Туронов Бобур Собир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суд тиббиётида иридодиагностика имкониятларидан фойдаланиш», 14.00.24 - Суд тиббиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2883.
Илмий раҳбар: Искандаров Алишер Искандарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хасанова Мухаррама Алмаредановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Бузруков Ботир Тулқинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Б.Н.Ельцин номидаги Қирғиз-Россия Славян университети (Қирғиз Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўсатдан ўлимни ва тирик шахсларнинг конституционал-генетик хусусиятларини эксперт баҳолаш учун иридодиагностикани ўрнини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суд тиббиётида биринчи марта иридодиагностикадан фойдаланган ҳолда тирик шахсларда ҳам мурда материалларида тўсатдан ўлимни зўраки ўлимдан фарқлаш учун суд тиббий экспертиза амалиётини ўтказиш тартиби асосланган;
суд-тиббий амалиётида ирсий нуқсонларни, ёшни, организмнинг индивидуал хусусиятларини, шунингдек, инсон организмининг турли сурункали касалликларга мойиллигини аниқлаш ва турли хил суицидал ҳолатларининг олдини олишда иридодиагностика асосий омил эканлиги исботланган;
тирик шахсларнинг суд-тиббий экспертизасини ўтказишда иридодиагностика экспертга инсоннинг умумий аҳволини, турли сурункали касалликларга мойиллигини, кўз рангдор пардасининг хусусиятларини баҳолашда баҳсли оталик ва оналикни аниқлашга қўшимча мезон эканлиги исботланган;
тирик шахсларни суд-тиббий экспертизасидан ўтказишда иридодиагностикада рангдор парданинг турлари ҳамда зичлигига боғлиқлиги тўсатдан ўлимнинг суд-тиббий ташхислашда қўшимча мезон сифатида экспертиза самарадорлигига асосий эканлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суд тиббиётида иридодиагностика имкониятларидан фойдаланишини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: суд тиббиётида биринчи марта иридодиагностикадан фойдаланган ҳолда тирик шахсларда ҳам мурда материалларида тўсатдан ўлимни зўраки ўлимдан фарқлаш учун суд тиббий экспертиза амалиётини ўтказиш тартиби асосланганлиги бўйича таклифлар Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 4 октябрда 26-сон билан тасдиқланган «Иридодиагностика ва тўсатдан ўлимни ўрганишдаги унинг аҳамияти» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Бухоро филиали бўйича 20.07.2023 йилдаги 7-сон, Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Қашқадарё филиали бўйича 20.07.2023 йилдаги 18-Т-сон ҳамда Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сурхондарё филиали бўйича 21.07.2023 йилдаги 16-1-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 июлдаги 04/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: суд тиббиётида иридодиагностика бўйича тирик шахсларда ҳам мурда материалларида тўсатдан ўлимни зўраки ўлимдан фарқлашда суд тиббий экспертиза амалиётини амалга оширишда иридодиагностика кўзнинг ирисиини визуал равишда ва тўлиқ камалак катталаштириш мосламалари билан иридография ёки иридофотографияни суратга олишдаги фарқлар аниқликни амалга ошириш мақсадида LYL-S PORTABLE SLIT LAMP лампа ёрдамида текшириш ва ўлимдан кейинги дастлабки 12 соат ичида мурдаларнинг ирисини текшириш учун махсус қўшимча қурилмалардан фойдаланиш тартибини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тирик ва вафот этган шахсларни экспертизаси учун йилига сарфланадиган 200000000-250000000 сўм бюджет маблағлари иридологиядан фойдаланиш текширувларнинг сифати, ишончлилиги ва асослилигини ошириш, қўшимча ва такрорий текширувларни тайинлаш ва ўтказиш заруратини олдини олиш, суд-тиббий экспертизасини ўтказиш вақтини 2 баробар қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: суд-тиббий амалиётида ирсий нуқсонларни, ёшни, организмнинг индивидуал хусусиятларини, шунингдек, инсон организмининг турли сурункали касалликларга мойиллигини аниқлаш ва турли хил суицидал ҳолатларининг олдини олишда иридодиагностиканинг ноёб имкониятларининг аниқлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 4 октябрда 26-сон билан тасдиқланган «Иридодиагностика ва тўсатдан ўлимни ўрганишдаги унинг аҳамияти» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Бухоро филиали бўйича 20.07.2023 йилдаги 7-сон, Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Қашқадарё филиали бўйича 20.07.2023 йилдаги 18-Т-сон ҳамда Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сурхондарё филиали бўйича 21.07.2023 йилдаги 16-1-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 июлдаги 04/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: суд тиббий экспертизада аниқликни амалга оширишда иридодиагностиканинг ноёб имкониятлари ирсий нуқсонларни, ёшни, организмнинг индивидуал хусусиятларини аниқлаштириш билан биргаликда турли хил сурункали касалликларга инсон организмининг мойиллиги ва турли суицидал ҳолатларни олдини олиш орқали суд тиббий эспертизага сарф харажатларни камайтиришга асос бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: тирик ва вафот этган шахсларни экспертизаси учун йилига сарфланадиган 200000000-250000000 сўм бюджет маблағлари иридологиядан фойдаланиш текширувларнинг сифати, ишончлилиги ва асослилигини ошириш, қўшимча ва такрорий текширувларни тайинлаш ва ўтказиш заруратини олдини олиш, суд-тиббий экспертизасини ўтказиш вақтини 2 баробар қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: тирик шахсларнинг суд-тиббий экспертизасини ўтказишда иридодиагностика экспертга инсоннинг умумий аҳволини, турли сурункали касалликларга мойиллигини, кўз рангдор пардасининг хусусиятларини баҳолашда баҳсли оталик ва оналикни аниқлашга қўшимча мезон сифатида ёрдам бериши исботланганлиги бўйича таклифлар Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 4 октябрда 26-сон билан тасдиқланган «Иридодиагностика ва тўсатдан ўлимни ўрганишдаги унинг аҳамияти» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Бухоро филиали бўйича 20.07.2023 йилдаги 7-сон, Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Қашқадарё филиали бўйича 20.07.2023 йилдаги 18-Т-сон ҳамда Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сурхондарё филиали бўйича 21.07.2023 йилдаги 16-1-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 июлдаги 04/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тирик шахсларнинг суд тиббий экспертизасини иридодиагностика ташхислашда инсоннинг умумий аҳволининг ҳолти, турли сурункали касалликларга юрак қон томир тизими, қандли диабет ва жигар хасталикларига мойиллиги, кўз рангдор пардасининг хусусиятларини баҳолашда экспертга баҳсли оталик ва оналикни баҳолашда қўшимча мезон сифатида генетик тадқиқотлар билан биргаликда амалга ошириш суд тиббий экспертизанинг тартиби асосланган. Иқтисодий самарадорлиги: тирик ва вафот этган шахсларни экспертизаси учун йилига сарфланадиган 200000000-250000000 сўм бюджет маблағлари иридологиядан фойдаланиш текширувларнинг сифати, ишончлилиги ва асослилигини ошириш, қўшимча ва такрорий текширувларни тайинлаш ва ўтказиш заруратини олдини олиш, суд-тиббий экспертизасини ўтказиш вақтини 2 баробар қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: тирик шахсларни суд-тиббий экспертизасидан ўтказишда иридодиагностикада рангдор парданинг турлари ҳамда зичлигига боғлиқлиги тўсатдан ўлимнинг суд-тиббий ташхислашда қўшимча мезон сифатида экспертиза самарадорлигини оширишга асос бўлиши асосланганлиги бўйича таклифлар Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 4 октябрда 26-сон билан тасдиқланган «Иридодиагностика ва тўсатдан ўлимни ўрганишдаги унинг аҳамияти» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Бухоро филиали бўйича 20.07.2023 йилдаги 7-сон, Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Қашқадарё филиали бўйича 20.07.2023 йилдаги 18-Т-сон ҳамда Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сурхондарё филиали бўйича 21.07.2023 йилдаги 16-1-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 июлдаги 04/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: иридодиагностик белгилар тавсифлаш натижасида суд-тиббий амалиётда ирисининг иккита камарининг бўлиниш соҳаси-кўз қорачиғи ва силиар автоном ҳалқада автоном асаб тизимининг проекцияси, ушбу соҳанинг ташхисотининг юқорилиги, висцерал тизимлар фаолиятининг ўзига хослиги ва тоник иридодиагностика учун асосий қўлланма бўлиб хизмат қилиши асос бўлишнинг суд тиббий жиҳатлари яратилганлиги билан асосланган. Иқтисодий самарадорлиги: тирик ва вафот этган шахсларни экспертизаси учун йилига сарфланадиган 200000000-250000000 сўм бюджет маблағлари иридологиядан фойдаланиш текширувларнинг сифати, ишончлилиги ва асослилигини ошириш, қўшимча ва такрорий текширувларни тайинлаш ва ўтказиш заруратини олдини олиш, суд-тиббий экспертизасини ўтказиш вақтини 2 баробар қисқартириш натижасида иқтисод қилинади.