Мавлонов Санжар Фозиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амбулатор поликлиника жарроҳлик бeморларини ижтимоий–гигиеник хусусиятларини такомиллаштириш ва даволаш самарадорлигини баҳолаш», 14.00.07 – Гигиена, 14.00.27 – Хирургия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4160.
Илмий раҳбарлар: Маматқулов Бахром Маматқулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Улуғбек Юсуфжонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Баймаков Сайфиддин Рисбоевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: амбулатор-поликлиника жарроҳлик бўлимларининг гигиеник кўрсаткичлари ва даволаш самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амбулатор-жарроҳлик беморларнинг патологияси йўналишини таҳлил қилиш асосида оилавий поликлиникаларнинг жарроҳлик бўлимлари беморларининг саломатлик ҳолатига таъсир қилувчи омиллар хонанинг ўлчами, ҳарорати, намлик даражаси, микробилогик ифлосланиши, ёритилиши, меъёрий даражаси ва таъсирини гигиеник хусусиятлари асосланган;
амбулатор-жарроҳлик беморларнинг саломатлик ҳолати ва турмуш тарзини кўп босқичли гигиеник таҳлили асосида беморларга иш шароити, ҳарорат, кимёвий омиллар, гипокинетик ҳолати, радиация каби зарарли хавф омиллари ҳамда тиббий билим даражаси пастлигининг ижтимоий-гигиеник мезонлари асосланган;
амбулатор-жарроҳлик ёрдамини ташкил этишнинг амалдаги тизими, амбулатор-жарроҳлик қабул қилишни ташкил этиш ва сифатини илмий таҳлил қилиш, жарроҳ иштирокида тиббий кўриклар ташкил этиш, амбулатор-жарроҳлик беморларнинг диспансер назорат гуруҳи билан ишлаш тартиби исботланган;
амбулатор-жарроҳлик фаолиятининг самарадорлиги ва сифатини баҳолаш икки-позициядан-объектив янги кўрсаткичларни баҳолаш орқали ва субъектив фикрларни таҳлил қилиш амбулатор-жарроҳлик беморлари дуч келадиган асосий ҳолатлар, уларнинг тиббий ходимлар, кўрсатилаётган ёрдам сифати кўрсаткичлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Амбулатор поликлиника жарроҳлик бeморларини ижтимоий–гигиеник хусусиятларини такомиллаштириш ва даволаш самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: амбулатор-жарроҳлик беморларнинг патологияси йўналишини таҳлил қилиш асосида оилавий поликлиникаларнинг жарроҳлик бўлимлари беморларининг саломатлик ҳолатига таъсир қилувчи омиллар хонанинг ўлчами, ҳарорати, намлик даражаси, микробилогик ифлосланиши, ёритилиши, меъёрий даражаси ва таъсирини гигиеник хусусиятлари асосланганганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 29 апрелда 03/24-сон билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлаш тизимининг биринчи бўғинида амбулатор-поликлиника хирургик ёрдамни ташкил этиш йўллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар Яккасарой тумани 58-сонли оилавий поликлиникаси бўйича 13.06.2024 йилдаги 294-14-207-ДОП/2024-сон ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани 57-сонли оилавий поликлиникаси бўйича 14.06.2024 йилдаги 161-14-207-ДОП/2024-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/61-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: амбулатор-жарроҳлик беморларнинг патологияси профилини таҳлил қилиш асосида оилавий поликлиникаларнинг жарроҳлик бўлимлари беморларининг саломатлик ҳолатига таъсир қилувчи омиллар хонанинг ўлчами, намлик даражаси, ёритилганлик парметрларининг муассасанинг фаолияти ва шифокорларнинг самарали ташхислаш ва даволаш тизимига салбий таъсирининг гигиеник хусусиятларининг инобатга олган ҳолада баҳолаш тартибини ўрнини баҳолаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган ўртача 270000 сўм бюджет маблағлари амбулатор-жарроҳлик беморларнинг патологияси профилини таҳлил қилиш асосида оилавий поликлиникаларнинг жарроҳлик бўлимлари беморларининг саломатлик ҳолатига таъсир қилувчи омиллар хонанинг ўлчами, намлик, ёритилганлик даражасини пастлигини баҳолашда битта пациент кўрсатиладиган ёрдам ҳисобига уларнинг шифохонада бўлиш вақтини 2-3 кунга қисқартиш орқали иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: амбулатор-жарроҳлик беморларнинг саломатлик ҳолати ва турмуш тарзини кўп босқичли гигиеник таҳлили асосида беморларга иш шароити, ҳарорат, кимёвий омиллар, гипокинетик ҳолати, радиация каби зарарли хавф омиллари ҳамда тиббий билим даражаси пастлигининг ижтимоий-гигиеник мезонлари асосланганганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 29 апрелда 03/24-сон билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлаш тизимининг биринчи бўғинида амбулатор-поликлиника хирургик ёрдамни ташкил этиш йўллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар Яккасарой тумани 58-сонли оилавий поликлиникаси бўйича 13.06.2024 йилдаги 294-14-207-ДОП/2024-сон ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани 57-сонли оилавий поликлиникаси бўйича 14.06.2024 йилдаги 161-14-207-ДОП/2024-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/61-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: амбулатор-жарроҳлик беморларнинг саломатлик ҳолати ва турмуш тарзини кўп босқичли гигиеник таҳлили асосида беморларга иш шароити, ҳарорат, кимёвий омиллар, гипокинетик ҳолати, радиация каби зарарли хавф омиллари ҳамда тиббий билим даражаси пастлигини баҳолашнинг гигиеник мезонлариини инобатга олган ҳолда амбулатор даволаш тактикаси ўрнини асослаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 360000 сўм бюджет маблағлари амбулатор-жарроҳлик беморларнинг саломатлик ҳолати ва турмуш тарзини кўп босқичли гигиеник таҳлили асосида беморларга иш шароити, ҳарорат, кимёвий омиллар, гипокинетик ҳолати, радиация каби зарарли хавф омиллари ҳамда тиббий билим даражаси пастлигининг ижтимоий-гигиеник мезонлари асослаш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: амбулатор-жарроҳлик ёрдамини ташкил этишнинг амалдаги тизими, амбулатор-жарроҳлик қабул қилишни ташкил этиш ва сифатини илмий таҳлил қилиш, жарроҳ иштирокида тиббий кўриклар ташкил этиш, амбулатор-жарроҳлик беморларнинг диспансер назорат гуруҳи билан ишлаш тартиби исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 29 апрелда 03/24-сон билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлаш тизимининг биринчи бўғинида амбулатор-поликлиника хирургик ёрдамни ташкил этиш йўллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар Яккасарой тумани 58-сонли оилавий поликлиникаси бўйича 13.06.2024 йилдаги 294-14-207-ДОП/2024-сон ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани 57-сонли оилавий поликлиникаси бўйича 14.06.2024 йилдаги 161-14-207-ДОП/2024-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/61-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тиббиётнинг бирламчи тизимида амбулатор-жарроҳлик ёрдамини ташкил қилишнинг амалдаги тизими бирламчи бўғинда жарроҳлик касалликларини қабул қилиш сифатини ошириш, жарроҳ иштирокида тиббий кўриклар ташкил этиш, амбулатор-жарроҳлик беморларнинг диспансер назорат гуруҳи билан ишлаш тартиби янги тизими пациентларда амалга ошириладиган жаррохлик амалиётини камайтириш ва унинг натижасида юзага келадиган касаллик варақаларига сарфланадиган харажатларни камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 360000 сўм бюджет маблағлари амбулатор-жарроҳлик ёрдамини ташкил этишнинг амалдаги тизими, амбулатор-жарроҳлик қабул қилишни ташкил этиш ва сифатини илмий таҳлил қилиш, жарроҳ иштирокида тиббий кўриклар ташкил этиш, амбулатор-жарроҳлик беморларнинг диспансер назорат гуруҳи билан ишлаш тартиби самара ташкиллаштириш беморларни жаррохлик амалиётини камайтириш ва шошилинч тиббиёт марказлари юбориладиган беморлар камайтириш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: амбулатор-жарроҳлик фаолиятининг самарадорлиги ва сифатини баҳолаш икки-позициядан-объектив янги кўрсаткичларни баҳолаш орқали ва субъектив фикрларни таҳлил қилиш амбулатор-жарроҳлик беморлари дуч келадиган асосий ҳолатлар, уларнинг тиббий ходимлар, кўрсатилаётган ёрдам сифати кўрсаткичларини исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 29 апрелда 03/24-сон билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлаш тизимининг биринчи бўғинида амбулатор-поликлиника хирургик ёрдамни ташкил этиш йўллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар Яккасарой тумани 58-сонли оилавий поликлиникаси бўйича 13.06.2024 йилдаги 294-14-207-ДОП/2024-сон ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани 57-сонли оилавий поликлиникаси бўйича 14.06.2024 йилдаги 161-14-207-ДОП/2024-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/61-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: амбулатор-жарроҳлик фаолиятининг самарадорлиги ва сифатини баҳолаш икки-позициядан-объектив янги кўрсаткичларни баҳолаш орқали ва субъектив фикрларни таҳлил қилиш амбулатор-жарроҳлик беморлари дуч келадиган асосий муаммолар, уларнинг тиббий ходимлар, кўрсатилаётган ёрдам сифати фикрлари таҳлил қилиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 179950 сўм бюджет маблағлари амбулатор-жарроҳлик фаолиятининг самарадорлиги ва сифатини баҳолаш икки-позициядан-объектив янги кўрсаткичларни баҳолаш орқали ва субъектив фикрларни таҳлил қилиш амбулатор-жарроҳлик беморлари дуч келадиган асосий муаммолар, уларнинг тиббий ходимлар, кўрсатилаётган ёрдам сифатини ошириш орқали даволаш сифатини ошириш натижасида комплекс реабилитация қилиш учун ишлаб чиқилган даволаш-реабилитация мезони амалиётга кенг тадбиқ қилиш натижасида иқтисод қилинади.