Рахматуллаева Нигора Тургуновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашё асосидаги кўмирли адсорбентларни мўридан чиқувчи тутунларни ютилишида қўллашнинг коллоид-кимёвий жиҳатлари», 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/К580.
Илмий раҳбар: Жумаева Дилноза Жураевна техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор; Бахронов Хаёт Нурович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дарахт ёғочидан фаоллаштириб олинган Пп-ПАУ-А, ППАУ-А ҳамда Мт-ПАУ-А сорбентида адсорбсион-калориметрик усулда СО2 нинг адсорбсия механизмини аниқлаш ҳамда уларни атроф муҳит муҳофазасининг ечими учун тавсия этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Пп-ПАУ-А, ППАУ-А ҳамда Мт-ПАУ-А адсорбентларида квадрупол СО2 молекуласи адсорбсиясининг изотермаси ва асосий термодинамик тавсифлари (ΔҲ, ΔФ, ΔС) асосида фаол марказларнинг миқдори ва улардаги адсорбсияланиш қонуниятлари аниқланган;
Пп-ПАУ-А адсорбентининг дастлабки фаол марказида квадрупол СО2 адсорбсиясида 4СО2:СИ тетрамер комплексгача 0,1 ммол/гга, кейинги фаол маркази 0,125 ммол/г адсорбсия миқдорига каррали равишда қонуниятли сорбсияланиши ва 4СО2:СИИ комплекс ҳосил бўлиши исботланган;
ППАУ-А адсорбенти фаол марказида СО2 адсорбсиясида моно- ва тример (нСО2:С) комплекслар ҳосил қилиши СО2 нинг Ван-дер-Ваалс ўзаро таʼсир кучи орқали индуксион эффект натижаси қўшимча иссиқлик ажралиши орқали асосланилган;
Мт-ПАУ-А адсорбентининг И-координацион сферасида пентамер 5СО2:С комплексларини, шунингдек умумий ҳолда С:5СО2:5СО2 комплексини ҳосил қилиб, ИИ-координацион сферада адсорбат/адсорбат ўзаро таʼсирлашув асосланилган;
Мт-ПАУ-А адсорбентида СО2 адсорбсия дифференциал энталпияси Пп-ПАУ-А ва ППАУ-А дан юқорили ва унинг микроғовакларини юқори даражада фаоллашуви исботланган;
СО2 нинг тўйиниш босимида МҲТН тенгламалари асосида ҳисобланган адсорбсия миқдори Мт-ПАУ-А да ППАУ-А дан 1,7 марта кўп, Пп-ПАУ-А дан 3,8 марта кўп эканлиги исботланган;
илк маротаба Павловния дарахти чиқиндилари асосида янги адсорбентларини олишнинг ноанъанавий фаоллаштириш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Павловния дарахтининг буддаланган шохалари ва пўстлоқ қисм чиқиндисидан фаоллаштириб олинган углеродли, юқори сорбсион хусусиятли адсорбентларни олиш ва уларнинг асосий термодинамик характеристикаларини микрокалориметрик қурилмасида адсорбсияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёғоч кўмир асосида адсорбент олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан фойдали моделга патенти олинган (ФАП № 2480. 18.08.2023). Натижада, янги турдаги сорбентларни олишнинг усули ёрдамида сорбсион материалларни олишнинг имконини берган;
дарахт пўстлоғи ва шоха чиқиндилари ёрдамида олинган Пп-ПАУ-А ва ППАУ-А ҳамда Мт-ПАУ-А адсорбентларини фаоллаштириб олишнинг технологияси «Фарғона нефт-газ» МЧЖнинг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг 2023 йил 13 сентябрдаги 02-03-01/135-сон маълумотномаси). Натижада, Пп-ПАУ-А, ППАУ-А ҳамда Мт-ПАУ-А адсорбентларининг асосий термодинамик характеристикалари (ΔҲ, ΔФ, ΔС ва изотермаси) асосида уларнинг солиштирма сирт юзаси ва газларни ютиши бўйича тўлиқ адсорбсия механизми тўғрисидаги маълумотлар ёрдамида нефт ва газ корхоналари тармоғида қўллашнинг имконини беради;
анъанавий ва ноанъанавий усулларда фаоллаштириб олинган юқори углеродли Пп-ПАУ-А ва ППАУ-А ҳамда Мт-ПАУ-А типидаги адсорбентлар иштирокида табиий газларни таркибидаги заҳарли ва зарарли CО2 каби токсик газлардан тозалашнинг технологияси «Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг 2023 йил 13сентябрдаги 02-03-01/135-сон маълумотномаси). Натижада, табиий газларни таркибидаги CО2 каби зарарли газларни рухсат этилган меъёр даражасигача тозалашда импорт ўрнини босувчи адсорбент сифатида фойдаланилиши туфайли миллий валютани тежаш имконини беради.