Хуснуддинов Низомуддин Зухриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Видеолапароскопияни қўллаш билан меъда саратонини даво тактикасини такомиллаштириш» 14.00.14 – Онкология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2795.
Илмий раҳбар: Адилходжаев Аскар Анварович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Гофур-Охунов Мирза-Али Алиёрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Лигай Руслан Ефимович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: А.С. Логинов номидаги Москва клиник илмий-амалий маркази ДБССМ (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: видеолапароскопик аралашувларни қўллаш орқали меъда саратонини даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кириш қийин соҳаларда манипуляциянинг аниқлиги ва оптиканинг кўп мартали ошириш қобилиятига сабаб бўлган 4 sa, 4d, 8, 12 лимфа тугунлари гуруҳларининг ўхшаш сафарбарлиги ҳисобига лапароскопик гастрэктомияда D2 лимфодиссекция самарадорлиги исботланган;
субтотал ва тотал тарқалган меъда саратонида даволаш тактикасини танлашда патоморфологик материалн прецизионлик олишда ва қорин микрометастазларини аниқлашда диагностик лапароскопияни бажарилиши исботланган;
лапароскопик гастрэктомиянинг реконструктив босқичида лапароскопик эзофагоеюно анастомозини қўйиш усули ишлаб чиқилган учун;
лапароскопик гастрэктомия очиқ аралашувларга қараганда прецизион амалиёт ҳисобига чегараланган майдон ва яхши қон билан таъминланган соҳада  кўп вақт талаб қилиши, шунингдек, операциядан кейин беморларда оғриқ белгиларнинг йўқолиши, психологик ҳолати ҳамда перисталтиканининг тикланиши ҳисобига беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланиши ҳамда шифохонада ётоқ кунларининг камайишига олиб келиши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Видеолапароскопияни қўллаш билан меъда саратонини даволашда мултидисциплинар ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: кириш қийин соҳаларда манипуляциянинг аниқлиги ва оптиканинг кўп мартали ошириш қобилиятига сабаб бўлган 4 sa, 4d, 8, 12 лимфа тугунлари гуруҳларининг ўхшаш сафарбарлиги ҳисобига лапароскопик гастрэктомияда D2 лимфодиссекция самарадорлигининг исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилоят филиалининг 2024 йил 8 майдаги 25-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилоят филиалининг 2024 йил 1 майдаги 35-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 июлдаги 4-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: онкология амалиётида биринчи марта, кириш қийин соҳаларда манипуляциянинг аниқлиги ва оптиканинг кўп мартали ошириш қобилиятига сабаб бўлган 4 sa, 4d, 8, 12 лимфа тугунлари гуруҳларининг ўхшаш сафарбарлиги ҳисобига лапароскопик гастрэктомияда D2 лимфодиссекция самарадорлиги сабабли давонинг радикаллиги, беморларнинг яшовчанлик кўрсаткичлари ва беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: онкология амалиётида биринчи марта, кириш қийин соҳаларда манипуляциянинг аниқлиги ва оптиканинг кўп мартали ошириш қобилиятига сабаб бўлган 4 sa, 4d, 8, 12 лимфа тугунлари гуруҳларининг ўхшаш сафарбарлиги ҳисобига лапароскопик гастрэктомияда D2 лимфодиссекция самарадорлиги сабабли давонинг радикаллиги, беморларнинг яшовчанлик кўрсаткичлари ва беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиши туфайли давлат бюджетидан сарф харажатларни 12,2%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: онкология амалиётида биринчи марта, кириш қийин соҳаларда манипуляциянинг аниқлиги ва оптиканинг кўп мартали ошириш қобилиятига сабаб бўлган 4 sa, 4d, 8, 12 лимфа тугунлари гуруҳларининг ўхшаш сафарбарлиги ҳисобига лапароскопик гастрэктомияда D2 лимфодиссекция самарадорлиги сабабли давонинг радикаллиги, беморларнинг яшовчанлик кўрсаткичлари ва беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиши натижасида давлат бюджетидан сарф харажатларни 12,2%га иқтисод қилиш ва шифохонада бўлиш вақтини 2-3 кунга қисқартириш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: субтотал ва тотал тарқалган меъда саратонида даволаш тактикасини танлашда патоморфологик материални прецизионлик олишда ва қорин микрометастазларини аниқлашда диагностик лапароскопияни бажарилиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилоят филиалининг 2024 йил 8 майдаги 25-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилоят филиалининг 2024 йил 1 майдаги 35-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 июлдаги 4-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқотда ўрганилган субтотал ва тотал тарқалган меъда саратонида даволаш тактикасини танлашда патоморфологик материални прецизионлик олишда ва қорин микрометастазларини аниқлашда диагностик лапароскопияни бажарилиши исботланганлиги сабабли беморларда эксплоратив лапаротомияларнинг олдини олиш, жарроҳлик амалиёти кўламини адекват баҳолаш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотда ўрганилган субтотал ва тотал тарқалган меъда саратонида даволаш тактикасини танлашда патоморфологик материални прецизионлик олишда ва қорин микрометастазларини аниқлашда диагностик лапароскопияни бажарилиши исботланганлиги сабабли беморларда эксплоратив лапаротомияларнинг олдини олиш, жарроҳлик амалиёти кўламини адекват баҳолаш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берганлиги сабабли давлат бюджетидан сарф харажатларни 10%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: тадқиқотда ўрганилган субтотал ва тотал тарқалган меъда саратонида даволаш тактикасини танлашда патоморфологик материални прецизионлик олишда ва қорин микрометастазларини аниқлашда диагностик лапароскопияни бажарилиши исботланганлиги сабабли беморларда эксплоратив лапаротомияларнинг олдини олиш, жарроҳлик амалиёти кўламини адекват баҳолаш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берганлиги сабабли давлат бюджетидан сарф харажатларни 10%га иқтисод қилиш ва шифохонада бўлиш вақтини 1-2 кунга қисқартириш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: лапароскопик гастрэктомиянинг реконструктив босқичида лапароскопик эзофагоеюно анастомозини қўйиш усули ишлаб чиқилганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилоят филиалининг 2024 йил 8 майдаги 25-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилоят филиалининг 2024 йил 1 майдаги 35-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 июлдаги 4-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: биринчи марта лапароскопик гастрэктомиянинг реконструктив босқичида лапароскопик эзофагоеюно анастомозини қўйиш усули ишлаб чиқилганлиги сабабли, анастомоз етишмовчилиги асоратларини камайиши, амалиётдан кейинги асоратлар сонини қисқариши сабабли беморларнинг ҳаёт сифати юқори бўлиши натижасида, эрта фаоллашувни яхшилаш ва ётоқ кунларини қисқартириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: биринчи марта лапароскопик гастрэктомиянинг реконструктив босқичида лапароскопик эзофагоеюно анастомозини қўйиш усули ишлаб чиқилганлиги сабабли, анастомоз етишмовчилиги асоратларини камайиши, амалиётдан кейинги асоратлар сонини қисқариши сабабли беморларнинг ҳаёт сифати юқори бўлиши натижасида, эрта фаоллашувни яхшилаш ва ётоқ кунларини қисқартириш имконини бериши ҳисобига иқтисодий харажатларни 1,9 мартага камайтириш имконини берган. Хулоса: биринчи марта лапароскопик гастрэктомиянинг реконструктив босқичида лапароскопик эзофагоеюно анастомозини қўйиш усули ишлаб чиқилганлиги сабабли, анастомоз етишмовчилиги асоратларини камайиши, амалиётдан кейинги асоратлар сонини қисқариши сабабли беморларнинг ҳаёт сифати юқори бўлиши натижасида иқтисодий харажатларни 1,9 мартага камайтириш, эрта фаоллашув ва ётоқ кунларини 2-3 кунга қисқартириш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: лапароскопик гастрэктомия очиқ аралашувларга қараганда прецизион амалиёт ҳисобига чегараланган майдон ва яхши қон билан таъминланган соҳада  кўп вақт талаб қилиши, шунингдек, операциядан кейин беморларда оғриқ белгиларнинг йўқолиши, психологик ҳолати ҳамда перисталтиканининг тикланиши ҳисобига беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланиши ҳамда шифохонада ётоқ кунларининг камайишига олиб келиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилоят филиалининг 2024 йил 8 майдаги 25-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилоят филиалининг 2024 йил 1 майдаги 35-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 июлдаги 4-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқотда ўрганилган лапароскопик гастрэктомия очиқ аралашувларга қараганда прецизион амалиёт ҳисобига чегараланган майдон ва яхши қон билан таъминланган соҳада  кўп вақт талаб қилиши, шунингдек, операциядан кейин беморларда оғриқ белгиларнинг йўқолиши, психологик ҳолати ҳамда перисталтиканининг тикланиши ҳисобига беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланиши ҳамда шифохонада ётоқ кунларининг камайишига олиб келган. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотда ўрганилган лапароскопик гастрэктомия очиқ аралашувларга қараганда прецизион амалиёт ҳисобига чегараланган майдон ва яхши қон билан таъминланган соҳада  кўп вақт талаб қилиши, шунингдек, операциядан кейин беморларда оғриқ белгиларнинг йўқолиши, психологик ҳолати ҳамда перисталтиканининг тикланиши ҳисобига беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланиши ҳамда шифохонада ётоқ кунларининг камайишига олиб келганлиги сабабли ҳар бир бемор учун иқтисодий харажатларни 9,5%га камайтириш имконини берган. Хулоса: тадқиқотда ўрганилган лапароскопик гастрэктомия очиқ аралашувларга қараганда прецизион амалиёт ҳисобига чегараланган майдон ва яхши қон билан таъминланган соҳада  кўп вақт талаб қилиши, шунингдек, операциядан кейин беморларда оғриқ белгиларнинг йўқолиши, психологик ҳолати ҳамда перисталтиканининг тикланиши ҳисобига беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланиши, шифохонада ётоқ кунларининг камайиши сабабли ҳар бир бемор учун иқтисодий харажатларни 9,5%га камайтириш ва шу орқали беморлар шифохонада бўлиш вақтини 1-2 кунга қисқартиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish