Бахриддинов Нодирбек Замирдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналарида инновацион фаолиятни молиявий рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3247.
Илмий раҳбар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Маликов Тоҳир Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпулатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Саноат корхоналарида инновацион фаолиятни молиявий рағбатлантириш механизмини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
саноат корхоналарида фойда солиғини тўлагунга қадар фойданинг 10 фоизгача миқдоридаги мажбурий ажратмаларини илмий фаолият натижалари билан қўллаб-қувватлашга қаратилган С2Б (сcиенcе то бусинесс) платформасини яратишга йўналтириш таклиф этилган;
саноат корхоналарида инновацион фаолиятни молиявий рағбатлантириш мақсадида корхонанинг соф фойдасидан 15 фоиз ажратиш орқали венчур студия ёки венчур-билдер (Вентуре Буилдер) ларни ташкил этиш таклиф этилган;
инновацион фаолиятни молиявий рағбатлантириш мақсадида юридик шахслар томонидан давлат бюджетига туланадиган фойда солиғидан 2 фоизни мажбурий ажратма шаклида “Инновацияни қўллаб-қўвватлаш жамғармаси”га ажратиш таклиф этилган;
янги инновацион технологияларни олиб кирган саноат корхоналарни рағбатлантириш мақсадида 1 йил муддатга фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чиқариш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат корхоналарининг инновацион фаолиятини молиявий рағбатлантириш механизмини такомиллаштиришга ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саноат корхоналарида фойда солиғини тўлагунга қадар фойданинг 10 фоизгача миқдоридаги мажбурий ажратмаларини илмий фаолият натижалари билан қўллаб-қувватлашга қаратилган С2Б (сcиенcе то бусинесс) платформасини яратишга йўналтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2022 йил 6 июлдаги ПФ-165-сон “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 21-июндаги №11/03-30-7255-сонли маълумотномаси). Натижада, «Тармоқ-ҳудуд-илмий/олий таълим ташкилот» циклик жараёнида инновацион ташкилотларни илмий фаолият натижалари билан қўллаб-қувватлашга қаратилган платформа ишлаб чиқилган ҳамда ресурс сафарбарлигининг узлюксиз занжирини яратиш орқали илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграсиясини мустаҳкамлаш 2023 йилда 29 фоизга ошишига эришилган;
саноат корхоналарида инновацион фаолиятни молиявий рағбатлантириш мақсадида корхонанинг соф фойдасидан 15 фоиз ажратиш орқали венчур студия ёки венчур-билдер (Вентуре Буилдер) ларни ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2022 йил 6 июлдаги ПФ-165-сон “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 21-июндаги №11/03-30-7255-сонли маълумотномаси). Натижада, республикага бир йилда 1 млрд. АҚШ долларлик инвестицион сармоянинг кириб келишига, “тубдан янгиловчи” инновацияларга асосланган кичик ва ўрта бизнес компаниялари ва стартаплар сонини кўпайтирилишига эришилган;
инновацион фаолиятни молиявий рағбатлантириш мақсадида юридик шахслар томонидан давлат бюджетига туланадиган фойда солиғидан 2 фоизни мажбурий ажратма шаклида “Инновацияни қўллаб-қўвватлаш жамғармаси”га ажратиш таклифи Республикаси Президентининг  2022 йил 6 июлдаги ПФ-165-сон “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 21-июндаги №11/03-30-7255-сонли маълумотномаси). Натижада, миллий иқтисодиётга инновацион маҳсулотлар ва ечимлари ишлаб чиқиб, жорий қилишнинг замонавий “занжири” ва ягона тизим яратиш орқали мамлакатда инновациялар ва технологиялар соҳасининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, манфаатдорлик ва рақобат муҳити яратган ҳолда хорижий инвестициялар ва техник-кўмак грантлари, шунингдек, венчур ташкилотлари ҳамда тегишли молия бозорларининг турли воситалари орқали молиялаштириш ҳажмини 28 фоизга оширишга эришилган;
янги инновацион технологияларни олиб кирган саноат корхоналарни рағбатлантириш мақсадида 1 йил муддатга фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чиқариш таклифи Республикаси Президентининг  2022 йил 6 июлдаги ПФ-165-сон “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 21-июндаги №11/03-30-7255-сонли маълумотномаси). Натижада, саноат корхоналарнинг фойда солиғ тўлови камайтириш ҳисобидан янги рақобарбардош ва юқори технологияли маҳсулотларнинг арзонлаштирилган ва ҳаммабоп катта ҳажмли ишлаб чиқарилишини ташкил этиш 2 мартага, маҳаллийлаштириш ҳамда самарадор инновациялар орқали капитал яратиш ҳажми 17 фоизга ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish