Яздонов Зикирилло Шукуриллоевичнинг
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): ихтисослиги бўйича “Марказий Осиё тасаввуф тариқатлари ривожига маломатийлик ва қаландарийлик ғояларининг таъсири” 09.00.03 - Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Fal213
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон-Финландия педагогика институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети ҳузуридаги DSc.03/27.02.2020.F.72.08
Илмий раҳбар: Негматова Шахзода Шухратовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Наврўзова Гулчеҳра Неъматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор. Сиддиқов Илёсжон Бахрамович, фалсафа фанлари доктори, профессор. Мўмин Ҳошимхонов, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маломатийлик ва қаландарийлик ғояларининг Марказий Осиё тариқатларига таъсири ва унинг жамият маънавий ҳаётидаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маломатийлик ва қаландарийликнинг ихлос, сидқ, фақрлик категориялари ўрта асрларда Марказий Осиёдаги айрим тасаввуф тариқатларида вужудга келган риё, кибр, ужб каби иллатларга қарши курашда ва инсон маънавий борлиғининг ислоҳ этишда мотивацион восита (ҳаракатлантирувчи куч) эканлиги исботланган;
маломатийлик ва қаландарийликнинг “Ботинан Ҳақ билан, Зоҳиран халқ билан” бўлиш ғояси Марказий Осиё халқларининг маънавий, ижтимоий-маданий муҳитига таъсири ҳамда турли халқларни ягона маслак ва ғоя атрофида бирлаштиришга хизмат қилганлиги фалсафий асосланган;
маломатийлик ва қаландарийлик тариқатларига “таносух”, “иттиҳод”, “ҳулул” тушунчаларининг кириб келиши тасаввуф таълимоти ва фалсафа тарихида мутлақ ҳақиқатни англашнинг ягона илдизларига эга бўлган борлиқнинг бирлиги (ваҳдат) ва хилма-хиллиги (касрат) ғоясига зид эканлиги очиб берилган;
маломатийлик таълимотидаги инсон ички оламини поклаш, нафсни тийиш, қалбни тасфия (покланиш) этиш орқали руҳий-маънавий юксалиш тамойиллари тасаввуфнинг филантропия (саховатпешалик) ва инсонпарварлик ғоялари билан диалектик алоқадор эканлиги мантиқий далилланган;
ёшларни маънавий-ахлоқий юксалтиришда тасаввуфнинг инсонни комилликка ундовчи “қалбни поклаш, “вужуд поклиги”, “нафс тарбияси”, “ўзини-ўзи такомиллаштириш”, “сабр-қаноат”ли бўлиш ғояларининг маърифатли шахс дунёқарашини кенгайтиришда ва бузғунчи экстремистик, радикал оқимларга қарши курашда субстансионал асосга эга эканлиги аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Маломатийлик ва қаландарийлик ғояларининг Марказий Осиё тариқатларига таъсирини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
маломатийлик ва қаландарийликнинг ихлос, сидқ, фақрлик категориялари ўрта асрларда Марказий Осиёдаги айрим тасаввуф тариқатларида вужудга келган риё, кибр, ужб каби иллатларга қарши курашда ва инсон маънавий борлиғининг ислоҳ этишда мотивацион восита (ҳаракатлантирувчи куч) эканлигига оид илмий хулосалар, таклиф ва тавсиялардан “Имкон” фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёти марказининг 22/01/01-рақам “Маҳаллаларда ёшларнинг диний экстремизм ва миссионерлик таъсирига тушиб қолишни олдини олишда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш” (2022 й) грант лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ҳамда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуронийлар” жамғармасининг 2023-2024 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг И “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ёшлар тарбиясида нуронийларнинг ўрнини ошириш” банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (“Имкон” фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёти марказининг 2024-йил 13-июндаги 24/9-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуронийлар” жамғармасининг 2024-йил 19-июндаги 05-01/265-сон маълумотномаси). Натижада, маломатийлик ва қаландарийлик ғоялари тасаввуф тариқати ва таълимотлари ва фалсафа тарихида мутлақ ҳақиқатни англашнинг ягона илдизларига эга эканлиги ва нуронийларни диний ва исломий, тасаввуфий билимларини бойитишга ҳамда маҳаллаларда ёшларнинг диний экстремизм ва миссионерлик таъсирига тушиб қолишни олдини олишда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни йўлга қўйишда соф диний ва тасаввуфий билимларни қўллашда ва таъмилашга хизмат қилган;
маломатийлик ва қаландарийликнинг “Ботинан Ҳақ билан, Зоҳиран халқ билан” бўлиш ғояси Марказий Осиё халқларининг маънавий, ижтимоий-маданий муҳитига таъсири ҳамда турли халқларни ягона маслак ва ғоя атрофида бирлаштиришга хизмат қилганлигига оид илмий-назарий хулоса таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоявий ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 14-банд “Ижтимоий-маънавий ва мафкуравий жараёнларнинг тадқиқи қилиш технологиялри бўйича хориж тажрибасини ўрганиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 11-июндаги 258-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклиф, тавсия ва хулосалардан мамлакатимизда радикализм ва диний экстремизмга қарши кураш йўналишидаги фаолиятни ташкил этишда, ёшлар онгини турли хил ёт ғоя ва ҳаракатлардан асраш ва маънавий тарбияни кучайтиришда тарғиботчилар учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
маломатийлик ва қаландарийлик тариқатларига “таносух”, “иттиҳод”, “ҳулул” тушунчаларининг кириб келиши тасаввуф таълимоти ва фалсафа тарихида мутлақ ҳақиқатни англашнинг ягона илдизларига эга бўлган борлиқнинг бирлиги (ваҳдат) ва хилма-хиллиги (касрат) ғоясига зид эканлигига оид имий-назарий хулосалари таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг “Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, улардан мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда “жаҳолатга қарши марифат” ғояси остида туркум тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил этиш” чора-тадбирларининг 21-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 22-июндаги 2-13-21-3239-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимиздаги ёш авлодда минтақамизга хос бўлган сўфиёна қарашлар, тариқатлар, таълимотлардаги нафс тарбияси ахлоқий тарбия, маънавий тарбия, бағрикенгликка оид қарашларини янада чуқур ўрганишга хизмат қилган;
маломатийлик таълимотидаги инсон ички оламини поклаш, нафсни тийиш, қалбни тасфия (покланиш) этиш орқали руҳий-маънавий юксалиш тамойиллари тасаввуфнинг филантропия (саховатпешалик) ва инсонпарварлик ғоялари билан диалектик алоқадор эканлигига доир янгилик ҳамда таклиф ва тавсиялардан Имом Вухориу халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятида, жумладан, ижтимоий буюртма асосида нашр этилган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024-йил 26-июндаги 02/267-сон маълумотномаси). Натижада, нашр этилган энциклопедиянинг мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ёшларни маънавий-ахлоқий юксалтиришда тасаввуфнинг инсонни комилликка ундовчи “қалбни поклаш, “вужуд поклиги”, “нафс тарбияси”, “ўзини-ўзи такомиллаштириш”, “сабр-қаноат”ли бўлиш ғояларининг маърифатли шахс дунёқарашини кенгайтиришда ва бузғунчи экстремистик, радикал оқимларга қарши курашда субстансионал асосга эгалигига доир хулосалар, таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2023-йил 31-март куни эфирга узатилган “Кун мавзуси” эшиттиришининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 12-июндаги 01-07/143-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг тасаввуф, фалсафий мероси, тасаввуф алломаларининг гўзаллик, инсон ахлоқи ва маломатийлик ва қаландарийлик ғояларидаги эзгу ғоя ва қарашларни кенг халқ оммасига етказиш ва шу асосда ёшларда соғлом тарзи ва дунёқарашни ўзгаришига хизмат қилган.