Юсупова Феруза Махкамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Вўлажак рус тили ўқитувчиларида маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик асосларини такомиллаштириш (рус тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2916.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ходжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар:  Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мардонов Шукурулла Қўлдашевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак рус тили ўқитувчиларининг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш муаммосининг психологик-педагогик хусусиятлари таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимларини маданиятлараро компетенсияни ўрганиш айланма доираси ҳамда маданият ассимилятори тренинги воситасида лингвистик жиҳатдан далиллаш асосида аниқлаштирилган;
маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш технологияси коммуникатив компетентликни ривожлантиришга мос келувчи методлар тизимини талабаларнинг маданий шаклланганлик даражасини этноцентрик босқичдан этнорелятивистик босқичга уларнинг индивидуал таълим траекториясини инобатга олган ҳолда йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак рус тили ўқитувчиларининг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантиришнинг функсионал модели педагогик жараён алгоритмини талабаларнинг когнитив, аффектив ва прагматик-коммуникатив субкомпетенсияларини эпистемиологик ва информацион тил функсиялари кесимида маданиятлараро тафовутларни интеграциялашга мувофиқ мослаш асосида такомиллаштирилган;
маданиятлараро мулоқотни ўқитишнинг методик-дидактик тизими маданиятлараро компетенсияни ривожлантириш жараёнига тизимли, яхлит, контекстуал, компетенсиявий ва шахсий фаолият ёндашувларини таълим амалиётига татбиқ этишнинг амалий механизмларини витаген таълимга қўйилаётган эргономик талабларга мувофиқ тизимли йўлга қўйиш асосида такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак рус тили ўқитувчиларида маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш муаммосининг психологик-педагогик хусусиятлари таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимларини маданиятлараро компетенсияни ўрганиш айланма доираси ҳамда маданият ассимилятори тренинги воситасида лингвистик жиҳатдан асослашга оид таклиф ва тавсиялардан Термиз давлат университетида Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида 2021-2022 йиллар давомида амалга оширилган 574099-ЭПП-1-2016-1-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СП рақамли “Олий таълим соҳасида потенсиални ривожлантириш йўналишидаги  ПАWЕР- ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2024 йил 22-январдаги 02/12-208-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантиришда таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимлари такомиллаштирилган;
редагогик жараён алгоритмини талабаларнинг когнитив, аффектив ва прагматик-коммуникатив субкомпетенсияларини эпистемиологик ва информацион тил функсиялари кесимида маданиятлараро тафовутларни интеграциялашга мувофиқ мослаш асосида такомиллаштирилган бўлажак рус тили ўқитувчиларининг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантиришнинг функсионал модели бўйича таклифлардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали  диссертацияс натижаларидан институтда 2012-2014 йилларда бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023 йил 16-октябрдаги 504-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг прагматик-коммуникатив субкомпетенсияларини эпистемиологик ва информацион тил функсиялари кесимида маданиятлараро тафовутларни интеграциялашга эришилган;
маданиятлараро компетенсияни ривожлантириш жараёнига тизимли, яхлит, контекстуал, компетенсиявий ва шахсий фаолият ёндашувларини таълим амалиётига татбиқ этишнинг амалий механизмларини витаген таълимга қўйилаётган эргономик талабларга мувофиқ тизимли йўлга қўйиш асосида такомиллаштирилган маданиятлараро мулоқотни ўқитишнинг методик-дидактик тизими бўйича тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадикомпанияси “Ўзбекистон“ телерадиоканалида “Маданий-маърифий ва бадиий эшитиришлар“ муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт“, “Болалар учун“ радиоешиттиришлари сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадикомпанияси “Ўзбекистон“ телерадиоканалининг 2024 йил 26-январдаги 04-36.117-сон маълумотномаси). Натижада, компетенсиявий ва шахсий фаолият ёндашувларини таълим амалиётига татбиқ этишнинг амалий механизмлари кенг жамоатчиликка таништирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish