Элмуродов Каримали Садиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шошилинч тиббий ёрдам босқичларида кўкрак ва қорин шикастлари диагностикаси ҳамда хирургик давосининг замонавий жиҳатлари», 14.00.40 – Шошилинч тиббиëт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.DSc/Tib330...
Илмий маслаҳатчи: Хаджибаев Абдухаким Муминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ëрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Миннуллин Ильдар Пулатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Ризаев Камал Саидакбарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Мурад Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: беморларни саралаш ва шошилинч тиббий ёрдам хизматининг туман, туманлараро ҳамда вилоят даражасидаги муассасаларига маршрутизация қилишнинг самарали схемаларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш орқали кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи аъзолари қўшма шикастланганларга шифохонагача ва шифохона босқичларида шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
патологоанатомик тадқиқотлар асосида ўлим билан якун топган механик травмаларда кўкрак ва қорин шикастларининг ўлимга олиб келувчи юқори аҳамиятли омиллиги ҳамда бу турдаги жабрланганларнинг тирик қолишида шифохонагача бўлган тиббий ёрдамнинг муҳим аҳамияти исботланган;
замонавий травматизм ҳолатини қиёсий баҳолаш орқали трафик изчиллиги юқори бўлган автомобил трассалари ўтган ҳудудларда шикастланишлар кўрсаткичи ўта юқори эканлиги исботланган ва бу янги маълумотлар вилоятда қўшимча травма марказларини давлат ва ҳалқаро аҳамиятга эга бўлган автомобил трассалари бўйлаб ташкил қилиш мақсадга мувофиқлиги асослаган;
ўлимга сабаб бўлувчи ички шикастларни бемор тириклигида аниқлашда ва уларни ўз вақтида бартараф қилишда шошилинч тиббий ёрдам туман ва вилоят бўлинмаларининг имкониятлари дискретлиги ва бир-биридан фарқлигини инобатга олинган ҳолда кўкрак ва қорни шикастланган беморларни саралаш ва табақалаш алгоритми самарадорлиги асосланган;
оғир қўшма жароҳатлар, шу жумладан, кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи аъзолари шикастланганда кўрсатилинадиган ихтисослаштирилган травматологик ва хирургик ёрдамни аҳолига яқинлигини ва изчиллигини оширилганлиги, бу касалликларда қўлланиладиган юқори технологик даволаш-диагностика амалиётларининг улушини кўпайтирилганлиги ва умумий ўлим кўрсаткичини камайтирганлиги ҳисобига ишлаб чиқилган беморларни уч даражали маршрутизация тамоилларининг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Оғир қўшма травмалар, ҳусусан кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи аъзолари шикастланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг уч табақали тизимининг самарадорлигини баҳолаш ва уни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида қуйидагилар амалиётга жорий қилинди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/89-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: ўлим билан якун топган механик травмаларда кўкрак ва қорин шикастларининг аҳамияти юқори эканлиги ҳамда бу турдаги жабрланганларнинг тирик қолишида шифохонагача бўлган тиббий ёрдамнинг ўрни муҳимлиги исботланган бўлиб, ушбу тамоилдан келиб чиқиб амалиётга “Алгоритм действий бригады СМП при шокогенных травмах” деб номланувчи дастурий ишланма (ADBSMP-ShT.exe) (№ DGU 35564. 29.03.2024) татбиқ қилинди ва РШТЁИМнинг Сурхандарё филиали бўйича буйруқ (2023 й. 17.11; №144 рақамли) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи аъзолари шикастланган беморларга ТТЁ бригадалари томонидан ташиш транспортировка вақтидаги ҳамда қабул бўлимидаги ўлим кўрсаткичларини сезиларли камайтиришга, бу эса, ўз навбатида, шифохонада беморга хирургик ёрдам кўрсатиб, беморнинг ҳаётини сақлаб қолишга қўшимча имкон яратади. Иқтисодий самарадорлиги: оғир шикастланган беморларни ТТЁ бригадалари томонидан шифохонага олиб бориш ва транспортировка вақтида тегишли тиббий ёрдамни кўрсатиш транспортировка вақтидаги ўлим кўрсаткичини 63,6%дан 44,0%гача, қабул бўлимидаги ўлимни 20,0%дан 10,7%гача қисқартиришга имкон берди ва бунинг натижасида травма оқибатидаги ногиронлик кўрсаткичи таҳминан 2,3%га камайди. Биргина Қашқадарё вилояти миқёсида йилига 14 мингга яқин шикастланган беморлар шифохонага ётқизилинишини, ва улардаги ногиронлик кўрсаткичи 6,7%ни ташкил қилишини инобатга олсак, ногиронлик кўрсаткичининг камайиши ҳисобига ҳар йили битта вилоят миқёсида жами 920000 сўм х 14000 х 6,7% = 862960000 сўм иқтисод қилиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: қўшимча травма марказларини давлат ва ҳалқаро аҳамиятга эга бўлган автомобил трассалари бўйлаб ташкил қилиш мақсадга мувофиқлигидан келиб чиқиб яратилган янги даволаш-профилактика муассасаларини яратиш узоқ ҳудудларда яшовчи аҳоли учун травмаларда кўрсатилинадиган ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдамни яқинлаштириш имконини кескин кейгайтирди. ССВнинг 2021 йил 07 августидаги 192-сон ҳамда ССВ ва Молия вазирлигининг 2021 йил 13 октябридаги 06-07/14496-сон буйруқлари билан мамлакатимизнинг барча қишлоқ ҳудудларида биринчи босқичда 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир юрак-қон томир марказлари ташкил қилинди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ёпиқ шикастланишлар бўйича ихтисослаштирилган травматологик ва хирургик ёрдам олган беморлар улушини 22,1%дан 29,2%гача кўпайтирди, шикастланганларни I-II табақали травма марказларига узоқ масофадан (бириктирилмаган ҳудудлардан) олиб бориш ҳолатларини 62,4%дан 27,7%гача, 50 км.дан йироқроқ бўлган воқеа жойидан олиб келинган беморлар улушини 28,7%дан 17,1%гача, беморларни III табақали травма марказларидан юқорироқ табақали марказларга ўтказиш ҳолатларини 23,5%дан 7,7%гача, юқори табақали марказларга кеч ётқизилган беморлар улушини 26,2% дан 9,1%гача қамайтирди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: травма марказлари муассасаларининг сони ортиши ва улар географик жиҳатдан узоқ қишлоқ ҳудудларида яшовчи аҳолига яқинлаштирилганлиги натижасида биргина Қашқадарё вилояти миқёсида йилига 14 мингга яқин шикастланган беморлар шифохонага ётқизилинишини, ва улардаги ногиронлик кўрсаткичи 6,7%ни ташкил қилишини инобатга олсак, ногиронлик кўрсаткичининг камайиши ҳисобига ҳар йили битта вилоят миқёсида жами 920000 сўм х 14000 х 6,7% = 862960000 сўм иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: торакоабдоминал шикастланишларни ташхислаш ва даволашга замонавий ёндашувларни ўзида акс эттирган, шу жумладан ноинвазив ультратовуш ва мультислайсли компьютер томография ва каминвазив видеоэндохирургик (торакоскопик ва лапароскопик) усулларнинг қўллаш натижалари материаллари асосида ушбу оғир шикастланишларни даволаш натижаларини яхшилаш ва ўлим даражасини пасайтиришга йўналтирилган таклифлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Илмий кенгаши томонидан 2023 йил 14 ноябрдаги 5-сон Баённомаси билан тасдиқланган «Особенности ведения больных с торакоабдоминальными ранениями» номли услубий тавсияномалар ҳамда Самарқанд вилояти (24.11.2023 й.; №53/52 рақамли) филиаллари бўйича буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: торакоабдоминал шикастланишларни ташхислаш ва даволашга замонавий ёндашувларни ўзида акс эттирган, шу жумладан ноинвазив ультратовуш ва мультислайсли компьютер томография ва каминвазив видеоэндохирургик (торакоскопик ва лапароскопик) усулларнинг қўллаш натижалари орқали жабрланган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва ўлим даражасини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: торакоабдоминал шикастланишларни ташхислаш ва даволашга замонавий ёндашувларни ўзида акс эттирган, шу жумладан ноинвазив ультратовуш ва мультислайсли компьютер томография ва каминвазив видеоэндохирургик (торакоскопик ва лапароскопик) усулларнинг қўллаш орқали кенг торакотомияни бирламчи равишда қўллаш ҳолатларини 15,0%дан 9,4-10,6%гача ва кенг лапаратомияни бирламчи қўллашни 34,8%дан 8,3-12,7%гача камайтиришга, кўкрак травмасида видеоторакоскопия улушини 6,8%дан 22,0-21,7%гача кўпайтириш натижасида бир нафар бемор учун бюджет маблағларидан битта операциянинг ўзидан 53000 сўм, тадбиқ кўламига нисбатан эса (4176-1714 = 2462 та эндовидеохирургик операциялар) 130486000 млн. сўм иқтисод қилиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: оғир шикастланишлари, хусусан кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи аъзолари шикастланган беморларни тўғри саралаш ва шикастланиш оғирлиги ва мураккаблиги даражасига мос келувчи травмамарказга маршрутизация қилиш бўйича ишлаб чиқилган алгоритм ва тегишли дастурий маҳсулот РШТЁИМ Илмий кенгаши томонидан 2024 йил 9 июлдаги 3-сон Баённома билан тасдиқланган «Принципы маршрутизации больных с сочетанной травмой груди и живота в травмоцентры различного уровня» номли услубий тавсияномада акс эттирилиниб, РШТЁИМнинг Тошкент вилояти (02.08.2024 й.; №01/358 рақамли) ва Хоразм (30.07.2024 й.; №175-“I” рақамли) филиаллари бўйича буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/89-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ёпиқ шикастланишли беморларга травматологик ёрдам кўрсатишнинг уч табақали тизимини ташкил қилиш ҳамда шикастланганларни саралаш ва маршрутизация қилишнинг таклиф қилинаётган тамоилларини татбиқ этиш кўкрак ва қорин ёпиқ шикастланишлари бўйича ихтисослаштирилган травматологик ва хирургик ёрдам олган беморлар улушини 22,1%дан 29,2%гача кўпайтирди, юқори табақали травма марказларига узоқ масофадан олиб бориш ҳолатларини 62,4%дан 27,7%гача, 50 км.дан йироқроқ бўлган воқеа жойидан олиб келинган беморлар улушини 28,7%дан 17,1%гача, беморларни III табақали травма марказларидан юқорироқ табақали марказларга ўтказиш ҳолатларини 23,5%дан 7,7%гача, юқори табақали марказларга кеч ётқизилган беморлар улушини 26,2% дан 9,1%гача қамайтиришга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: кўкрак ва қорин ёпиқ шикастланишларида ихтисослаштирилган юқори технологик шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш ҳамда бу шикастланишлардаги ўлим кўрсаткичини 9,1%дан 6,7-7,6%гача пасайтириш билан белгиланади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Шошилинч тиббий ёрдам босқичларида кўкрак ва қорин шикастлари диагностикаси ҳамда хирургик давосининг замонавий жиҳатлари» мавзусидаги диссертация тадқиқоти натижаларининг амалиётга жорий қилинганлиги тўғрисида илмий янгиликни бошқа даволаш-профилактика муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 2024 йил 5 сентябрдаги 03-04/1805-сонли хати юборилган.
Бош инспектор А.Зуфаров Мониторинг бўлими бош мутахассиси Ю.Иноятова Веб-сайт администратори Б.Шамуратов Веб-сайт таҳририга масъул Э.Бозоров ДУК раҳбари
З.Таджиходжаев