Асимова Феруза Абдусатторовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик саноат корхоналарида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш механизимини такомиллаштириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2400
Илмий маслаҳатчи: Юсупходжаева Гулчехра Бахадирходжаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, в.в.б.профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар:. Тилляходжаев Музаффарходжа Абдупаттахович, фанлари доктори, доцент; Умарходжаева Муяссар Ганиевна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
     Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик саноати корхоналарида иннова-цион фаолияти самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кучли рақобат мухити шароитида “Такро Осиё” МЧЖ ва “Ҳилале Техтилес” МЧЖ тўқимачилик корхоналарига инвестицияларни жалб этишда инновацион фаолиятга устуворлик бериш ва шунга кўра инновацион ривожланишни степ бй степ стратегияси асосланган;
инновацион ривожлантиришга кўра “Такро Осиё” МЧЖ тўқимачилик корхонаси фаолиятини самарали ривожлантиришнинг 2023-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
инновацион ривожлантириш шароитида “Ҳилале Техтилес” МЧЖ тўқимачи-лик корхонаси фаолиятини самарали ривожлантиришнинг 2023-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
тўқимачилик саноати корхонаси экспорт салоҳиятини оширишга асос-ланган истиқболли механизим ишлаб чиқаришни роботлаштириш, рақамли тўқувни ривожлантириш ва утилизациялашнинг экологик жиҳатларини кучай-тиришга кўра такомиллаштирлган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион фаолияат самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кучли рақобат мухити шароитида “Такро Осиё” МЧЖ ва “Ҳилале Техтилес” МЧЖ тўқимачилик корхоналарига инвестицияларни жалб этишда инновацион фаолиятга устуворлик бериш ва шунга кўра инновацион ривожланишни степ бй степ стратегияси бўйича таклифлар “Такро Осиё”ва “Ҳилале Техтилес” масъулияти чекланган жамиятларни истиқболда ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган ҳужжатларини тайёрлашда ва амалий фаолиятига жорий қилинган  (“Ўзтўқима-чиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 22-августдаги 03/25-2214-сон, “Такро Осиё” МЧЖнинг 2024-йил 28-март 61-сон, “Ҳилале Техтилес” МЧЖнинг 2024-йил 15-мартдаги 28-сон маълумотномалари). Мазкур таклифлар саноат корхоналарининг инновацион фаолиятини фаоллаштириш ва молиявий ресурс-ларни мақсадли йўналитиршга кўра синергетик самарани ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
инновацион ривожлантиришга кўра “Такро Осиё” МЧЖ тўқимачилик корхонаси фаолиятини самарали ривожлантиришнинг 2023-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларидан “Такро Осиё” масъулияти чекланган жамият тўқимачилик корхонасини статегик ривожлантириш ҳужжати ва унга мувофиқ датурни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат”  уюшмасининг 2024-йил 22-августдаги 03/25-2214, “Такро Осиё” масъулияти чекланган жамиятнинг 2024-йил 15-мартдаги 28-сон маълумотномалари). Таклиф ички имкониятлардан самарали фойдаланишга кўра 2030-йилга келиб ишлаб чиқариш ҳаражатларини камйтириш ва фойда ҳажмини  0,12 фоизга оширишга муайян даражада хизмат қилган;
инновацион ривожлантиришга кўра “Ҳилале Техтилес” МЧЖ тўқимачилик корхонаси фаолиятини самарали ривожлантиришнинг 2023-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларидан “Ҳилале Техтилес” масъулияти чекланган жамият тўқимачилик корхонасини статегик ривожлантириш ҳужжати ва унга мувофиқ датурни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат”  уюшмасининг 2024-йил 22-августдаги 03/25-2214, “Ҳилале Техтилес” масъулияти чекланган жасмиятнинг 2024-йил28-март 61-сон, маълумотномалари). Таклиф ички имкониятлардан самарали фойдаланишга кўра 2030-йилга келиб ишлаб чиқариш ҳаражатларини камйтириш ва фойда ҳажмини  0,12 фоизга оширишга муайян даражада хизмат қилган;
тўқимачилик саноати корхонаси экспорт салоҳиятини оширишга асос-ланган истиқболли механизим ишлаб чиқаришни роботлаштириш, рақамли тўқувни ривожлантириш ва утилизациялашнинг экологик жиҳатларини кучайтириш таклифлари “Ҳилале Техтилес”ва “Такро Осиё” масъулияти чекланган жамиятлар амалиётига жорий қилингавн (“Ўзтўқимачиликсаноат”  уюшмаси-нинг 2024-йил 22-августдаги 03/25-2214 сон,ли “Ҳилале Техтилес” МЧЖ 2024-йил 28-март 61-сонли ва “Такро Осиё МЧЖнинг 2024-йил 15-мартдаги 28-сонли маълумотномалари). Таклифнинг жорий қилиниши Ҳилале Техтилес”ва “Такро Осиё” масъулияти чекланган жамиятларда экспорт ҳажмини мас равишда 2 фаоизга  ошишига муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish