Мирюсупова Наргиза Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларининг квалитологик компетентлигини ривожлантириш”,  13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5354.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Агриппина Василевна Шин, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped 80.01.
Расмий оппонентлар: Байбаева Мухайё Худойбергеновна педагогика фанлари доктори (DSc), Эшпўлатов Комил Абдусаломович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларининг квалитологик компетентлигини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларининг квалитологик компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари раҳбарларни актуал ва профессионал ўсишга креатив ёндашиш орқали тизимли йўналтириш ҳамда таълим жараёнларидаги ўзгаришларга мослашувчанликни мониторингини самарали амалга оширишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш асосида аниқлаштирилган;
мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларининг квалитологик компетентлигининг таркибий тузилмаси таълим сифатини бошқариш жараёнида сифатни комплекс баҳолаш, ривожлантириш ва оптималлаштириш каби таълим квалитологиясининг ташкилий ва структуравий компонентларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг квалитологик компетентлигини ривожлантиришнинг тузилмавий модели мотивацион-ташхисли, мазмунли-фаолият ва технологик компонентларни узвийлиги симуляциясини таълим натижаларига кўра уйғунлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларининг квалитологик компетентлигини ривожланганлик даражасини аниқлаш мезонлари ўз-ўзини баҳолашнинг интеллектуал рефлекциясининг шаклланганлигига кўра фаолиятни баҳолаш кўрсаткичларни мақсадли аниқлаш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг квалитологик компетентлигини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларининг квалитологик компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари раҳбарларни актуал ва профессионал ўсишга креатив ёндашиш орқали тизимли йўналтириш ҳамда таълим жараёнларидаги ўзгаришларга мослашувчанликни мониторингини самарали амалга оширишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялар асосида “Мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларининг квалитологик компетентлигини шакллантириш ёʻллари” номли ўқув модули киритилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 5-июндаги 03-186-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларининг квалитологик компетентлигининг таркибий тузилмаси таълим сифатини бошқариш жараёнида сифатни комплекс баҳолаш, ривожлантириш ва оптималлаштириш каби таълим квалитологиясининг ташкилий ва структуравий компонентларини киритишга оид таклифларидан Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини такомиллаштиришга оид ҳуқуқий-меёрий ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 5-июндаги 03-186-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари малакасини ошириш курслари сифатини  оширишга хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг квалитологик компетентлигини ривожлантиришнинг тузилмавий модели мотивацион-ташхисли, мазмунли-фаолият ва технологик компонентларни узвийлиги симуляциясини таълим натижаларига кўра уйғунлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар Мактабгача таълим агентлиги фаолиятода фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 5-июндаги 03-186-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг квалитологик компетентлигини ривожлантириш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish