Филиппов Олгерд Александровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Билимларни рақамлаштириш ва прагматлаштириш шароитларида олий таълимнинг гносеологик консепсияси (ижтимоий-фалсафий таҳлил)”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fal918
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Чориев Санжар Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Исаева Дилбар Абдукадировна, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув жараёнларида билимларни рақамлаштириш ва прагматизация қилиш шароитида миллий олий таълимни янада ривожлантиришнинг концептуал асосларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим концепциясинининг ижтимоий, иқтисодий, тарихий ва мафкуравий омилларини функсионал ва институционал таҳлил этиш асосида унинг иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, ижтимоий тизим сифатида тавсифлаш ва назорат қилиш каби когнитив хусусиятлари, “ижтимоий лифт” омили, шахсий ривожланиш ресурси, рақобатбардошлик, бозор шароитларига мослашиш каби эвристик имкониятлари аниқлаштирилган;
глобаллашаятган трансформация шароитларида олий таʼлимни модификациялаш ва рақамлаштиришнинг полиморфизм (технологиялар, ёндашувлар, ўқитиш тамойиллари ва таълим ресурслари), персонализация (индивидуал таълим траекторияларини шакллантириш, академик ҳаракатчанлик ва бинар таълим), асинхронизация (биргаликда ва индивидуал равишда таълим ресурсларига кириш имкони), массификасия ва демассификация (ўзаро алоқадорлик, либераллаштириш, фан, техника ва иқтисодиётни ривожлантириш), минималлаштириш (юқори ихтисослашган, фойдали хусусиятга эга билимларни бериш), марказсизлаштириш (таълимни оммавийлаштириш) каби хусусиятлари сабаб ва оқибат диалектикаси асосида очиб берилган;  
миллий олий таълим концепциясини янада ислоҳ қилишнинг иқтисодий (тижоратлаштириш, хизмат кўрсатиш) омиллари таълимнинг социал-маданий ва аксиологик тамойилларини инкор этиши, унинг институционал аҳамиятини ўзгартириши, сиёсий (халқаро интеграциялашув, таълим-тарбия тизимини шакллантириш) омили таʼлим сиёсатидаги давлат манфаатлари билан богʻлиқ эканлиги, илмий тадқиқотларни стандартлаштириш, консептуал ўзига хослиги ва рақобатбардошлигига салбий таъсир этиши очиб берилган;
рақамлаштириш ва прагматлаштириш шароитларида олий таълимни ислоҳ қилишнинг кучли модернизация (меҳнат бозори эҳтиёжларини қондириш, таълим хизматларини оммавийлаштириш, инновацион кадрлар тайёрлаш), ҳудудий етакчиликка эришиш (экспериментал ва лойиҳавий фаолиятини фаоллаштириш, узлюксиз таълим тизимини ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларида етакчиликни таъминлаш), когнитив жамиятнинг шаклланиши (академик эркинлик ва таълимдаги бюрократияга барҳам бериш, таълим кластерларини шакллантириш) каби моделлари аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Билимнинг рақамлаштирилиши ва прагматиклашуви шароитларида олий таълим гносеологик консепсиясининг ижтимоий-фалсафий таҳлилини амалга ошириш борасида олинган тадқиқот иши натижалари асосида:
олий таълим консепсиясинининг ижтимоий, иқтисодий, тарихий ва мафкуравий омилларини функсионал ва институционал таҳлил этиш асосида унинг иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, ижтимоий тизим сифатида тавсифлаш ва назорат қилиш каби когнитив хусусиятлари, “ижтимоий лифт” омили, шахсий ривожланиш ресурси, рақобатбардошлик, бозор шароитларига мослашиш каби эвристик имкониятларига доир илмий-амалий таклифлар ва тавсиялардан Республика Маънавият ва Маърифат Марказининг 2022-2023 -йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналишида белгиланган “Ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари” 18-банди “Ёшларда юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш, Ватанни ҳимоя қилишни энг шарафли бурсҳ эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чора-тадбирлами йўлга қўйиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 6-октябрдаги 01/01-2731-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлод тафаккурида таълимни сифат жиҳатдан юқори даражага кўтариш ва ёшлар қалбига сингдиришда янгича технологияларни жорий этиш бўйича ўтказилган маънавий-маърифий соҳадаги тадбирларини амалга оширишда тарғиботчилар учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
глобаллашаятган трансформация шароитларида олий таʼлимни модификациялаш ва рақамлаштиришнинг полиморфизм (технологиялар, ёндашувлар, ўқитиш тамойиллари ва таълим ресурслари), персонализация (индивидуал таълим траекторияларини шакллантириш, академик ҳаракатчанлик ва бинар таълим), асинхронизация (биргаликда ва индивидуал равишда таълим ресурсларига кириш имкони), массификасия ва демассификация (ўзаро алоқадорлик, либераллаштириш, фан, техника ва иқтисодиётни ривожлантириш), минималлаштириш (юқори ихтисослашган, фойдали хусусиятга эга билимларни бериш), марказсизлаштириш (таълимни оммавийлаштириш) каби хусусиятларига оид илмий янгилик ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастуридаги "ИВ. Ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, мамлакатда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этишнинг устувор йўналишлари"даги вазифаларда белгиланган рагтиуа тизимидаги ходимларнинг сиёсий, маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2023-йил 25-сентябрдаги 02/02-57-сон маълумотномаси). Натижада, партия аъзолари ва ходимларининг сиёсий, маънавий-маърифий саводхонлигини ошириш, мамлакатда таълим ва тарбия тизимини тубдан ўзгартириш, замонавий олий таълим тизимини ривожлантириш соҳасидаги ўқув-услубий ва ғоявий-маърифий, глобал интеграцион жараёнларнинг муаммоларига қарши кураш, кадрлар тайёрлаш миллий тизимининг рақобатбардошлигини шакллантириш ҳақидаги янги илмий маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган;
миллий олий таълим консепсиясини янада ислоҳ қилишнинг иқтисодий (тижоратлаштириш, хизмат кўрсатиш) омиллари таълимнинг социал-маданий ва аксиологик тамойилларини инкор этиши, унинг институционал аҳамиятини ўзгартириши, сиёсий (халқаро интеграциялашув, таълим-тарбия тизимини шакллантириш) омили таʼлим сиёсатидаги давлат манфаатлари билан богʻлиқ эканлиги, илмий тадқиқотларни стандартлаштириш, консептуал ўзига хослиги ва рақобатбардошлигига салбий таъсир этишига доир илмий хулосалар ва таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг 2023-йил июн ва сентябр ойларида эфирга узатилган “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт“ дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 26-сентябрдаги 02-36-1453-сон маълумотномаси). Натижада, давлат тараққиётида олий таълим консепсиясининг аҳамиятига оид маълумотлами аниқ ва ишончли тарзда кенг жамоатчиликка етказиб бериш имкониятини янада оширишга, олий таълимни ривожлантиришнинг консептуал асослари ва истиқболларини белгилашда, теледастурларнинг сифати, мазмуни ва самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
рақамлаштириш ва прагматлаштириш шароитларида олий таълимни ислоҳ қилишнинг кучли модернизация (меҳнат бозори эҳтиёжларини қондириш, таълим хизматларини оммавийлаштириш, инновацион кадрлар тайёрлаш), ҳудудий етакчиликка эришиш (экспериментал ва лойиҳавий фаолиятини фаоллаштириш, узлюксиз таълим тизимини ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларида етакчиликни таъминлаш), когнитив жамиятнинг шаклланиши (академик эркинлик ва таълимдаги бюрократияга барҳам бериш, таълим кластерларини шакллантириш) каби моделларига оид назарий умумлашмалар ва илмий хулосалардан Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида бажарилган ПЗ-2020103078-сон “Дорул ҳикмат ва маориф”, Хива шаҳридаги замонавий виртуал музейни яратиш бўйича амалий лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалининг 2024-йил 1-майдаги 477-сон маълумотномаси). Натижада, виртуал университетнинг экспозициялари олий таълим консепсияларининг эволюцияси асосида шакллантирилган, глобаллашувнинг тадқиқ қилинган жараёнлари ва унинг таълимга таъсирига доир кўргазмаларни баён этишда методологик асос вазифасини ўтаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish