Абдурахимова Нодира Хаятулла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қовун чиқиндилари асосида товарлар олиш ва улардан халқ табобатида фойдаланиш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/К854.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Эргашева Наргиза Обиджоновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.К/Т.60.05.
Расмий оппонентлар: Аҳмадалиев Маҳаммаджон, техника фанлари доктори, профессор; Холбоев Юсуфжон Ҳакимович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қовун уруғи ва пўсти асосида озиқ-овқат қўшилмаси яратиш, уларнинг кимёвий таркиби ва хусусиятларини аниқлаш ҳамда кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича янги товар кодлари ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қовун уруғи ва пўстлоғи таркибидаги макро- ва микроелементлар, сувда эрувчан C, Б1, Б2, Б6, Б9 ва Б12 витаминлари ҳамда рутин, кверсетин, галл кислотаси ва кофеин миқдори замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида аниқланган;
ин витро шароитида қовун уруғининг антиоксиданлик фаоллиги гликлазидга нисбатан 5,3 марта, кверсетинга нисбатан 1,2 марта юқори эканлиги, шунингдек, пўстининг антиоксидантлик фаоллиги мос равишда 4,5 ва 1,8 марта юқори эканлиги исботланган;
ин витро шароитида “Айритош” озиқ-овқат қўшилмасининг антиоксидант фаоллиги гликлазидга нисбатан 6,4 марта, кверсетинга нисбатан 1,3 марта юқори эканлигини аниқланган;
ин витро шароитида “Айритош” озиқ-овқат қўшилмасининг антирадикал фаоллиги аниқланганда, ушбу фаоллик эталонга нисбатан 2,2 марта юқори эканлиги исботланган.
“Айритош” озиқ-овқат қўшилмаси учун кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича янги халқаро товар код рақамлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қовун уруғи ва пўстлоғи ҳамда доривор ўсимликлари асосида буйрак тош касаллигини даволаш хусусиятига эга бўлган табиий озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқиш, кимёвий таркибини аниқлаш ва синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Айритош” озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Согʻлиқни сақлаш вазирлигидан рухсатнома олинган (№001397, 2022 й., Ўзбекистон Республикаси Миллий Сертификатлаш тизимининг 2021 йилдаги мувофиқлик сертификати). Натижада, қовун уруғи ва пўстлоғи ҳамда доривор ўсимликлар асосида табиий биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш имконини берган;
“Айритош” озиқ-овқат қўшилмасига ТИФ ТН бўйича“қовун пўстлоғи, уруғи ва айрим доривор ўсимликлар асосида тайёрланган, таркибида А, Б, C витаминлари, рутин, дигидрокверцетин, сенерозид, салидрозид флавоноидлари, фойдали аминокислоталар, мойлар ва уларнинг ёғ кислоталарини сақлаган табиий озиқ-овқат қўшилмалари, дори воситаси эмас” учун – 1212 30 150 3 код рақами божхона амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2024 йил 18 октябрдаги 17/05-24-0001-сон маълумотномаси). Натижада, қовун уруғи ва пўстлоғи асосида ишлаб чиқилган табиий озиқ-овқат қўшилмаларини кимёвий таркиби бўйича синфлаш имконини берган.