Ахмеджанова Дурдонахон Баходир кизининг
фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда мушак гипотонияси синдромини диагностика ва даволаш тактикасига дифференциал ёндашув» 14.00.13 – Неврология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2022.1.PhD/Tib2465.
Илмий раҳбар: Шамансуров Шаанвар Шамурадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Рахимбаева Гульнара Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Омонова Умида Тукиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрофизиологик (ЭМГ, ЭНМГ, ССЧП) диагностика усулларини такомиллаштирган ҳолда болалардаги мушак гипотонияси синдромини эрта ташхислаш, оғирлик даражасини белгиловчи мезонларни ишлаб чиқиш, ҳамда даволаш чораларини аниқлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор турли хил генезли мушак гипотонияси синдроми бўлган эрта ёшдаги (0-3 ёш) болаларда марказий нерв тизимидаги ўзгаришларда супрасегментар аппаратнинг сегментар аппаратга тормозловчи таъсирининг камайиши сабабли кичик ва катта болдир нервидан олинган М жавоб амплитудасининг ортиши, гигант F тўлқинларнинг қайд этилиши аниқланган;
илк бор турли хил генезли мушак гипотонияси синдроми бўлган эрта ёшдаги (0-3 ёш) болаларда периферик жароҳатланиш сабабли кичик ҳамда катта болдир нервидан олинган М-жавоб амплитудасининг пасайиши, мономорф F-тўлқинларнинг қайд этилиши аниқланган;
илк бор турли хил генезли мушак гипотонияси синдроми бўлган эрта ёшдаги (0-3 ёш) болаларда марказий гипотонияли беморларда соматосенсор чақирилган потенциал (ССЧП)нинг соматосенсор пўстлоқдан қайд қилувчи N20 ва P25 чўққи компоненти, периферик генезли беморларда соматосенсор цервикал N13 чўққи компоненти, аралаш генезли ҳамда хромосом касалликлари бўлган беморларда N13, N20 ва P25 чўққи компонентлари латентлик даврининг узайиши аниқланган;
мушак гипотонияси синдроми бўлган эрта ёшдаги (0-3 ёш) болаларни даволаш ритмик периферик магнит стимуляциясини қўллаш орқали оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Болаларда мушак гипотонияси синдромини диагностика ва даволаш тактикасига дифференциал ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор турли хил генезли мушак гипотонияси синдроми бўлган эрта ёшдаги (0-3 ёш) болаларда марказий нерв тизимидаги ўзгаришларда супрасегментар аппаратнинг сегментар аппаратга тормозловчи таъсирининг камайиши сабабли кичик ва катта болдир нервидан олинган М жавоб амплитудасининг ортиши, гигант F тўлқинларнинг қайд этилиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 29 декабрда 7n-r/59-сон билан тасдиқланган «Эрта ёшдаги болаларда мушак гипотонияси синдромининг электрофизиологик мезонлари ва даволаш тактикаcини такомиллаштириш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Болалар Миллий тиббиёт марказининг 2024 йил 10 майдаги 01-1-04/44-сон ҳамда OOO Expert Medical (Hayat kids) xусусий шифохонасининг 07.05.2024 йилдаги 58-сон буйруқлари ҳамда 1-шаҳар болалар клиник шифохонаси 2024 йил апрел ойида тузилган шартномаси билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 6-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эрта ёшдаги болаларда учрайдиган мушак гипотонияси синдромини эрта ташхислаш, тўғри даво тактикаcини танлашга, асоратларининг олдини олишга ёрдам берадиган электрофизиологик мезон ишлаб чиқилди. Иқтисодий самарадорлиги: мушак гипотонияси синдроми билан ноаньанавий усулда (рПМС+реабилитация) хар бир бемордан аньанавий усулда даволангандагига нисбатан 6 ойлик даво курси учун сарфланган маблагдан 5856840 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади. Натижада дори дармонларнинг жигар ва буйрак каби хаёт учун мухим аьзолар функцияларига зарарли таьсирини камайтиришга эришилади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор турли хил генезли мушак гипотонияси синдроми бўлган эрта ёшдаги (0-3 ёш) болаларда периферик жароҳатланиш сабабли кичик ҳамда катта болдир нервидан олинган М-жавоб амплитудасининг пасайиши, мономорф F-тўлқинларнинг қайд этилиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 29 декабрда 7n-r/59-сон билан тасдиқланган «Эрта ёшдаги болаларда мушак гипотонияси синдромининг электрофизиологик мезонлари ва даволаш тактикаcини такомиллаштириш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Болалар Миллий тиббиёт марказининг 2024 йил 10 майдаги 01-1-04/44-сон ҳамда OOO Expert Medical (Hayat kids) xусусий шифохонасининг 07.05.2024 йилдаги 58-сон буйруқлари ҳамда 1-шаҳар болалар клиник шифохонаси 2024 йил апрел ойида тузилган шартномаси билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 6-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эрта ёшдаги болаларда учрайдиган мушак гипотонияси синдромини эрта ташхислаш, тўғри даво тактикаcини танлашга, асоратларининг олдини олишга ёрдам берадиган электрофизиологик мезон хамда мушак гипотонияси синдромини диагностикасидаги алгоритм ишлаб чиқилган. Иқтисодий самарадорлиги: мушак гипотонияси синдроми билан ноаньанавий усулда (рПМС+реабилитация) хар бир бемордан аньанавий усулда даволангандагига нисбатан 6 ойлик даво курси учун сарфланган маблагдан 5856840 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади. Натижада дори дармонларнинг жигар ва буйрак каби хаёт учун мухим аьзолар функцияларига зарарли таьсирини камайтиришга эришилади.
учинчи илмий янгилик: илк бор турли хил генезли мушак гипотонияси синдроми бўлган эрта ёшдаги (0-3 ёш) болаларда марказий гипотонияли беморларда соматосенсор чақирилган потенциал (ССЧП)нинг соматосенсор пўстлоқдан қайд қилувчи N20 ва P25 чўққи компоненти, периферик генезли беморларда соматосенсор цервикал N13 чўққи компоненти, аралаш генезли ҳамда хромосом касалликлари бўлган беморларда N13, N20 ва P25 чўққи компонентлари латентлик даврининг узайиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 29 декабрда 7n-r/59-сон билан тасдиқланган «Эрта ёшдаги болаларда мушак гипотонияси синдромининг электрофизиологик мезонлари ва даволаш тактикаcини такомиллаштириш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Болалар Миллий тиббиёт марказининг 2024 йил 10 майдаги 01-1-04/44-сон ҳамда OOO Expert Medical (Hayat kids) xусусий шифохонасининг 07.05.2024 йилдаги 58-сон буйруқлари ҳамда 1-шаҳар болалар клиник шифохонаси 2024 йил апрел ойида тузилган шартномаси билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 6-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эрта ёшдаги болаларда учрайдиган мушак гипотонияси синдромини эрта ташхислаш, тўғри даво тактикаcини танлашга, асоратларининг олдини олишга ёрдам берадиган электрофизиологик мезон хамда мушак гипотонияси синдромини диагностикасидаги алгоритм ишлаб чиқилган. Эрта ёшдаги болаларда мушак гипотониясини сабабини аниқлаб ва тезкор ёрдам чорасини қўллаш беморнинг психомотор ривожланишидан орқада қолишини хамда нейроортопедик асоратлар қолишини олдини олишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: мушак гипотонияси синдроми билан ноаньанавий усулда (рПМС+реабилитация) хар бир бемордан аньанавий усулда даволангандагига нисбатан 6 ойлик даво курси учун сарфланган маблагдан 5856840 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади. Натижада дори дармонларнинг жигар ва буйрак каби хаёт учун мухим аьзолар функцияларига зарарли таьсирини камайтиришга эришилади.
тўртинчи илмий янгилик: мушак гипотонияси синдроми бўлган эрта ёшдаги (0-3 ёш) болаларни даволаш ритмик периферик магнит стимуляциясини қўллаш орқали оптималлаштирилганлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 29 декабрда 7n-r/59-сон билан тасдиқланган «Эрта ёшдаги болаларда мушак гипотонияси синдромининг электрофизиологик мезонлари ва даволаш тактикаcини такомиллаштириш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Болалар Миллий тиббиёт марказининг 2024 йил 10 майдаги 01-1-04/44-сон ҳамда OOO Expert Medical (Hayat kids) xусусий шифохонасининг 07.05.2024 йилдаги 58-сон буйруқлари ҳамда 1-шаҳар болалар клиник шифохонаси 2024 йил апрел ойида тузилган шартномаси билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 6-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: рПМС+реабилитация қўлланган беморларимизда ЭНМГ кўрсаткичлари анъанавий даво олган беморлар кўрсаткичига нисбатан сезиларли баланд кўрсаткичларни ташкил қилди. rPMS+реабилитация орқали сезиларли ва қисқа муддат натижасида ССЧП чўққиларининг латент даври қисқаришига, n.medianus стимуляциясига жавобан соматосенсор йўлдан нерв импульсларининг ўтказувчанлигини оширишга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: мушак гипотонияси синдроми билан ноаньанавий усулда (рПМС+реабилитация) хар бир бемордан аньанавий усулда даволангандагига нисбатан 6 ойлик даво курси учун сарфланган маблагдан 5856840 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади. Натижада дори дармонларнинг жигар ва буйрак каби хаёт учун мухим аьзолар функцияларига зарарли таьсирини камайтиришга эришилади.