Райимджанова Гулноза Холматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона вилоятидаги агросаноат кластерлари фаолиятининг бошқарув механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13–“Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4242
Илмий раҳбар: Халматжанова Гулчехра Джурабаевна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc 03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: Умаров Илҳом Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
         Мухитдинов Шухрат Зиявитдинович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади агросаноат кластерларида бошқарув механизмларини такомиллаштириш бо'йича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
агросаноат кластерларни самарали бошқаришда Фарғона туманининг “Водил” қишлоғи ҳудудидаги самарасиз фермер хўжаликлар негизида танлов асосида “Малина кластери” ва кооперацияларини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
агрологистик (агросаноатлигистик) марказлар, иссиқхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, интенсив боғлар ва токзорлар фаолиятига оид замонавий такрибий бўлим-ларни ташкил этишга кўра “Ўзагросаноат кластерлари” уюшмасининг истиқболдаги таркиби ва бошқарув механизмининг тузилмасини шакллантириш зарурати асосланган;
Фарғона вилоятидаги агросаноат кластерлари корхоналарида самарали бош-қаришга кўра ривожлантириш ссенарийлари асосида бошқарув харажатлари, маҳсулот таннархи, ҳосилдорлик даражаси каби таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда 2026-йилга қадар ялпи маҳсулот хажми ошишининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
“Қува анори”, “Парадисе гарден фруиц” ва “Водил Довудбек” МЧЖ агросаноат кластерлари бошқарув тузилмалари такомиллаштирилган ҳамда “Водил Довудбек” агросаноат кластерининг 2024-2026-йилларда етиштириладиган малина маҳсулот ҳажмининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Агросаноат кластерларида бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
     агросаноат кластерларни самарали бошқаришда Фарғона туманининг “Водил” қишлоғи ҳудудидаги самарасиз фермер хўжаликлар негизида танлов асосида “Малина кластери” ва кооперацияларини ташкил этиш бўйича таклифдан Вазирлар Маҳкамаси-нинг 2022-йил 28-апрелдаги 221-сонли “2022-2026-йилларда Фарғона вилояти ҳудуд-ларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 2-иловасининг 3-бўлим 35-бандини ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги худудий бошқармалари томонидан “Агросаноат кластерларини ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2024-йил 7-апрелдаги 05/03-02-199-сонли маълумотномаси). Таклифга кўра Фарғона туманининг “Водил” қишлоғи ҳудудида 300 гектарлик “Малина кластери” ва кооперациялари ташкил этилиб, бошқарувнинг янгиланган тузилмаси жорий этилган;
агрологистик (агросаноатлигистик) марказлар, иссиқхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, интенсив боғлар ва токзорлар фаолиятига оид замонавий такрибий бўлим-ларни ташкил этишга кўра “Ўзагросаноат кластерлари” уюшмасининг истиқболдаги таркиби ва бошқарув механизмининг тузилмасини шакллантириш таклифидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-апрелдаги 221-сон “2022-2026-йилларда Фарғона вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг Фарғона вилояти шаҳар ва туманлари ихтисослашуви, “ўсиш нуқталари” ва “драйвер соҳалари” бўйича 3-иловани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2024-йил 7-апрелдаги 05/03-02-199-сонли маълумотномаси). Таклиф кластерларда инновацион технологиялар ва бошқарувнинг замонавий усулларига кўра маҳсулот ҳажмини оширишга, агросаноат кластери корхоналарини қайта ишлаши натижасида соф фойда ва рентабеллик даражасини 8,6 фоизга оширишга муайян даражада хизмат қилган;
Фарғона вилоятидаги агросаноат кластерлари корхоналарида самарали бошқаришга кўра ривожлантириш ссенарийлари асосида бошқарув харажатлари, маҳсулот таннархи, ҳосилдорлик  даражаси каби таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда 2026-йилга қадар ялпи маҳсулот хажми ошишининг прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-апрелдаги 221-сон “Фарғона вилояти ҳудудларини 2022-2026-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 1-иловаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг худудий бошқармалари томонидан “Агросаноат кластерларини ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2024-йил 7-апрелдаги 05/03-02-199-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф ички имклнятларни ишлаб чиқаршига жалб этиш ҳисобига  “Қува анори” ва “Парадисе гарден фруиц” агросаноат кластерларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини истиқболда 1,31 мартагчаа оширишга муайян даражада хизмат қилган;
“Қува анори”, “Парадисе гарден фруиц” ва “Водил довудбек” МЧЖ агросаноат кластерлари бошқарув тузилмалари такомиллаштирилган ҳамда “Водил довудбек” агросаноат кластерининг 2024-2026-йилларда етиштириладиган малина маҳсулот ҳажмининг прогноз параметрлари таклифидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-апрелдаги 221-сон “Фарғона вилояти ҳудудларини 2022-2026-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 2-иловасининг 3-бўлим 45-бандида ҳар бир ҳудуднинг қишлоқ хўжалигида “драйвери” бўлган соҳаларни ривожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2024-йил 7-апрелдаги 05/03-02-199-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида агросаноат кластерларининг фаолиятни мониторинг қилиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошиши ва самарадорлиги 5-7 фоизга ортиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish