Шодиев Камолидин Шамсиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион иқтисодиётда туризм соҳасини барқарор ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”,  08.00.17 - “Туризм ва меҳмонхона фаолияти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1862.
Илмий раҳбар: Тураев Баходир Хатамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Абдувоҳидов Абдумалик Маҳкамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рузиев Собиржон Саматович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион иқтисодиётда туризм соҳасини барқарор ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “туризм соҳасининг барқарор ривожланиши” тушунчасининг иқтисодий мазмуни соҳанинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан узоқ муддатли ва мувозанатли ривожланиши, туризмдан олинадиган даромадни ошириш билан бирга, табиий ва маданий меросни ҳимоя қилиш, маҳаллий аҳоли манфаатларини инобатга олиш ва туризмнинг ижобий ижтимоий таъсирини таъминлаш асосида туристлар эҳтиёжларини қондириш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
туристик корхоналарни инновацион салоҳият кўрсаткичлари бўйича “юқори даражадаги инновацион салоҳият” (0,7 < ISyu ≤ 1), “оширилган даражали инновацион салоҳият” (0,5 < ISo ≤ 0,7), “ўрта даражали инновацион салоҳият” (0,3 < ISo‘ ≤ 0,5), “паст даражадаги инновацион салоҳият” (0 < ISp ≤ 0,3) гуруҳларига кўра таснифлаш орқали туризм сегментларини барқарор ривожланишини таъминлаш асосланган;
туризм соҳасининг барқарор ривожланганлик жиҳатидан Самарқанд шаҳри (0,72), Каттақўрғон тумани (0,68), Паяриқ тумани (0,61) ва Самарқанд тумани (0,65) салоҳиятларини аниқлаш асосида туризм соҳасини ривожлантириш устуворлигига кўра Самарқанд вилояти шаҳар ва туманларининг ихтисослашуви «ўсиш нуқталари» ва «драйвер соҳалари»ни белгилаш таклифи асосланган;
Самарқанд вилоятида кирувчи ва чиқувчи туризм бозорига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида туристик соҳасининг 2026 йилга қадар ривожланиш прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм соҳасини барқарор ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “туризм соҳасининг барқарор ривожланиши” тушунчасининг иқтисодий мазмунини соҳанинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан узоқ муддатли ва мувозанатли ривожланиши, туризмдан олинадиган даромадни ошириш билан бирга, табиий ва маданий меросни ҳимоя қилиш, маҳаллий аҳоли манфаатларини инобатга олиш ва туризмнинг ижобий ижтимоий таъсирини таъминлаш асосида туристлар эҳтиёжларини қондириш нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Меҳмонхона хўжалигида хизматлар сифатини бошқариш”  номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4-октабрдаги 892-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда табиий ва маданий меросни ҳимоя қилиш, маҳаллий аҳоли манфаатларини инобатга олиш ва туризмнинг ижобий ижтимоий таъсирини таъминлаш асосида туристлар эҳтиёжларини қондириш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “туризм соҳасининг барқарор ривожланиши” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
туристик корхоналарни инновацион салоҳият кўрсаткичлари бўйича “юқори даражадаги инновацион салоҳият” (0,7 < ISyu ≤ 1), “оширилган даражали инновацион салоҳият” (0,5 < ISo ≤ 0,7), “ўрта даражали инновацион салоҳият” (0,3 < ISo‘ ≤ 0,5), “паст даражадаги инновацион салоҳият” (0 < ISp ≤ 0,3) гуруҳларига кўра таснифлаш орқали туризм сегментларини барқарор ривожланишини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023 йил 21 декабрдаги 02-12-17-2183-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туристик корхоналарни инновацион салоҳият кўрсаткичлари бўйича таснифлаш орқали туризм сегментларини барқарор ривожланишини таъминлаш имкони яратилган;
туризм соҳасининг барқарор ривожланганлик жиҳатидан Самарқанд шаҳри (0,72), Каттақўрғон тумани (0,68), Паяриқ тумани (0,61) ва Самарқанд тумани (0,65) салоҳиятларини аниқлаш асосида туризм соҳасини ривожлантириш устуворлигига кўра Самарқанд вилояти шаҳар ва туманларининг ихтисослашуви «ўсиш нуқталари» ва «драйвер соҳалари»ни белгилаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 апрелдаги 222-сон қарорига 3-илова “Самарқанд вилояти шаҳар ва туманларининг ихтисослашуви «ўсиш нуқталари», «драйвер соҳалари»ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023 йил 21 декабрдаги 02-12-17-2183-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туризм соҳасини Самарқанд вилояти шаҳар ва туманларининг ихтисослашуви «ўсиш нуқталари» ва «драйвер соҳалари» таркибига киритиш орқали барқарор ривожлантириш имкони яратилган;
Самарқанд вилоятида кирувчи ва чиқувчи туризм бозорига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида туристик соҳасининг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган ривожланиш прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023 йил 21 декабрдаги 02-12-17-2183-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Самарқанд вилоятида кирувчи ва чиқувчи туризм бозорига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида туристик соҳасининг узоқ муддатли ривожланишининг асосий параметрлари ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish