Бабаев Мирдодожон Шарофжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Оксидланган ва аралаш рудалардан мис ва нодир металларни ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 04.00.14 – Фойдали қазилмаларни бойитиш (техника фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4408.
Илмий раҳбар: Вохидов Бахриддин Рахмидинович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.Т.06.01.
Расмий оппонентлар: Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор; Холиқулов Дониёр Бахтиёрович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Минерал ресурслар институти” давлат муассасаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қолмаққир конининг аралаш балансдан ташқари рудаларидан мис ва қимматбаҳо металларни ажратиб олишнинг комплекс технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор аралаш мис рудаларидан нодир металларни бойитма фазасига марказдан қочма саралаш усули билан қимматбаҳо металларнинг ўтиши орқали бойитишнинг комбинациялашган технологияси ишлаб чиқилган бўлиб, сорбсион танлаб эритиш орқали олтин, кумуш ва мисни ажратиб олиш ва бойитиш чиқиндиларидан мисни сулфат кислотали танлаб эритишнинг мақбул параметрлари аниқланган;
аралаш мис рудаларини марказдан қочма куч таъсирида бойитишнинг 1-босқичида 90Г юкламасида олтиннинг асосий миқдорини бойитмага ўтишини таъминлаш учун сув сарфи 2 л/дақ ва олтиннинг ажралиши 77,95% эришишнинг мақбул кўрсаткичлари аниқланган, шунингдек, марказдан қочма бойитишнинг 2-босқичида таркибида 67,3 г/т кумуш бўлган бойитма олиш ва бунда кумушнинг ажралиш даражаси 69,95% га эришиш учун 120Г айланма юклама ва 5 л/мин сув сарфи параметрлари аниқланган;
натрий сианиднинг консентрацияси 1,5 г/л гача ва жараён давомийлиги 18 соатгача бўлган сорбсия жараёнининг оптимал параметрлари аниқланган ва олтинни кўмир билан ажратиб олиш 76,45% дан 88,27% гача ошириш ва кумушни 73,27% дан 85,87% гача ошириш исботланган;
аралаш рудалар бойитиш чиқиндиларидан мисни танлаб эритишнинг мақбул параметрлари (бунда сулфат кислота консентрацияси 130 г/л, ҳарорат 50℃, Қ:С=1:4, аралаштириш тезлиги 150 ай/дақиқани ташкил этган) аниқланган;
аралаш рудалардан мис ва нодир металларни комплекс ажратиб олишнинг технологик схемаси ҳамда аппаратлар занжири схемасини ишлаб чиқиш билан барча жараёнларнинг мақбул параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аралаш рудалардан мис ва қимматбаҳо металларни олишнинг комплекс технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қолмаққир конининг балансдан ташқари мис рудаларидан мис ва нодир металларни комплекс ажратиб олишнинг технологик схемаси “ОКМК” АЖ 1-МБФда амалиётга жорий этилган (“ОКМК” АЖнинг 2024 йил 19 сентябрдаги 09-24/01-01285-сонли маълумотномаси).  Натижада, аралаш мис рудаларини икки босқичли Кнелсонда бойитишнинг мақбул параметрлари ишлаб чиқилган ва 78% гача олтин ажратиб олиш даражасига эришиш имконини берган;
аралаш рудалардан мис ва нодир металларни қазиб олишнинг комплекс технологияси “ОКМК” АЖ 1-МБФда шароитида жорий этилган (“ОКМК” АЖнинг 2024 йил 19 сентябрдаги 09-24/01-01285-сонли маълумотномаси). Технологияни қўллаш натижасида мисни ажратиб олиш даражасини 85,4% дан юқорига ошириш имконини берган;
аралаш мис рудаларидан марказдан қочма концентраторларда олинган нодир металларнинг бойитмаларини сорбсион танлаб эритиш технологияси “ОКМК” АЖ МЕЗда (ИТҚваРТМ лабораторияси) шароитида жорий этилди (“ОКМК” АЖнинг 2024 йил 19 сентябрдаги 09-24/01-01285-сонли маълумотномаси). Бойитмаларни сорбсион танлаб эритиш натижасида нодир металларни, хусусан, олтин ва кумушни комплекс ажратиб олишни 86% дан юқорига ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish