15 та Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил қилинди;
давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг натижадорлигини таъминлаш мақсадида спорт мактабларидаги гуруҳлар контингентини асосан олимпия ва паралимпия спорт турилари бўйича шакллантириш ҳамда спорт мактабининг айрим ходимлари ва тренерларига тўланадиган устамаларни олимпия ва ноолимпия спорт турлари бўйича таснифлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги “Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-268-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Молия вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 05/28-32/107 -сон маълумотномаси). Натижада, спорт мактаблари контингенти фақат Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича шакллантирилади. Бунда ҳар бир спорт мактаби ва ихтисослаштирилган спорт мактабига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган 2 та ноолимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлашга рухсат берилишига эришилди;
спорт соҳасини босқичма-босқич рақамлаштириш, инсон омилини янада қисқартириш ҳамда тренерларга тўланаётган устамаларни натижадорлигини таъминлаш мақсадида ягона электрон платформани жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-114-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Молия вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 05/28-32/107-сон маълумотномаси). Натижада, 2024 йилда “ЭРП спорт” ягона электрон бошқарув тизими орқали 157 та спорт тури, 32 мингдан ортиқ спорт соҳадаги ходимлар, 3 мингдан ортиқ ҳакамлар фаолияти ва 15 та давлат хизматлари рақамлаштирилди. Шунингдек, 369 та спорт муассасалари электрон рўйхатдан ўтказилди ҳамда ушбу муассасаларда 45 126 та спорт гуруҳлари шакллантирилди. Шакллантирилган спорт гуруҳларига 550 081 нафар (шундан 390 982 нафари асосий, 159 099 нафари захира) спортчилар ҳамда 16 245 нафар тренерлар электрон тазда бириктирилди;
нодавлат спорт муассасаси томонидан жисмоний тарбия ва спорт хизматларини кўрсатиш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини 50 фоизга камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 июлдаги “Нодавлат спорт-таълим муассасаларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-302-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Молия вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 05/28-32/107 -сон маълумотномаси). Натижада, нодавлат спорт-таълим муассасалари Солиқ кодексига асосан ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар учун белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланишга эришилди.