Примов Азамат Искандаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асари лексикаси”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/Fil121.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Дадабоев Ҳамидулла Арипович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03.
Расмий оппонентлар: Кўчимов Шуҳрат Норқизилович, филология фанлари доктори, профессор; Абдушукуров Бахтиёр Бўронович, филология фанлари доктори, профессор;  Ҳусанов Нишонбой Абдусатторович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шарафуддин Али Яздий қаламига мансуб “Зафарнома” асарининг Муҳаммад Али ибн Дарвеш Али ал-Бухорий томонидан эски ўзбек адабий тилига қилинган таржимаси лексикасини мавзу гуруҳлари бўйича таснифлаш, тавсифлаш ва лисоний бирликларнинг генеологик, лексик-семантик, функсионал-стилистик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эски ўзбек адабий тилининг ХВИ асрдаги фонетик, лексик, грамматик ҳолатларини, шунингдек, луғавий бирликларнинг тарихий ва семантик тараққиётини аниқлашда “Зафарнома” асарининг эски ўзбек адабий тилига қилинган таржимасидаги луғат таркибига хос тарихий сўзларнинг муҳим ўрни ижтимоий-сиёсий, ҳарбий, маиший ва диний лексикага оид мавзу гуруҳлари асосида баҳоланиб, сўзлардаги маъно кенгайиши, маъно торайиши сингари семантик жараёнлар асосланган;
“Зафарнома” асари таржимасидаги нафт, раъдандáз, маърака, илγар, илгари, табақ, дастурхáн,  кафš, пир, ҳáфиз, жибä, беркитмақ, салмақ, мубáракбáд каби лексик бирликларнинг лексикографик манбаларда ифодаланмаган фонетик, луғавий, грамматик ҳосил бўлишига доир тарихий-этимологик хусусиятлари, уларнинг семантик тараққиёти асосида юзага келган маъно қирралари келгусида яратиладиган луғатларда акс этиши зарурлиги тилшунослик нуқтайи назаридан исботланган;
“Зафарнома” асари таржимаси тилининг характерли жиҳатлари, хусусан, унинг қадимги туркий ҳамда эски туркий тил билан узвий боғлиқлиги язи, čол, олка, қиšлақ, балčиқ,  туγ, оқ, уруš, қилиč, орта, улуγ, оγруқ, юртčи, баšламиš, тиркаš, юрт, зуҳд, бутхáна, хáнаҳáҳ, атаšкада, ийдгáҳ, масжид, šайхулислáм, мажус, габр, калисá, табар каби сўзлар асосида далилланган;
    асар лексикасидан ўрин олган сўзлар ўша даврда яратилган бошқа ёзма манбалар, айрим ўринларда ҳозирги ўзбек адабий тили ва халқ шеваларида айнан ёки маъно кенгайиши ва торайиши асосида акс этгани хум, маърака, санаč, фота, кафš, дастурхáн, балта, тасаддуқ, тартмақ, салмақ, қопармақ каби ўнлаб сўзлар асосида асосланган;
“Зафарнома” асари таржимаси луғат фондида қўлланган čапқун қȉлмақ,  жер бȉлäн тенг қȉлмақ; уруšмақ, уруš салмақ; жетȉšмақ, келмақ; урмақ, тȉкмақ; жазуқ, гунаҳ; аъдá, дуšман; ажš, иšрат, танаъум; адл, дад; саčқȉ, инаят; азимат, šавкат;  пеšкаš, туҳфа, саврȉн, бöлäк каби синонимлар; салáматлȉк ¬¬–¬¬ хасталȉқ, қȉšлȉқ – язлȉқ, šáдмáнлȉк – γам, нек – бад, жűрмақ – қарáр тапмақ, кöčмақ – туšмақ каби  антонимлар; бöлäк, баγ, сал, ажақ,  кеč, тил, бурун, пáра сингари омонимларнинг таҳлили асосида асар сўз бойлигининг лексик-семантик хусусиятлари, шунингдек, ўхшатиш, метафора, эвфемизм, такрор каби тасвирий воситаларнинг қўлланиш доирасига хос функсионал-стилистик хусусиятлар очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Зафарнома” лексикасини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
эски ўзбек адабий тилининг ХВИ асрдаги фонетик, лексик, грамматик ҳолатларини, шунингдек, луғавий бирликларнинг тарихий ва семантик тараққиётини аниқлашда “Зафарнома” асарининг эски ўзбек адабий тилига қилинган таржимасидаги луғат таркибига хос тарихий сўзларнинг муҳим ўрни ижтимоий-сиёсий, ҳарбий, маиший ва диний лексикага оид мавзу гуруҳлари асосида баҳоланиб, сўзлардаги маъно кенгайиши, маъно торайиши сингари семантик жараёнлар асослангани билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-Г002-рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021-йил 10-ноябрдаги 339/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилидаги айрим лексемаларнинг луғавий-маъновий ва этимологик хусусиятлари очиб берилган;
“Зафарнома” асари таржимасидаги нафт, раъдандáз, маърака, илγар, илгари, табақ, дастурхáн,  кафš, пир, ҳáфиз, жибä, беркитмақ, салмақ, мубáракбáд каби лексик бирликларнинг лексикографик манбаларда ифодаланмаган фонетик, луғавий, грамматик ҳосил бўлишига доир тарихий-этимологик хусусиятлари, уларнинг семантик тараққиёти асосида юзага келган маъно қирралари келгусида яратиладиган луғатларда акс этиши зарурлиги тилшунослик нуқтайи назаридан исботланганга оид янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 26-январдаги 35/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилидаги айрим лексемаларнинг луғавий-маъновий ва этимологик хусусиятларини очиб беришга эришилган;
“Зафарнома” асари таржимаси тилининг характерли жиҳатлари, хусусан, унинг қадимги туркий ҳамда эски туркий тил билан узвий боғлиқлиги язи, čол, олка, қиšлақ, балčиқ,  туγ, оқ, уруš, қилиč, орта, улуγ, оγруқ, юртčи, баšламиš, тиркаš, юрт, зуҳд, бутхáна, хáнаҳáҳ, атаšкада, ийдгáҳ, масжид, šайхулислáм, мажус, габр, калисá, табар каби сўзлар асосида далиллангани, асар лексикасидан ўрин олган сўзлар ўша даврда яратилган бошқа ёзма манбалар, айрим ўринларда ҳозирги ўзбек адабий тили ва халқ шеваларида айнан ёки маъно кенгайиши ва торайиши асосида акс этгани хум, маърака, санаč, фота, кафš, дастурхáн, балта, тасаддуқ, тартмақ, салмақ, қопармақ каби ўнлаб сўзлар асосида асослангани билан боғлиқ хулосалардан Хоразм Маъмун академиясида 2017-йилда Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 17-мартдаги 49-баёни юзасидан хўжалик шартномаси асосида амалга оширилган “Огаҳий томонидан форс тилидан ўзбек тилига таржима қилинган “Ахлоқи муҳсиний” асарини табдил қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш” мавзусидаги лойиҳада кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясининг 2022-йил 10-мартдаги 54/1-22-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари “Ахлоқи муҳсиний”га илова қилинган луғатни тузиш, асар матнида учрайдиган сўзларни тўғри табдил қилиш, изоҳлашда амалий ёрдам вазифасини ўтаган;
“Зафарнома” асари таржимаси луғат фондида қўлланган čапқун қȉлмақ,  жер бȉлäн тенг қȉлмақ; уруšмақ, уруš салмақ; жетȉšмақ, келмақ; урмақ, тȉкмақ; жазуқ, гунаҳ; аъдá, дуšман; ажš, иšрат, танаъум; адл, дад; саčқȉ, инаят; азимат, šавкат;  пеšкаš, туҳфа, саврȉн, бöлäк каби синонимлар; салáматлȉк ¬¬–¬¬ хасталȉқ, қȉšлȉқ – язлȉқ, šáдмáнлȉк – γам, нек – бад, жűрмақ – қарáр тапмақ, кöčмақ – туšмақ каби  антонимлар; бöлäк, баγ, сал, ажақ,  кеč, тил, бурун, пáра сингари омонимларнинг таҳлили асосида асар сўз бойлигининг лексик-семантик хусусиятлари, шунингдек, ўхшатиш, метафора, эвфемизм, такрор каби тасвирий воситаларнинг қўлланиш доирасига хос функсионал-стилистик хусусиятлар очиб берилганига оид хулосалардан Хоразм телерадиокомпаниясининг “Мунаввар кун”, “Хоразмнома”, “Тилимизни ўрганамиз”, “Сиз нима дейсиз?” кўрсатувларида “Зафарнома” асарида қўлланган сўзларнинг маънолари билан боғлиқ хулосалардан фойдаланилган (Хоразм телерадиокомпаниясининг 2023-йилнинг 5-декабридаги 803-сон, 2023-йилнинг 5-декабридаги 804-сон, 2023-йилнинг 5-декабридаги 805-сон маълумот¬номалари). Натижада адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурларда ўзбек тилининг нуфузи, ривожланиш жараёнлари, “Зафарнома” лексикасидан олинган мисоллар орқали эски ўзбек тилининг ички хусусиятларини кенг оммага йетказиш билан тадқиқот манбасининг лисоний жиҳатдан аҳамияти кўрсатиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish