Асқаров Салахиддин Саитазим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қўзилар диспепсиясининг этиопатогенези, даволаш ва олдини олиш усулларини такомиллаштириш”, 16.00.01 – Ҳайвонлар касалликлари диагностикаси, терапияси ва хирургияси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/В132
Илмий раҳбар: Юнусов Худайназар Бекназарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019.В.12.01.
Расмий оппонентлар: Эшбуриев Бахтиёр Маматқулович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Маматов Шавкат Содиқович, ветеринария фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қўзилар диспепсиясининг сабабларини аниқлаш, эртачи ташхис, даволаш ҳамда гуруҳли олдини олиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Республикамизнинг чўл, тоғ олди-тоғ ва тоғли ҳудудлари шароитларидаги қоракўл қўзиларда диспепсия касаллигининг 22-29 фоизгача тарқалиши аниқланган;
қўзиларда диспепсия касаллигининг ҳомила даври ва қўзилар туғилгандан кейинги даврлар учун хос бўлган асосий сабаблари аниқланган;
диспепсия билан касалланган қўзиларни мунтазам кузатиш ва текшириш асосида касаллик белгилари ва касал қўзи аҳволининг 72 соат давомидаги ўзгаришлар динамикаси, шунингдек асосий критик лаҳзалар намоён бўлиши илмий асосланган;
қўзиларда диспепсия касаллигини 0,1 фоизли Элбаҳор ўсимлиги дамламаси (50 мл/10 кг), Мултивит + минераллар витаминли препарати (5 мл/50 кг), Иннопровет пробиотиги (1 г/100 мл сутга) ва махсус гранулали омихта емни қўллашга асосланган самарали этиопатогенетик даволаш усули ишлаб чиқилган;
қўзиларда диспепсия касаллигининг бир вақтнинг ўзида ҳам буғоз совлиқ организмида метаболизм бузилишларини мўтадиллаштириш, ҳам қўзилар туғилгандан кейин уларга тасир этувчи постнатал сабабларни бартараф этишга асосланган самарали қўшалоқ гуруҳли олдини олиш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қўзилар диспепсиясининг этиопатогенези, даволаш ва олдини олиш усулларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида:
“Қўзиларда диспепсия касаллигининг сабаблари, ташхис усуллари ва даволаш ҳамда олдини олиш чоралари бўйича тавсиялар” тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги қоракўлчиликка ихтисослашган “Олгʻа” МЧЖга, Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги “Бобур Муродуллаевич ХК”га қарашли қўйчилик фермер хўжалигига ва Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги “Қум камар” фермер хўжалигига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 8-июлдаги № 02/23-390-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни қўллаш эвазига қўзиларнинг диспепсия билан касалланиш даражаси ва сабабларини аниқлашга эришилган;
қўзиларда диспепсияни даволашда Элбаҳор ўсимлиги дамламаси, Инфузион эритма, Иннопровет пробиотиги, ЛПП-1 премикси, Мултивит + минерал препарати ва махсус гранулали омихта емдан фойдаланишга асосланган самарали этиопатогенетик даволаш усули ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 8-июлдаги № 02/23-390-сон маълумотномаси). Ушбу даволаш усулини жорий этиш натижасида диспепсия билан касалланган қўзиларнинг тўлиқ соғайишига ҳамда сарфланган 1 сўм харажат ҳисобига 3,5 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган;
қўзиларда диспепсиянинг олдини олиш учун буғоз совлиқ организмида метаболизм бузилишларини мўтадиллаштириш йўли билан антнатал-метаболик ва мавжуд постнатал сабабларни бартараф этишга асосланган самарали гуруҳли олдини олиш усули ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 8-июлдаги № 02/23-390-сон маълумотномаси). Ушбу олдини олиш усулини жорий этиш натижасида қўзиларнинг диспепсия билан касалланишининг тўлиқ олдини олишга ҳамда сарфланган 1 сўм харажат ҳисобига 3,0 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.
Бош илмий котиб
А.Шермухамедов Бош инспектор
У.Абдурахманов бош мутахассис
Ю.Иноятова Марказ
бошлиғи
З.Таджиходжаев Веб-сайт администратори
О.Махманов