Эшонходжаева Дилдора Джураевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “COVID-19 га боғлиқ миокардитли аёлларда ҳомиладорликни олиб боришни оптималлаштириш”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2022.3. PhD /Тib2999.
Илмий раҳбар: Уринбаева Нилуфар Абдужаббаровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12. 2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Пахомова Жанна Евгеньевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳомиладорликда COVID-19 га чалинган аёлларда ҳомиладорликнинг кечиши ва туғруқ хусусиятларини аниқлаш, ковидга боғлиқ миокардит юзага келиши муддатлари ва унинг кечишини аниқлаш, ҳомиладорликни олиб бориш, туғдириш ва асоратларнинг олдини олиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19га боғлиқ ҳомиладорларда юрак патологиясининг янги тури миокардитда ҳомиладорликнинг кечиш хусусиятлари, акушерлик ва перинатал асоратлар ривожланиши хавфи даражаси баҳоланганда, COVID-19га боғлиқ миокардитли аёлларда кейинги ҳомиладорликда сурункали ўчоқли миокардит клиникаси I-II-триместрдаёқ намоён бўлиши ва илгари даволанган аёлларда 16,7% латент фазага ўтиши исботланган;
COVID-19га боғлиқ миокардитда қон айланишининг бузилиши, гипертензив синдром (33,3%), ХЎОҚ частотасининг ошишига олиб келиши (8%), муддатидан олдин операция йўли билан туғдиришга кўрсатма бўлиши (9,3%), муддатига етмаган бола туғилиши билан сурункали ўчоқли миокардитда юрак ритми бузилишларининг 1-гуруҳда ЭхоКГда митрал клапан етишмовчилиги (регургитация), 2-гуруҳда эса трикуспидал регургитация ва постмиокардит кардиосклероз 2 баробар кўп ривожланиши исботланган;
COVID-19га боғлиқ ҳомиладорларда миокард шикастланишининг маркери – тропонин ТI миқдорининг умумий ошиши билан, сурункали ўчоқли миокардитда 2 гуруҳ аёлларда ТI нинг 2,5 баравар кўплиги, иммун тизимида IgA, IgM, IgG, яллиғланишолди (IL-6)нинг ортиши ва яллиғланишга қарши цитокинлар (IL-10, IL-4) миқдорининг камайиши, С-реактив оқсил эса 1 гурухда копроқ ортиши исботланган;
COVID-19га боғлиқ миокардитли ҳомиладорларни олиб бориш ва даволаш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмни амалиётга тадбиқ этилиши, эрта ташҳис қўйиш, ҳомиладорликда миокардитни даволаш, ҳомила яшаб кетадиган давргача ҳомиладорликни сақлаб туриш, муддатидан олдин туғдириб олиш частотасини 2 баробар ва перинатал касалланиш 2,7 баробар камайтиришга, юрак-қон томир тизимининг оғир асоратланган ҳолда ҳомиладорликнинг патологик якунланиши ва кейинги ҳомиладорликларда асоратларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хомиладорлик даврида COVID-19 касаллигини ўтказган аёлларда миокардит эрта ташхислаш, даволаш ва туғдириш мақсадида юрак қон-томир тизимидаги ўзгариш хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: COVID-19га боғлиқ ҳомиладорларда юрак патологиясининг янги тури миокардитда ҳомиладорликнинг кечиш хусусиятлари, акушерлик ва перинатал асоратлар ривожланиши хавфи даражаси баҳоланганда, COVID-19га боғлиқ миокардитли 12 нафар бемор катамнезини ўрганиш шуни кўрсатдики, кейинги ҳомиладорликда сурункали ўчоқли миокардит клиникаси I-II-триместрдаёқ намоён бўлиши ва илгари даволанган аёлларда 16,7% латент фазага ўтиши исботланган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий она ва бола саломатлиги тиббиёт марказининг Фарғона филиалида 13.06.2024 йилдаги 01-06/540-сонли хамда Ургенч филиалида 15.06.2024 йилдаги 75-И-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024йил 22 июлдаги №04/39–сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган алгоритм асосида беморлар катамнези маълумотларини ўз вақтида текшириш, миокардитни эрта ташҳислаш ва даволаш натижасида кардиал ва акушерлик асоратларнинг олдини олиш, ҳомиладорликни ҳомила яшаб кетадиган муддатгача сақлаш имкониятни оширади. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган ташҳислаш усулларини қўллаш йўли билан COVID-19га боғлиқ миокардитни эрта босқичда аниқлашга эришилган, бу эса шифокорга мурожаат қилиш ва ташҳисот учун 986000 сўм, стационарда даволаниш учун 1 кун 250000 минг сум ва даволанишнинг 1 курсига 540000 минг сўмни тежаш ва 30 нафар ҳомиладор аёл учун 532800000 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: ҳомиладорларда COVID-19га боғлиқ миокардит ривожланишини, юрак фаолияти томонидан асоратларни ва акушерлик асоратларини камайтиришда индивидуал ёндашув кардиологик ва акушерлик асоратларининг частотасини камайтириш, шунингдек шифокорга мурожаат қилиш, даволаниш 1 курсига, ва стационарда бўлиш учун 1 нафар ҳомиладорга 1776000 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: COVID-19га боғлиқ миокардитда қон айланишининг бузилиши, гипертензив синдром (33,3%), ХЎОҚ частотасининг ошишига олиб келиши (8%), муддатидан олдин операция йўли билан туғдиришга кўрсатма бўлиши (9,3%), муддатига етмаган бола туғилиши билан сурункали ўчоқли миокардитда юрак ритми бузилишларининг 1-гуруҳда ЭхоКГда митрал клапан етишмовчилиги (регургитация), 2-гуруҳда эса трикуспидал регургитация ва постмиокардит кардиосклероз 2 баробар кўп ривожланиши исботланган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалида 13.06.2024 йилдаги 01-06/540-сонли хамда Ургенч филиалида 15.06.2024 йилдаги 75-И-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024йил 22 июлдаги №04/39 – сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладорларни ўз вақтида тавсия этилган текширувдан ўтказиш миокардитни аниқлаш имконини оширади, бу эса, ўз навбатида ҳомиладорларда қон айланишининг бузилиши, ва сурункали юрак етишмовчилигини ривожланишини башоратлаш имкониятни оширади. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган ташҳислаш усулларини қўллаш ҳисобига COVID-19га боғлиқ миокардитни эрта босқичда аниқлашга эришилди, бу эса шифокорга мурожаат қилиш ва ташҳисот учун 986000 сўм, стационарда даволаниш учун 1 кун 250000 минг сум ва даволанишнинг 1 курсига 540000 минг сўмни тежаш ва 30 нафар ҳомиладор аёл учун 532800000 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: COVID-19га боғлиқ миокардитда ҳомиладорларни таклиф қилинган алгоритм бўйича олиб боришга кардиологик ва акушерлик асоратлари частотасини камайтириш ҳамда шифокорга мурожаат қилишга, даволанишнинга, ва стационарда 1 кун даволаниш учун 1 нафар ҳомиладорга 1776000 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: COVID-19га боғлиқ ҳомиладорларда миокард шикастланишининг маркери – тропонин ТI миқдорининг умумий ошиши билан, сурункали ўчоқли миокардитда 2 гуруҳ аёлларда ТI нинг 2,5 баравар кўплиги, иммун тизимида IgM, IgA, IgG, яллиғланишолди (IL-6)нинг ортиши ва яллиғланишга қарши цитокинлар (IL-10, IL-4) миқдорининг камайиши, С-реактив оқсил эса 1 гурухда копроқ ортиши исботланган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалида 13.06.2024 йилдаги 01-06/540-сонли хамда Ургенч филиалида 15.06.2024 йилдаги 75-И-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024йил 22 июлдаги №04/39 – сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган иммунологик ташҳислаш усулларини қўллаш ҳисобига COVID-19га боғлиқ миокардитда эрта босқичлардаёқ ривожланадиган ўзгаришларни аниқлаш, даволашни амалга ошириш, бу эса юрак етишмовчилиги ривожланишини частотасини камайиш имкониятни оширади. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалида 13.06.2024 йилдаги 01-06/540-сонли хамда Ургенч филиалида 15.06.2024 йилдаги 75-И-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024йил 22 июлдаги №04/39 – сон хулосаси). Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19га боғлиқ миокардитли ҳомиладорларни профилактик даволаш, шифокорга мурожаат қилиш ва ташҳисот учун 986000 сўм, стационарда даволаниш учун 1 кун 250000 минг сум ва даволанишнинг 1 курсига 540000 минг сўм, операцияга 475800 сўм ва интенсив терапия палатасида 1 кун бўлиш учун 1110000 сўм, туғрукдан кейинги бўлимда 251000, чала туғилган болани парваришлашга 800000 сўмжами 30 нафар ҳомиладорларга 110784000 сўм имконини берган. Хулоса: соматик ва акушерлик асоратларига олиб келадиган COVID-19га боғлиқ миокардитда шифокорга мурожаат қилиш ва ташҳисот, даволанишнинг 1 курсига, стационарда даволаниш 1 куни, операция йўли билан туғдиришга, интенсив терапия палатасида 1 кун, туғрукдан кейинги бўлимда 1 кун, чала туғилган болани парваришлашга 1 нафар ҳомиладорга 3692800 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19га боғлиқ миокардитли ҳомиладорларни олиб бориш ва даволаш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмни амалиётга тадбиқ этилиши, эрта ташҳис қўйиш, ҳомиладорликда миокардитни даволаш, ҳомила яшаб кетадиган давргача ҳомиладорликни сақлаб туриш, муддатидан олдин туғдириб олиш частотасини 2 баробар ва перинатал касалланиш 2,7 баробар камайтиришга, юрак-қон томир тизимининг оғир асоратланган ҳолда ҳомиладорликнинг патологик якунланиши ва кейинги ҳомиладорликларда асоратларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириши исботланган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалида 13.06.2024 йилдаги 01-06/540-сонли хамда Ургенч филиалида 15.06.2024 йилдаги 75-И-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024йил 22 июлдаги №04/39 – сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган алгоритмни амалга ошириш ҳисобига COVID-19га боғлиқ миокардитли ҳомиладорларда юрак етишмовчилиги ривожланиши частотасини камайтириш, ҳомиладорликни чўзиш ва муддатидан олдинги оператив туғруқлар сонини, чала болалар туғилишини камайтириш имкониятни оширади. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19га боғлиқ миокардитли ҳомиладорларни текширувдан ўтказиш ва даволаш ҳисобига табиий туғруқ йўлларидан туғишлар сони ошди, стационарда бўлиш муддати 5 кундан 3 кунгача қисқарди, бу 2 кунда камида 1 нафар ҳомилдор аёл учун иқтисодий кўрсаткич 3323500 сўм тежаш имконини берган. Хулоса: COVID-19га боғлиқ миокардитли ҳомиладорларни текширувдан ўтказиш, олиб бориш ва даволаш алгоритмини жорий этиш гипертензив синдром ва оғир преэклампсия, акушерлик ва перинатал асоратлар частотасини камайтирди. Ҳомиладорлик пайтида миокардитни ўз вақтида даволаш туфайли 16,7 фоиз аёлларда кейинги ҳомиладорликда миокардит латент фазага ўтди.