Мамараимов Ғайрат Фарҳодовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Сижжак кони рудаларидан ванадий ажратиб олиш технологиясини тадқиқ қилиш», 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4199.
Илмий раҳбар: Хасанов Абдирашид Салиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: О Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.Т.06.01.
Расмий оппонентлар: Шарафутдинов Улуғбек Зиятович, техника фанлари доктори, профессор, Маткаримов Сохибжон Турдалиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Минерал ресурслар институти” давлат муассасаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сижжак кони рудаларини илмий ўрганиш ва ундан ванадий ажратиб олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сижжак кони ванадий рудаларининг натрийли боғловчилар билан биргаликда кўмачлаш орқали ванадийни сувда ва эритмаларда яхши эрувчан формага ўтиши аниқланган;
ванадийли кўмачланган куйиндининг сувли ва паст консентрацияли сулфат кислотали танлаб эритишнинг оптимал параметрлари ишлаб чиқилган ва Қ:С=1:3 нисбатда, 45°C ҳароратда 2 соат вақт оралиғида ванадийнинг эриш даражасини 92% гача ошириш мумкинлиги асосланган;
сулфатли ванадийли эритмалардан ванадийни аммоний ванадат шаклида чўктиришнинг оптимал параметрлари ишлаб чиқилган ва аммоний ванадатни тоблаш орқали 92% тозаликдаги В2О5 ажратиб олишнинг такомиллаштирилган усули саноат синовларини ўтказиш орқали мақбул параметрлари аниқланган;
илк бор Сижжак кони рудаларидан пирометаллургик ва гидрометаллургик технологиялар комбинациясини қўллаган ҳолда ванадий беш оксиди ва феррованадий қотишмасини ажратиб олишнинг технологик схемаси илмий асосланган ва ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сижжак кони рудаларидан ванадийни ажратиб олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий амалий натижалар асосида:
Сижжак кони ванадийли рудаларини қайта ишлаш технологик схемаси «Олмалиқ КМК» АЖ Марказий таъмирлаш механик заводи шароитида амалиётга жорий этилган («ОКМК» АЖнинг 2023 йил 19 декабрдаги 12-23/01-2079-сонли маълумотномаси). Бунда рудаларни дастклабки куйдириш билан боғловчи сифатида натрий карбонат қўшиб 700°C ҳароратда 4 соат мобайнида куйдиришнинг оптимал параметрлари ишлаб чиқилган ва жараён натижасида куйиндининг чиқишини 86,9% га етказиш имконини берган;
куйдириш натижасида ҳосил бўлган кўмачнинг паст консентрацияли танлаб эритиш оптимал кўрсаткичлари ОКМК АЖ МТМЗ шароитида  амалиётда жорий этилган («ОКМК» АЖнинг 2023 йил 19 декабрдаги 12-23/01-2079-сонли маълумотномаси). Натижада, муқобил шароитлар сифатида кучсиз кислотали муҳитда сулфат кислотанинг 55 г/л консентрациясида, Қ:С=1:3 нисбатда, 45°C ҳароратда 2 соатда танлаб эритиш амалга оширилганда ванадийнинг эриш даражасини 92% гача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish