Нематова Дилфузахон Тўланбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришнинг социал омиллари », 22.00.02 – “Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи” ихтисослиги бўйича
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/P295
Илмий раҳбар: Матибаев Тасбўлат Балтабаевич, социология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01
Расмий оппонентлар:Умаров Абдусалом Адилович, социология фанлари доктори, профессор; Мухторов Азамат Мухторович,фалсафа фанлари доктори,профессор
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга ижобий таъсир этувчи социал омилларини аниқлаш орқали оилалар камбағаллигини қисқартиришга кўмаклашувчи таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларда меҳнат маданияти талабларини сингдиришда оила ва маҳаллада ижтимоий назоратнинг ташкил этилиши натижасида шаффофликни таъминловчи мақсадли дастурлар доирасида бандликни эрта ўзлаштирилиши социологик асосланган;
жамият барқарорлигини таъминлашга ижобий таъсир этувчи меҳнат бозоридаги фаол сиёсат, меҳнат шароитининг яхшиланиши, ижтимоий имтиёзлар, манзилли ижтимоий ҳимоя дастурлари, соғлом турмуш тарзини қамраб олувчи социал омиллар аниқланган;
жамият социал структурасида ўрта синф қатламини шакллантиришни мулк ва даромад, касб ва таълим даражаси, миллати ва диний мансублиги, сиёсий мойиллиги, жинси ва ёши, яшаш жойи ва географик ҳудудларни ҳисобга олиб оптималлаштирилиши социологик асослантирилган;
камбағалликни олдини олишга қаратилган ижтимоий ёрдам олувчилар тоифаси фарзандларининг таълим олиши, социал ҳимоясини самарали таъминлашга йўналтирилган қўшимча ақлий ва жисмоний машғулотларни олиб боришида ижтимоий волонтерлар тизимини “маҳалла еттилиги”да йўлга қўйилиши социологик асослантирилган;
IV.Натижаларининг жорий қилинганлиги. Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришнинг социал омиллари бўйича тадқиқот натижаларидан:
ёшларда меҳнат маданияти талабларини сингдиришда оила ва маҳаллада ижтимоий назоратнинг ташкил этилиши натижасида шаффофликни таъминловчи мақсадли дастурлар доирасида бандликни эрта ўзлаштирилиши социологик асослантирилганлигига оид маълумотидан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси депутатлари томонидан ҚЛ-758 рақамли “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг 11 ва 12-моддаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2022 йил 30 мартдаги 01-01/91-сон маълумотномаси). Натижада Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари томонидан камбағалликни қисқартиришга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқишда, шунингдек, партия устави ва сайловолди платформасини ишлаб чиқишда методологик асос сифатида хизмат қилган;
жамият барқарорлигини таъминлашга ижобий таъсир этувчи меҳнат бозоридаги фаол сиёсат, меҳнат шароитининг яхшиланиши, ижтимоий имтиёзлар, манзилли ижтимоий ҳимоя дастурлари, соғлом турмуш тарзини қамраб олувчи социал омиллар аниқланган ва ушбу маълумотлар Иқтисодий тараққиёт ва камбагалликни қисқартириш сиёсатини юритиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш департаментлари фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинди;
жамият социал структурасида ўрта синф қатламини шакллантиришни мулк ва даромад, касб ва таълим даражаси, миллати ва диний мансублиги, сиёсий мойиллиги, жинси ва ёши, яшаш жойи ва географик ҳудудларни ҳисобга олиб оптималлаштирилиши социологик очиб берилганлигидан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази фаолиятида тадқиқот ишларида фойдаланилган.Диссертант томонидан таклиф қилинган ушбу махсус модификациялаштирилган сўровнома анкетаси тадқиқот ўбекти ва предметига нисбатан тадқиқот методикаси ва техникасини тўғри қўлланиши ва муаммони тоғри тўғри тахлил қилишда ўз самарадорлигини кўрсатди ва Марказ фаолиятига жорий қилинди;
камбағалликни олдини олишга қаратилган ижтимоий ёрдам олувчилар тоифаси фарзандларининг таълим олиши, социал ҳимоясини самарали таъминлашга йўналтирилган қўшимча ақлий ва жисмоний машғулотларни олиб боришида ижтимоий волонтерлар тизимини “маҳалла еттилиги”да йўлга қўйилиши орқали шахснинг камбағалликдан ўрта синфга ўтказиш интенсивлигини таъминловчи социал механизм ишлаб чиқилган.
Ушбу янгиликЎзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Камбагалликни қисқартириш сиёсатини юритиш департаменти тахлилий материаллар ва даврий ҳисоботларни тайёрлаш мақсадида қабул қилинган.