Йўлчиев Элмурод Ўктамжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Короновирус инфекцияси билан оғриган беморларда такрорий инсультнинг клиник - неврологик ва биокимёвий хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3828.
Илмий раҳбар: Маджидова Ёкутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Якубова Мархамат Миракрамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Гафуров Бахтиёр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: коронавирус касаллигига чалинган беморларда такрорий инсультнинг клиник кечиш хусусиятлари, касаллик кечишини прогнозлашда аҳамиятли лаборатор маркерларни аниқлаш ва инсультдан кейинги анксиетик-депрессив синдромни даволашни оптималлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коронавирус инфекцияси фонида юзага келувчи такрорий ишемик инсультнинг устунлик қилувчи хавф омиллари ва TOAST таснифига кўра кардиоэмболик ва ноаниқ патогенетик типдаги такрорий ишемик инсульт юзага келишида “янги” артериал ҳавзадаги инсульт клиник жиҳатдан “эски” артериал ҳавзада кузатилган инсультга нисбатан янги ишемик ўчоқ сабабли оғирроқ кечиши исботланган;
COVID-19 инфекцияси фонида юзага келувчи такрорий ишемик инсультларнинг оғирлик даражаси билан ўпканинг зарарланиш даражаси ўртасида оксигенация даражасининг пасайиши ва тизимли яллиғланиш жараёнининг юзага келиши сабабли тўғри кучли корреляцион боғлиқлик аниқланган;
қон зардобида тизимли яллиғланиш индексини СOVID-19 фонида юзага келган такрорий инсультнинг оғирлик даражасини прогнозлашда аҳамияти, ҳамда қон зардобида S100 ва миелин умумий оқсилига қарши антитаначалар миқдори COVID-19 инфекцияси фонида юзага келувчи такрорий ишемик инсультларда иммун тизимининг бузилиши сабабли паст бўлиши исботланган;
COVID-19 инфекцияси фонида юзага келган такрорий ишемик инсультларда кузатилувчи анксиетик-депрессив синдромни даволашга дифференциал ёндашув такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Коронавирус касаллигига чалинган беморларда такрорий инсультнинг клиник кечиш хусусиятлари, патогенетик типларини ҳисобга олган ҳолда касаллик кечишини прогнозлашда аҳамиятли лаборатор маркерларни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: коронавирус инфекцияси фонида юзага келувчи такрорий ишемик инсультнинг устунлик қилувчи хавф омиллари ва TOAST таснифига кўра кардиоэмболик ва ноаниқ патогенетик типдаги такрорий ишемик инсульт юзага келишида “янги” артериал ҳавзадаги инсульт клиник жиҳатдан “эски” артериал ҳавзада кузатилган инсультга нисбатан янги ишемик ўчоқ сабабли оғирроқ кечиши Андижон Вилояти Кўп Тармоқли Тиббиёт Маркази (КТТМ) 11.03.2024 йилдаги 184-, 185-сонли буйруқлар хамда Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий Маркази (РШТЁИМ) Фаргона филиали буйича 11.03.2024 - йилдаги 69-, 70-сонли буйруклар билан амалиётга жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 01/15-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиг: ишемик инсультнинг иккиламчи профилактикасини устунлик қилувчи хавф омиллари ва бирламчи инсультнинг патогенетик типларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш бу беморлар орасида уни такрорий юзага келишини чеклаб, ногиронликни 11,1%га ва ўлим кўрсаткичларини 4,3%га камайтирди, ҳамда уларнинг ҳаёт сифатини оширади. Иқтисодий самарадорлиг: коронавирус инфекцияси фонида юзага келувчи такрорий ишемик инсультларнинг устунлик қилувчи хавф омиллари ва патогенетик типларини аниқлаш қўшимча текширувлар ўтказишни талаб қилмаслиги ҳисобига иқтисод қилинган. Хулоса: коронавирус инфекцияси фонида ишемик инсультнинг иккиламчи профилактикасини амалга ошириш 1 нафар бемор учун бюджет маблағларни 2969400 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 инфекцияси фонида юзага келувчи такрорий ишемик инсультларнинг оғирлик даражаси билан ўпканинг зарарланиш даражаси ўртасида оксигенация даражасининг пасайиши ва тизимли яллиғланиш жараёнининг юзага келиши сабабли тўғри кучли корреляцион боғлиқлиги Андижон Вилояти КТТМ 11.03.2024 йилдаги 184-, 185-сонли буйруқлар ҳамда РШТЁИМ Фарғона филиали бўйича 11.03.2024 - йилдаги 69-, 70-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 01/15-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиг: коронавирус инфекцияси фонида ривожланиши мумкин бўлган ишемик инсультнинг иккиламчи профилактикаси ҳисобига ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларининг камайишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиг: касалликни прогнозлаш мумкинлиги ҳисобига ўз вақтида ўтказилган профилактик ва даво чораларини амалга оширилиши ҳисобига госпитализация кунларининг камайиши, даволаш учун керак бўлган препаратлар миқдорининг камайиши ҳисобига иқтисод қилинган. Хулоса: коронавирус инфекцияси фонида ишемик инсултининг иккиламчи профилактикасини амалга ошириш 1 нафар бемор учун бюджет маблағларни 2969400 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: қон зардобида тизимли яллиғланиш индексини СOVID-19 фонида юзага келган такрорий инсультнинг оғирлик даражасини прогнозлашда аҳамияти, ҳамда қон зардобида S100 ва миелин умумий оқсилига қарши антитаначалар миқдори COVID-19 инфекцияси фонида юзага келувчи такрорий ишемик инсультларда иммун тизимининг бузилиши сабаблди паст бўлиши Андижон Вилояти КТТМ 11.03.2024 йилдаги 184-, 185-сонли буйруклар хамда РШТЁИМ Фарғона филиали бўйича 11.03.2024 - йилдаги 69-, 70-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 01/15-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиг: тизимли яллиғланиш индекси миқдорини динамикада аниқлаш ўтказилаётган даво чоралари самарасини динамикада баҳолаш, лозим бўлганда даво схемасига ўзгартириш киритиш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиг: тизимли яллиғланиш индекси миқдорини динамикада баҳолаш натижасида қиммат қўшимча текширувлар ўтказишни талаб қилмаслиги ҳисобига иқтисод қилинган. Хулоса: коронавирус инфекцияси фонида юзага келувчи такрорий инсультни профилактикаси, у юзага келган тақдирда диагностика чораларини мукаммалаштириш ҳисобига бир нафар бемордан 1 кунга 1104400 сўм иқтисод қилинган;
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 инфекцияси фонида юзага келган такрорий ишемик инсультларда кузатилувчи анксиетик-депрессив синдромни даволашга дифференциал ёндашув такомиллаштирилганлиги Андижон Вилояти КТТМ 11.03.2024 йилдаги 184-, 185-сонли буйруклар хамда РШТЁИМ Фарғона филиали бўйича 11.03.2024 - йилдаги 69-, 70-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 01/15-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиг: COVID-19 инфекцияси фонида юзага келувчи такрорий ишемик инсультларда кузатилувчи анксиетик-депрессив синдромни барвақт ташҳислашдаволаш самарадорлигини оширишга, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиг: COVID-19 инфекцияси фонида юзага келувчи такрорий ишемик инсультларда кузатилувчи анксиетик-депрессив синдромни аниқлаш ва барвақт ташҳислаш госпитализация кунларининг камайиши, такрорий ишемик инсульт юзага келишини олдини олиш ҳисобига иқтисод қилинган. Хулоса: коронавирус инфекцияси фонида юзага келувчи такрорий инсультларда кузатилувчи анксиетик-депрессив синдромни даволашни мукаммалаштириш ҳисобига бир нафар бемордан 1 кунда 1104400 сўм иқтисод қилинган.