Насретдинова Фарангис Одиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):   «Минтақада ијтимоий хизматлар ѕамарадорлигини оѕҳириѕҳнинг аѕоѕий йоъналиѕҳлари», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4212.
Илмий раҳбар: Досчанов Тангирберген, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худоёр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Фарход Озодович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада ижтимоий хизматлар самарадорлигини ошириш ва салоҳиятини такомиллаштиришга оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий хизматлар ва ижтимоий тадбиркорликнинг давлат ижтимоий сиёсатини шакллантиришдаги аҳамияти “асосий (50,8%)”, “ёрдамчи (45,0%)” ва “кам аҳамиятли (4,2%)” каби ижтимоий мезонлар асосида қиёсий баҳоланган;
минтақа ижтимоий хизматлар салоҳиятини белгиловчи ижтимоий ва иқтисодий интеграл параметрлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилиниб, марказий ҳудуд “ривожланган (232 балл)”, шимолий ҳудуд “ўртача ривожланган (370 балл)” ҳамда жанубий ҳудуд “кам ривожланган (399 балл)” микрозоналари асосланган ҳамда шулар негизида ушбу ҳудудларнинг харитаси яратилган;
миқдорий тадқиқотлар асосида ижтимоий хизматлар кўрсатувчи корхоналарни молиялаштиришда давлат секторининг улуши 79 %, хусусий сектор улуши 9,7 %, ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш 3,9 %, ДХШ улуши 1,9 % ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш 5,5 % бўлиши аниқланган;
минтақадаги ижтимоий хизматларнинг жами хизматлар соҳасидаги улуши ва унга таъсир қилувчи ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг 2028-йилгача бўлган кўп вариантли ва кўп омилли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада ижтимоий хизматлар самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ижтимоий хизматлар ва ижтимоий тадбиркорликнинг давлат ижтимоий сиёсатини шакллантиришдаги аҳамияти “асосий (50,8%)”, “ёрдамчи (45,0%)” ва “кам аҳамиятли (4,2%)” каби ижтимоий мезонлар асосида қиёсий баҳолаш бўйича таклифлар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази Хоразм вилояти туман ва шаҳарлар бўлимлари фаолиятида фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги Маҳкамасининг 2024-йил 28-июндаги 07-4/5972-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф минтақа ижтимоий хизматларини ҳудудлар кесимида ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олиш имкониятини яратган;
минтақа ижтимоий хизматлар салоҳиятини белгиловчи ижтимоий-иқтисодий интеграл параметрлари ҳудудлар кесимида таҳлил қилиниши натижасида минтақа ҳудудларини ривожланиш даражаларига кўра микрозоналарга (марказий ҳудуд “ривожланган (232 балл)”, шимолий ҳудуд “ўртача ривожланган (370 балл)” ва жанубий ҳудуд “кам ривожланган (399 балл)”) ажратиш ҳамда шулар негизида ушбу ҳудудларнинг харитасини яратиш бўйича таклифлар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази Хоразм вилояти туман ва шаҳарлар бўлимлари фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлиги Маҳкамасининг 2024-йил 28-июндаги 07-4/5972-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш Хоразм вилоятида ижтимоий хизматларнинг ҳудудлар кесимидаги номутаносиб ривожланишини аниқлаш ва ҳар бир ҳудудда ижтимоий хизмат шаклларининг (“ижтимоий дафтарлар”) ўрни ва аҳамиятини белгилаб олишга хизмат қилган;
миқдорий тадқиқотлар асосида ижтимоий хизматлар кўрсатувчи корхоналарни молиялаштиришда давлат секторининг улуши 79 %, хусусий сектор улуши 9,7 %, ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш 3,9 %, ДХШ улуши 1,9 % ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш 5,5 % бўлиши асосланганлигига оид таклифлар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази Хоразм вилояти туман ва шаҳарлар бўлимлари фаолиятида фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги Маҳкамасининг 2024-йил 28-июндаги 07-4/5972-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифдан минтақа ва унинг ҳудудларида кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бу орқали давлат ва хусусий шерикчиликни фаоллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олишда фойдаланилган;
ижтимоий ва иқтисодий параметрлар ёрдамида ишлаб чиқилган минтақа ижтимоий хизматлар ҳажмининг кўп омилли економетрик моделлари ва шулар асосида олинган ўрта муддатга бўлган прогноз кўрсаткичлари натижаларига оид таклифлар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази Хоразм вилояти туман ва шаҳарлар бўлимлари фаолияти амалиётига жорий етилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги Маҳкамасининг 2024-йил 28-июндаги 07-4/5972-сонли маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари асосида кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ҳажмининг истиқболдаги қийматлари ва унга таъсир қилувчи асосий омиллар улушлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish