Ходжаев Олимхон Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий тараққиётнинг ҳозирги босқичида ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг ривожланиш тенденсиялари (ижтимоий-фалсафий таҳлил)” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fal252
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тўраев Шавкат Нишонович фалсафа фанлари доктори(ДСc), доцент.
Расмий оппонентлар: Ғаниев Баходиржон Садикжанович фалсафа фанлари доктори (ДСc), доцент, Қўчқоров Ваҳоб Ҳошимович сиёсий фанлар доктори, профессор
Этакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жамият тараққиётида рационал ва иррационал ахборотлашув ҳуружлари ва маданий унифкациялаш жараёнларининг ғоявий-мафкуравий ривожланиш тенденсияларига таъсирининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда ғоя ва мафкуранинг эҳтиёж ва манфаатлар уйғунлигида функсионал аҳамиятини ошириш, ижтимоий онгнинг рационал динамикасининг праксиологиясида ғоявий жараёнлар ривожланиш тенденсиялари ижтимоий маконда шахс ўз-ўзини англашининг идентив ҳолати билан диалектик алоқадорлиги очиб берилган;
ижтимоий тараққиётнинг ҳозирги босқичида ғоявий-мафкуравий жараёнлардаги ахборот неоколониализми, маданий империализм ва гегемония каби тенденсиялар ижтимоий аспектда шахсда мафкуравий иммунитетнинг парадигматик асосларини имманент хусусиятларини мустаҳкамлаш миллий идеосферанинг ижтимоий-маънавий эхтиёжи эканлиги фалсафий асосланган;
жамият яхлитлигини таъминлашда бирлашув эҳтиёжининг рефлексив зарурияти, ғоявий-мафкуравий интенсивлашиш жараёнларида миллий ғоя, тарихий хотира, халқ руҳи, миллий ўзликни англаш тушунчаларининг ўзаро диалектик алоқадорлигини ғоявий бирлашув эҳтиёжи асосида таъминлаш, жамиятда маърифатли авлодни шакллантирувчи ҳамда мафкуравий таҳдидлардан ҳимояловчи субстрат эканлиги аниқланган;
глобал мафкуралашган дунёда аксиологик бегоналашув ходисалари, ғоявий-мафкуравий жараёнлар трансформациясида ижтимоий фаоллик ва ижтимоий коммуникация омиллари плюриал идеосферани бирлаштириш зарурияти жамиятда эҳтиёж ва манфаатлар уйғунлигини таъминловчи аксиоматик детерминант бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ижтимоий тараққиётнинг ҳозирги босқичида ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг ривожланиш тенденсияларини ўрганишга доир илмий муаммолар тизимини ижтимоий-фалсафий таҳлил қилиш асосида:
жамиятда ғоя ва мафкуранинг эҳтиёж ва манфаатлар уйғунлигида функсионал аҳамиятини ошириш ижтимоий онгнинг рационал динамикаси ривожоантиришга доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекисон Республикаси Ички ишлар вазирлигида 2021 - йил 2 - апрелдаги ПҚ-5050-сон қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” консепсияси ижросини таъминлашда, 2022 - йил 3-августдаги “Ички ишлар органларида Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилган “Ватанпарварлик ойлиги”да ҳамда 2023 - йил 11- апрел кунидаги “Маънавият ойлигини ўтказиш тўғрисида” ги фармойишлари ва уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурлари лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2024 – йил 15-июлдаги 2/1795-сон маълумотномаси).Натижада, ёш ходимлар орасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва истеʼдодларни кашф этишга қаратилган танлов ва мусобақалар низомларини ишлаб чиқишга праксиологик ва коммунакатив фаолиятда ғоявий жараёнлар ривожланиш тенденсиялари ижтимоий маконда шахс ўз-ўзини англашининг идентив ҳолати билан диалектик алоқадорлигини очиб беришга хизмат қилган;
ижтимоий тараққиётнинг ҳозирги босқичида ғоявий-мафкуравий жараёнлардаги ахборот неоколониализми, маданий империализм ва гегемония каби тенденсияларини олдини олишга доир таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 13-банди “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 4-январдаги 02-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда маърифатли авлодни шакллантирувчи ҳамда мафкуравий таҳдидлардан ҳимояловчи фалсафий субстратларни, ижтимоий аспектда шахсда мафкуравий иммунитетнинг парадигматик асосларини имманент хусусиятларини мустаҳкамлаш миллий идеосферанинг ижтимоий-маънавий эхтиёжи эканлиги асослашга хизмат қилган.
жамият яхлитлигини таъминлашда бирлашув эҳтиёжининг рефлексив зарурияти, ғоявий-мафкуравий интенсивлашиш жараёнларида миллий ғоя, тарихий хотира, халқ руҳи, миллий ўзликни англаш тушунчаларининг ўзаро диалектик алоқадорлигига оид хулоса ва тавсияларидан Ўзбекисон Республикаси Ички ишлар вазирлигида 2021 - йил 2 - апрелдаги ПҚ-5050-сон қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” консепсияси ижросини таъминлашда, 2022 - йил 3-августдаги “Ички ишлар органларида Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилган “Ватанпарварлик ойлиги”да ҳамда 2023 - йил 11- апрел кунидаги “Маънавият ойлигини ўтказиш тўғрисида” ги фармойишлари ва уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурлари лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2024 – йил 15-июлдаги 2/1795-сон маълумотномаси).Натижада, ғоявий бирлашув эҳтиёжи асосида жамиятни бирлаштириш ҳамда маърифатли авлодни тарбиялаш, мафкуравий таҳдидлардан ҳимояловчи фалсафий субстратларни очиб хизмат қилган;
глобал мафкуралашган дунёда аксиологик бегоналашув ходисалари, ғоявий-мафкуравий жараёнлар трансформациясида плюриал идеосферани бирлаштириш зарурияти сифатида кишиларда ижтимоий фаоллик ва ижтимоий коммуникация омилларининг уйғунлигини таъминлашга доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган сайловолди дастуридаги “ВИ. Маънавий-маърифий соҳадаги устивор йўналишлар”да келтирилган вазифаларни амалга оширишда, партия фаолиятида тизимдаги ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларида фойдаланилган(Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясининг 2024-йил 9-июлдаги 02/02-01-сон маълумотномаси). Натижада, миллий ғоянинг жамият ижтимоий-сиёсий барқарорлигини таъминлашдаги муҳим омиллари ва жамиятда эҳтиёж ва манфаатлар уйғунлигини таъминловчи аксиоматик парадигмаларни очиб беришга хизмат қилган.