Абдуллаева Нилуфар Икромбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсмирлар ва ёшларда пародонт касалликларини клиник ва функционал баҳолаш ҳамда уларни эрта ташхислаш», 14.00.21- Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib386.
Илмий раҳбар: Ахмедов Алишер Астанович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Назарова Нодира Шариповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Беленова Ирина Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Смоленск Давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: балоғат ёшидаги шахсларда пародонт тўқима касалликларининг кечишини клиник хусусиятлари, микробиологик ва иммунологик кўрсаткичларини ўрганиш орқали уларни даволаш ва олдини олиш самарадорлигини ошириш ҳамда клиник ва лаборатор тадқиқотлар асосида комплекс терапияни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор балоғат ёшидаги шахсларда пародонт тўқимаси касалликларининг таркалиши патогентик механизмлари, интенсивлиги ва ушбу касалликнинг хавф гуруҳлари мезонлари асосланган;
илк бор балоғат ёшидаги пародонт тўқима касалликларига чалинган беморларда оғиз суюқлигида аэроб ва анаэроб микрофлора купайиши хисобига микробиоценоз дисбаланси кузатилиши ва бунинг натижасида ОБШПнинг колонизацион резистентлиги бузилиши аникланган;
пародонт тўқима касалликлари билан касалланган балоғат ёшидаги беморларнинг қон зардобида ҳужайравий иммунитет курсаткичлари жумладан, CD3-лимфоцитлар 19,28–23,88% га, CD22-лимфоцитлар 1,08–3,6% га ва CD8-лимфоцитлар 1,5–5,2% га камайиши хамда цитокин профили курсаткичлари: IFN-γ - 1,5 маротаба, IL-1 - 1,37-1,69 маротаба, IL-2а – 1,28 маротаба, TNF-α: 1,9-2,37 маротаба, ва яллиғланишнинг ўткир босқичи оқсиллари 1,93-4,3 маротабага ошиши илмий исботланган;
балоғат ёшидаги пародонт тўқима касалликларига чалинган беморларни пародонт тўқимасидаги дистрофик-яллиғланишли зарарланишларнинг дастлабки даврида маҳаллий ва умумий таъсирдаги патогенетик йўналтирилган такомилаштирилган схема асосида даволаш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 15.07.2024 йилдаги 3-сонли йиғилиш баённомаси асосан:
биринчи илмий янгилик: илк бор балоғат ёшидаги шахсларда пародонт тўқимаси касалликларининг таркалиши патогентик механизмлари, интенсивлиги ва ушбу касалликнинг хавф гуруҳлари мезонлари асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, Ўзбекистонда балоғат ёшидаги беморлар орасида пародонт касалликларининг тарқалиши. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, СамДТУ Кўп тармоқли клиникасининг 29.12.2023 йилдаги 154-сонли буйруғи, Самарқанд вилойат стоматология поликлиникасининг 29.12.2023 йилдаги 127-сонли буйруғи, 29.12.2023 йилдаги 20-12/154-сонли буйруқ билан, Тошкент шахар мирзо улуғбек тумани тиббиёт бирлашмаси 3 сонли болалар стоматология поликлиникасининг 28.12.2023 йилдаги 61/62-сонли буйруғлари билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 15.07.2024 йилдаги 3-сонли №03/06 йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги СТП ни эрта аниқлашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги олинган тадқиқот натижалари маркёр сифатида ишлатилиши мумкин бўлган клиник лаборатор кўрсаткичларни ўрганишдан иборат. Шу билан бирга тиббий стоматологик кўрик даволашга мухтожларни эрта аниқлаш ва назоратга олиш имконини берад амалиётини қўллаш даволаш сарф-ҳаражатларидан 400000 сўм тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: СТП иммунологик ва микробиологик жиҳатлари ва даволашини ҳисобга олган ҳолда эрта ташхислашдан иборат самарадорлиги асосида "Иммунологические аспекты патогенеза гингивита и пародонтита " номли услубий тавсиянома тасдиқланди (Самарқанд давлат тиббиёт университети Экспертлар кенгашининг 01.05.24 й.да 75-сон билан тасдиқланган). Ушбу услубий тавсия пародонт касаллигининг иммунологик жиҳатлари ва даволашини ҳисобга олган ҳолда эрта ташхислашдан иборат самарадорлигини оширишга имкон беради
иккинчи илмий янгилик. илк бор балоғат ёшидаги пародонт тўқима касалликларига чалинган беморларда оғиз суюқлигида аэроб ва анаэроб микрофлора купайиши хисобига микробиоценоз дисбаланси кузатилиши ва бунинг натижасида ОБШПнинг колонизацион резистентлиги бузилиши аникланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ушбу тоифадаги шахсларда пародонт касалликларининг ривожланишига таъсир этувчи микробиологик жиҳатлар; пародонт касалликлари билан касалланган балоғат ёшидаги шахсларда иммунологик хусусиятлар аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, СамДТУ Кўп тармоқли клиникасининг 29.12.2023 йилдаги 154-сонли буйруғи, Самарқанд вилойат стоматология поликлиникасининг 29.12.2023 йилдаги 127-сонли буйруғи, 29.12.2023 йилдаги 20-12/154-сонли буйруқ билан, Тошкент шахар мирзо улуғбек тумани тиббиёт бирлашмаси 3 сонли болалар стоматология поликлиникасининг 28.12.2023 йилдаги 61/62-сонли буйруғлари билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 15.07.2024 йилдаги 3-сонли №03/06 йиғилиш баённомаси). Иқтисодий самарадорлиги олинган тадқиқот натижалари маркёр сифатида ишлатилиши мумкин бўлган клиник лаборатор кўрсаткичларни ўрганишдан иборат. Шу билан бирга тиббий стоматологик кўрик даволашга мухтожларни эрта аниқлаш ва назоратга олиш имконини берад амалиётини қўллаш даволаш сарф-ҳаражатларидан 400000 сўм тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: СТП иммунологик ва микробиологик жиҳатлари ва даволашини ҳисобга олган ҳолда эрта ташхислашдан иборат самарадорлиги асосида "Иммунологические аспекты патогенеза гингивита и пародонтита" номли услубий тавсиянома тасдиқланди (Самарқанд давлат тиббиёт университети Экспертлар кенгашининг 01.05.24 й.да 75-сон билан тасдиқланган). Ушбу услубий тавсия пародонт касаллигининг иммунологик жиҳатлари ва даволашини ҳисобга олган ҳолда эрта ташхислашдан иборат самарадорлигини оширишга имкон беради.
учинчи илмий янгилик: пародонт тўқима касалликлари билан касалланган балоғат ёшидаги беморларнинг қон зардобида ҳужайравий иммунитет курсаткичлари жумладан, CD3-лимфоцитлар 19,28–23,88% га, CD22-лимфоцитлар 1,08–3,6% га ва CD8-лимфоцитлар 1,5–5,2% га камайиши хамда цитокин профили курсаткичлари: IFN-γ - 1,5 маротаба, IL-1 - 1,37-1,69 маротаба, IL-2а – 1,28 маротаба, TNF-α: 1,9-2,37 маротаба, ва яллиғланишнинг ўткир босқичи оқсиллари 1,93-4,3 маротабага ошиши илмий исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, балоғат ёшидаги шахсларда пародонт касалликлари кечишининг клиник хусусиятлари, пародонт касалликлари билан касалланган балоғат ёшидаги шахсларда иммунологик ва микробиологик ўзгаришлар. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, СамДТУ Кўп тармоқли клиникасининг 29.12.2023 йилдаги 154-сонли буйруғи, Самарқанд вилойат стоматология поликлиникасининг 29.12.2023 йилдаги 127-сонли буйруғи, 29.12.2023 йилдаги 20-12/154-сонли буйруқ билан, Тошкент шахар мирзо улуғбек тумани тиббиёт бирлашмаси 3 сонли болалар стоматология поликлиникасининг 28.12.2023 йилдаги 61/62-сонли буйруғлари билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 15.07.2024 йилдаги 3-сонли №03/06 йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: СТПни даволашда узоқ муддатли терапевтик натижа бериши билан самаралидир ва беморларнинг клиникага қатновлари сонининг камайиши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: Олинган тадқиқот натижалари кўра пародонтологик индекслар йордамида ва иммунологик маркерлар қўланган холда СТП билан касаланган беморларда даволашга мухтожлалигини эрта аниқлаш ва назоратга олиш имконини беради, шу билан даволаш сарф-ҳаражатларидан 400000 сўм тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: СТПни даволашда пародонтологик индекслар йордамида касаликни эрта аниқлаш ва даволаш амалиёти самарадорлиги асосида "Современные методы диагностики заболеваний пародонта" номли услубий тавсияномаси (Самарқанд давлат тиббиёт университети Экспертлар кенгашининг 01.05.24 й.да 76-сон билан тасдиқланган). Ушбу тавсиялар стоматологларга ўсмирлар ва ёшларда пародонт тўқимасидаги касалликларни сифатли ва эрта ташхислашнинг замонавий ёндашувлари ҳақида маълумот беради.
тўртинчи илмий янгилик: балоғат ёшидаги пародонт тўқима касалликларига чалинган беморларни пародонт тўқимасидаги дистрофик-яллиғланишли зарарланишларнинг дастлабки даврида маҳаллий ва умумий таъсирдаги патогенетик йўналтирилган такомилаштирилган схема асосида даволаш самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: пародонт касалликлари билан касалланган балоғат ёшидаги шахсларда иммунологик ва микробиологик ўзгаришлар; ушбу тоифадаги шахсларда пародонт касалликларини тавсия этилаётган даволаш схемаси батафсил тавсифланган ва келтирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, СамДТУ Кўп тармоқли клиникасининг 29.12.2023 йилдаги 154-сонли буйруғи, Самарқанд вилойат стоматология поликлиникасининг 29.12.2023 йилдаги 127-сонли буйруғи, 29.12.2023 йилдаги 20-12/154-сонли буйруқ билан, Тошкент шахар мирзо улуғбек тумани тиббиёт бирлашмаси 3 сонли болалар стоматология поликлиникасининг 28.12.2023 йилдаги 61/62-сонли буйруғлари билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 15.07.2024 йилдаги 3-сонли №03/06 йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: СТПни даволашда узоқ муддатли терапевтик натижа бериши билан самаралидир ва беморларнинг клиникага қатновлари сонининг камайиши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: олинган тадқиқот натижалари кўра пародонтологик индекслар йордамида ва иммунологик маркерлар қўланган холда СТП билан касаланган беморларда даволашга мухтожлалигини эрта аниқлаш ва назоратга олиш имконини беради, шу билан даволаш сарф-ҳаражатларидан 400000 сўм тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: СТПни даволашда пародонтологик индекслар йордамида касаликни эрта аниқлаш ва даволаш амалиёти самарадорлиги асосида"Современные методы диагностики заболеваний пародонта" номли услубий тавсияномаси (Самарқанд давлат тиббиёт университети Экспертлар кенгашининг 01.05.24 й.да 76-сон билан тасдиқланган). Ушбу тавсиялар стоматологларга ўсмирлар ва ёшларда пародонт тўқимасидаги касалликларни сифатли ва эрта ташхислашнинг замонавий ёндашувлари ҳақида маълумот беради.