Махкамов Тробжон Хусанбоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон инвазив флораси: замонавий ҳолати, айрим турларининг биоекологик ҳусусиятлари ва уларга қарши кураш усуллари”, 03.00.10 - Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.DSc/B204.
Илмий маслаҳатчи: Юлдашев Акрамжон Султанмурадович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/27.02.2020.B.01.15
Расмий оппонентлар: Алимжанова Холисхон Алимжановна, биология фанлари доктори, профессор; Мавлонов Хударган, биология фанлари доктори, профессор; Ажиев Алишер Бахтибаевич, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон адвентив флорасининг таксаномик таркибини, инвазивлик мақомини аниқлаш, айрим агрессив инвазив ўсимликларнинг муваффақиятли тарқалиш сабабларини илмий асослаш ва қарши кураш усулларини ишлаб чиқиш, тарқалиш ареаллари ва экологик маконларини аниқлаш ҳамда wеб-саҳифасини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон флорасида 252 турдаги адвентив ўсимликлар мавжудлиги аниқланган. Адвентив турларни интродукция-табиийлашиш-инвазия континиуми бўйича яшаш ҳолати ҳамда Ўзбекистон флорасининг 252 та адвентив ўсимликлардан 31 та (12,3%) тур тасодифан учраган, 177 та (70,2%) тур табиийлашган ва 44 та (17,5%) тур инвазив турлар эканлиги аниқланган;
илк бор Ўзбекистон флораси учун янги, аввал қайд этилмаган Трагопогон граминифолиус ДC. (Астераcеае), Ранунcулус сардоус Грантз. (Ранунcулаcеае), Антҳрисcус cауcалис М. Биеб. (Апиаcеае), Cйносурус эчинатус Л. (Поаcеае) каби инвазив ўсимлик турлари аниқланган;
Ўзбекистон адвентив флорасини ҳаётий шакли бўйича таҳлил қилинганда, энг юқори кўрсатгични бир йиллик ҳаётий шаклга эга турлар намоён этиб, бошқа ҳаётий шакллардан 2 (кўп йиллик), 6 (икки йиллик), 18 (дарахт) ва 36 (ярим бута, бута) баробар кўп эканлиги илмий асосланган;
Ўбекистон флорасининг адвентив турларининг табиий келиб чиқиш ҳудудлари бўйича таҳлили натижасида келиб чиқиш қит'аси ва турларнинг бостириб кириш ҳолати ўртасида боғлиқлик мавжудлиги (х2 = 18,3, дф = 5, П <0,05) ҳамда инвазив турлар асосан Ўзбекистон флорасига тропик ва мўтадил Осиё (201 та), Эвропа (154), Африка (124), Шимолий (43) ва Жанубий (32) Америка ҳудудларидан кириб келганлиги исботланган;
адвентив турларнинг экологик маконлари бўйича таҳлиллар шуни кўрсатдики, турларнинг аксарияти қишлоқ ҳўжалиги (204 тур, яъни барча қайд этилганларнинг 81,3%) ва рудерал (164 тур, яъни 65,1%) ҳудудлар билан боғлиқ, қирғоқлар ёки соҳилбўйи яшаш жойлари (68 тур, яъни 27,1%) ва яйловлар ёки ўтлоқлар (41 тур, яъни 16,3%) ҳам яхши ифодаланган бўлиб, бошқа яшаш жойларининг мамлакатнинг инвазив флорасига қўшган ҳиссаси 10% дан ошмаслиги исботланган;
Ўзбекистон флорасида инвазивлик мақомига кўра юқори кўрсаткич билан баҳоланган, яъни 11-13 балл олган ўсимликлар 44 та турни ташкил этиши аниқланган;
энг агрессив инвазив турларнинг учраш даражаси (УД), барқарорлик кўрсаткичлари (БК) ва экологик–фитоценотик хусусиятлари (ЭФХ) бўйича инвазивлик мақоми бахоланган, Биденс фрондоса Л. (УД=4, БК=6, ЭФХ=2) 12 балл, Хантҳиум ориентале Л. (УД=4, БК=6, ЭФХ=2) 12 балл, Эригерон cанаденсис Л. (УД=4, БК=6, ЭФХ=2) 12 балл, Аилантҳус алтиссима (Милл.) Сwингле (УД=4, БК=6, ЭФХ=2) 12 балл, Аcер негундо Л. (УД=4, БК=6, ЭФХ=3) 13 балл, Берберис жапониcа (Тҳунб.) Спренг (УД=4, БК=6, ЭФХ=3) 13 балл, Робиниа псеудоаcаcиа Л. (УД=4, БК=6, ЭФХ=3) 13 баллни ташкил этиб, табиий флорага бостириб кириш хавфи юқорилиги очиб берилган;
айрим агрессив инвазив (Биденс фрондоса Л., Хантҳиум ориентале Л., Аилантҳус алтиссима (Милл.) Сwингле) ўсимликларнинг муваффақиятли тарқалиш сабаблари илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбекистон инвазив флораси: замонавий ҳолати, айрим турларининг биоекологик ҳусусиятлари ва уларга қарши кураш усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инвазив ва карантин ўсимликларга қарши қўлланилган Глифосат МСФ 75,6%, с.э.г. гербицид билан ишлов бериш ишланмаси Тошкент вилояти Қуйи чирчиқ туманидаги ер майдонларда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 4 декабрдаги 07/22-05/6205-сон маълумотномаси). Натижада, препарат қўлланилгандан кейинги 45 кунда какрага нисбатан 84,5%, иттиканак инвазив ўсимликга нисбатан 91%, зарпечакка нисбатан 86,3% ва қўйтикан инвазив ўсимликга нисбатан 89,3% биологик самарадорлик кўрсатган. Глифосат оригинал 75,6%, с.э.г. гербициди какрага нисбатан 70,3%, иттиканакга нисбатан 86,6%, зарпечакка нисбатан 84,6% ва қўйтиканга нисбатан 87,6% биологик самарадорлик кўрсатган ва ундан самарали фойдаланиш имконини берган;
инвазив ва карантин ўсимликларга қарши қўлланилган Глифосат МСФ 75,6%, с.э.г. гербицид билан ишлов бериш ишланмаси Бухоро вилояти Ромитон туманидаги ер майдонларда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 4 декабрдаги 07/22-05/6205-сон маълумотномаси). Натижада, препарат қўлланилгандан кейинги 45 кунда какрага нисбатан 80,3%, иттиканак инвазив ўсимликга нисбатан 92,6%, зарпечакка нисбатан 84,3% ва қўйтикан инвазив ўсимликга нисбатан 87,3% самарадорлик кўрсатган. Глифосат оргинал 75,6%,с.э.г. гербициди какрага нисбатан 72,6%, иттиканакга нисбатан 84,6%, зарпечакка нисбатан 82,6% ва қўйтиканга нисбатан 88,6% биологик самарадорликка эришиш имконини берган;
инвазив ва карантин ўсимликларга қарши қўлланилган Глифосат МСФ 75% препаратини Сурхондарё вилояти Ангор туманида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 4 декабрдаги 07/22-05/6205-сон маълумотномаси). Натижада, ер майдонларда гектарига 3,0 кг меъёрида қўллаш ишланмаси тажрибанинг 60-кунида қўйтикан бегона ўтига нисбатан 89,6%, иттиканак инвазив ўсимлигига нисбатан 91,2%, зарпечак бегона ўтига нисбатан 94,2%, какра бегона ўтига қарши 92,3% биологик самарадорликка эришиш имконини берган.