Абдуллаев Бархаётжон Бўриевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ёшлари сиёсий маданиятида қадриятлар тизимининг ўзгариш жараёни”, 23.00.03-сиёсий маданият ва мафкура.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ss105
Илмий раҳбар: Эргашев Ибадулла, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Жўраев Рўзимат Тўхтасинович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Ғойибназаров Шуҳрат Ғойибназарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд Давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Ўзбекистон ёшлари сиёсий маданиятида қадриятлар тизими ўзгариши жараёнига таъсир кўрсатувчи анъанавий ва замонавий омиллар.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сивилизациявий фарқлар натижасида юзага келаётган қадриятлар тизимидаги динамик ва статик ўзгаришларнинг сиёсий маданиятга таъсирини сиёсий аксиологик ёндашув асосида таҳлил қилиш маданиятлар тараққиётидаги уйғунлик ҳамда интеграцион жараёнларга мос эканлиги илмий-назарий асосланган;
глобал ахборотлашган жамият, бозор иқтисодиёти шароити ва демократик ислоҳотларни жадаллаштириш жараёнида ёшлар сиёсий маданиятига таъсир кўрсатадиган ижобий (фикр эркинлиги, сўз эркинлиги, сиёсий фаоллик муҳитининг яратилганлиги ва ш.к.) ва салбий (патернализм, конформизм, гедонизм, нигилизм) омиллар таҳлили қадриятий хавфсизликни таъминлаш стратегияларини ишлаб чиқиш модели сифатида даллиланган;
ёшлар сиёсий маданиятида қадриятларни мустаҳкамлашнинг ижтимоий, ғоявий ва мафкуравий воситалари сифатида давлатнинг ёшларга оид сиёсати, ижтимоий ҳимоя, маънавий тарбия, таълим тизими ҳамда ёшларни сиёсий жараёнларга жалб этиш сиёсий қадриятлар тизимидаги ўзгаришлар барқарорлигини сақлаш механизми эканлиги далилланган;
миллий қадриятларимизнинг жамиятда соғлом сиёсий маданиятни шакллантиришдаги аҳамиятини инобатга олган ҳолда маънавий-мафкуравий тарғибот жараёнида сиёсий қадриятларни декодлаштиришнинг семантик мослаштириш, визуаллаштириш, интерфаол дискурс, референт моделларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ва самарали эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий етилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим етилган:
сивилизациявий фарқлар натижасида юзага келаётган қадриятлар тизимидаги динамик ва статик ўзгаришларнинг сиёсий маданиятга таъсирини сиёсий аксиологик ёндашув асосида таҳлил қилиш маданиятлар тараққиётидаги уйғунлик ҳамда интеграцион жараёнларга мос эканлиги доир хулосалардан Республика Маънавийат ва маърифат марказининг 2022-йилда ўтказилган тарғибот фаолийатида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5040-сонли қарорининг 2-банди асосида мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларнинг асосий йўналишлари бўйича давлат органлари, нодавлат ташкилотлар ва ишчи (експерт) гуруҳларининг бу борадаги фаолийатини мувофиқлаштириш, миллий манфаатларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғойалар ва маънавий таҳдидларнинг моҳийатини ва аҳолининг турли қатламларига таъсирини ўрганиб бориш билан боғлиқ фаолийат йўналиши доирасида таклиф ва тавсийалар ишлаб чиқишда диссертацийа материалларидан фойдаланилган. Жумладан, Республика Маънавийат ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғойа ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 14-банди “Ижтимоий-маънавий ва мафкуравий жараёнларни тадқиқ қилиш технологийалари бўйича хориж тажрибасини ўрганиш”да диссертацийа материалларидан фойдаланилган. (Республика Маънавийат ва маърифат марказининг 2023-йил 25-июлдаги №245-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацийада илгари сурилган илмий хулосалар, таклиф ва тавсийалар “Маърифатли жамийат” консепсийаси асосида ётган маърифатли шахсга хос сиёсий қадрийатлар тизими ўзгариши жараёнини баҳолашнинг илмий асосланган индикаторлари ва кўрсаткичларини таҳлил қилишга хизмат қилган;
глобал ахборотлашган жамият, бозор иқтисодиёти шароити ва демократик ислоҳотларни жадаллаштириш жараёнида ёшлар сиёсий маданиятига таъсир кўрсатадиган ижобий (фикр эркинлиги, сўз эркинлиги, сиёсий фаоллик муҳитининг яратилганлиги ва ш.к.) ва салбий (патернализм, конформизм, гедонизм, нигилизм) омиллар таҳлили қадриятий хавфсизликни таъминлаш стратегияларини ишлаб чиқиш модели эканлигига оид янгиликдан Ўзбекистон Ёшлар ишлари Агентлигининг фаолийатининг асосий йўналишларидан бири бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар буюртмалари асосида ёшлар муаммоларини ўрганишга қаратилган фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотларни амалга оширишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар ишлари Агентлигининг 2023-йил 5-июлдаги № 4-13-18-520- сонли маълумотномаси). Натижада диссертацийада келтирилган таклиф ва хулосалар тарғибот ишлари давомида мамлакатимиз ёшларининг сиёсий маданийатининг ўсишига хизмат қилган;
ёшлар сиёсий маданиятида қадриятларни мустаҳкамлашнинг ижтимоий, ғоявий ва мафкуравий воситалари сифатида давлатнинг ёшларга оид сиёсати, ижтимоий ҳимоя, маънавий тарбия, таълим тизими ҳамда ёшларни сиёсий жараёнларга жалб этиш сиёсий қадриятлар тизимидаги ўзгаришлар барқарорлигини сақлаш механизми эканлигига доир хулосалардан “Ўзбекистон — 2030” стратегийасининг ҳар бир инсонга ўз салоҳийатини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар йаратиш йўналиши бўйича 2023-йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасининг 33-мақсадида назарда тутилган Ёшлар ўртасида ИТ соҳасини йанада оммалаштириш ҳамда соҳада хизматлар експортини ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар ишлари Агентлигининг 2023-йил 5-июлдаги №4-13-18-520-сонли маълумотномаси). Натижада, “Йанги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида ёшлар фестиваллари ва форумларини ўтказишда сиёсий қадрийатларни декодлаштириш технологийалари воситасида юқори самарадорликка еришилган.
миллий қадриятларимизнинг жамиятда соғлом сиёсий маданиятни шакллантиришдаги аҳамиятини инобатга олган ҳолда маънавий-мафкуравий тарғибот жараёнида сиёсий қадриятларни декодлаштиришнинг семантик мослаштириш, визуаллаштириш, интерфаол дискурс, референт моделларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ва самарали эканлигига доир хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партийасининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган сайловолди Дастурида келтирилган 6.1. “Миллий маданийат ҳамда маънавийатни ривожлантириш, миллий урф-одат, анъана ва қадрийатларни сақлаш ва бойитиш соҳасидаги вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партийасининг 2023-йил 3-июлдаги 02/02-38-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур хулосалар партийанинг ёшлар қаноти фаолийатини ривожлантириш, миллий аксиосферасини таҳлил қилиб бориш ва самарали ёндашувларни ишлаб чиқишга ҳисса қўшган.